Олмазор тумани 196-умумтаълим мактабида



Download 45,08 Kb.
bet6/10
Sana13.03.2022
Hajmi45,08 Kb.
#492453
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.ЖШ бажарил-22й

Ҳ И С О Б О Т И

2022 йил январь


Ташкилот касаба уюшма қўмитасининг 2021 йил январь ойидан 2022 йил январь ойигача иш фаолияти тўғрисида


Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар!

2021 йил ватанимиз ривожида катта ижобий ўзгаришларга бой бўлиб мактабимиз ҳаётида бир қатор ютуқларга эга бўлдик десак хам бўлади.


Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 115 йиллик тарихида биринчи маротаба “Касаба уюшмалари куни” байрами катта тантана билан кенг нишонланди. Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига йўллаган табриги ҳар биримизда ғурур ва ифтихор ҳиссини уйғотди. Туман касаба уюшмаси кенгаши томонидан касаба уюшма қўмиталар мехнатини рағбатлантириш мақсадида12 ноябрь куни маданий тадбир ташкиллаштирилди. Ушбу байрамона тадбирда мактабимиз касаба уюшма қўмитаси қўп йиллик фидоий мехнати учун эсдалик совға, гулдаста ва диплом билан рағбатлантирилди.
Юртимиз Президенти томонидан сунги йилларда таълим тизимига катта эътибор бераётганига барчамиз гувох бўлиб турибмиз. Ушбу йўналишда Касаба уюшмалари томонидан хам биз таълим ходимларига катта имтиёзлар берилиб келинаяпти. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Халқ таълими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 54 қ/қ -сонли ва 01-16 с –сонли қўшма қарорлари хамда туман кенгашининг Ижроия қўмитасининг 2020 йил 30 декабрдаги 1-16-«с»-сонли қарорлари асосида 2021 йил февраль ойида мактабимиз директори Акилова Гузал Яруллаевна “Чинобод” санаторийсида, бепул соғликларини тиклаб келдилар.
Маънавиятни юксалтириш, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масаласи ҳам касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида бўлди. Шу мақсадларда Касаба уюшмалари Федерация томонидан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ўтказилди. Ушбу танловнинг биринчи - мактаб босқичида мактабимизнинг 57 нафар 10-11 синф ўқувчилари иштирок этиб туман босқичида иштирок этган 11“А”синф ўқувчиси Махаматджанова Муслима чиқди,туман кенгаши томонидан эсдалик совға билан рағбатлантирилди.
Жамоа шартнома орқали мактабимизда мехнат қилиб келаётган кам таъминланган оилалар вакилларига, пенсия ёшига етган ходимларга, ногиронларга, ишлаётган аёллар ва ёшларга ижтимоий кўмаклар берилиши устидан мунтазам ишлар олиб борилди. Хусусан, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури доирасида жамоа шартнома орқали ... нафар ёш оилаларга. .. нафар пенсия ёшига етган ходимларимизга моддий ёрдам пуллари ажратилди.
Мактаб касаба уюшмаси ташкилоти юқорида қайд этилган давр мабойнида ўз диққат–эътиборини, асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва тегишли меъёрий ҳужжатларни шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Устави ҳамда молиявий сиёсатига янгича ёндошув, қолаверса, ташкилотлар фаолиятига даҳлдор бўлган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонунинг қабул қилинганлиги касаба уюшмалари фаолиятининг том маънодаги ривожланишига замин яратди.
Касаба уюшмаларининг асосий мезонини белгилашда, унинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, жумладан: меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва ваколатларини кафолатлаш ижтимоий шериклар, яъни иш берувчилар билан тузиладиган келишув ва жамоа шартномалари хал қилувчи роль ўйнайди.
Таълим муассасасида фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимларнинг асосий вазифаси баркамол, билимдон авлодни тарбиялаш экан, касаба уюшма ташкилоти ҳам иш берувчи билан елкадош бўлиб, жамоани мазкур вазифаларини бажаришга сафарбар қилишга етакчи бўлиши лозим.
Биз ҳаммамиз бевосита иштирокчи бўлган таълим тизимидаги ислоҳотлар кенг қамровли тус олиб келмоқда.
Минг шукурки, ҳақиқатдан ҳам, ҳаётимизни бутунлай ўзгартирган мана шундай фаровон, мустақил ҳаётимизнинг, унда мужассам бўлган эзгу мақсадларимизнинг рўёбга чиққанини кўриш бизга насиб этди ва бу барчамизга катта ғурур ва хурсандчилик бағишлаб, кўнглимизни тоғдек кўтаради, эртанги кунга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлайди.
Албатта, бу сўзлар таълим ходимларига бевосита тааллуқлиэканлигини, бу биз учун ҳам ғурурли эканлигини барчамиз тушуниб турибмиз.
Бугунги маърузамнинг асосий мазмуни ҳам олдимизга қўйилган вазифаларни қай даражада бажарганимизнинг сарҳисобидан иборатдир.
Касаба уюшмаси ўз олдига касаба уюшма ташкилотларининг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда барча касаба уюшма аъзоларини ижтимоий-иқтисодий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилиб қўйган.
Иш берувчи билан тузиладиган жамоа шартномасига киритилган қўшимча имтиёзлар кўламини кенгайтириш орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириб келинди;
Ташкилотда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, касб каслликларининг олдини олишга қаратилган комплекс-чора тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда амалга оширилишига, бунинг учун зарур миқдорда маблағлар халқ таълими бўлими бухгалтерияси орқали ажратилишига эришилди;
Ходимлар ўртасида спорт тадбирлари, ходимлар гимнастикаси жорий этилди ва бу орқали ходимларнинг саломатликларини муҳофаза қилишга кўмаклашилди.
Амалда бўлган жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳар ойда мониторинг қилиб борилмоқда, белгиланган муддатларда бажарилмаётган бандлар бўйича иш берувчига таклифлар киритиб келинди ва бажарилишига эришилди;
Ташкилотга янги ишга қабул қилинаётган ходимлар жамоа шартномаси ва унда кўзда тутилган имтиёзлар билан албатта таништирилиб келинмоқда.
2021 йилнинг бошида йиллик иш режа тузилиб, шу асосида ишлар олиб борилди. Мактабда 91 нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан, 69 нафари педагог-ўқитувчилар, 22 нафари ишчи-ходимлар. Нафақадагилар 10 нафар, аёллар 59 нафар, 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар 8 нафарни ташкил этади.
Мактаб маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан муассасадаги касаба уюшма аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда мактаб фаолиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди. Касаба уюшмаси педагогларга ўқув юкламаси тақсимотида, ички меҳнат тартиб қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни жумладан, меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда, директор жамғармаси ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш жараёнларида ҳам касаба уюшмаси қўмитаси фаол иштирок этди.
2021 йил мобайнида касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар 3 тани ташкил этиб, 2 нафарининг талаби Меҳнат кодекси асосида қондирилди. 4 нафарининг ёзма аризаси дам олиш сиҳатгохига йўлланма сўраб ёзилган бўлиб, уларнинг талаблари ҳам қондирилди. Зарур бўлган ҳолатларда юқори касаба уюшмаси ташкилотлари вакиллари амалий ёрдамга ташриф буюришди. Ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари бир неча бор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шу туфайли низоли ҳолатлар вужудга келмади. Касаба уюшмаси қўмитаси хонасида ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Рўйхат ҳамда тушган аризаларга мувофиқ, ходимларга соғломлаштириш йўлланмалари ва моддий кўмак бериб келинмоқда.
Ҳар йили январь ойида йилга мўлжалланган туман касаба уюшмаси кенгаши томонидан даромадлар ва харажатлар сметаси тузилади. Сметада кўрсатилган бандлар бўйича имкон қадар барча маблағларни ишлатишга ҳаракат қилиб келинмоқда.
2021 йил 9-Май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан мактабда узоқ йиллар давомида ишлаб келган ҳозирда нафақада дам олаётган ходимларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан йўқланиб, ҳолидан хабар олинди.
Шу ўринда сизга жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан ҳам маълумот бериб ўтсам. Мактаб жамоа шартномаси иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан имзоланган, туман касаба уюшма кенгаши томонидан рўйхатдан,экспертизадан ўтказилган. Жамоа шартномаси 16 та бўлимдан иборат бўлиб, унда касаба уюшмасига юклатилган мажбуриятлар имкон қадар бажарилишига эришилди.
Ушбу бўлимлардан асосан касаба уюшмасига тегишли бўлган 4,6,10,11,12,13 бандлар юзасидан қатор ишлар амалга оширилди. Меҳнат жараёнларида юзага келган меҳнат низоларини ижобий ҳал қилишда, ходимларнинг дам олиш вақтлари, маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақаларида иштирок этишларида доимий равишда ҳамкорликда иш олиб борилди. Ходимларнинг саломатликлари юзасидан дам олиш сиҳатгоҳларига ёзган аризаларини атрофлича ўрганиб чиқилди. Хисобот даврида 4 нафар ходим сиҳатгоҳга бориш тўғрисида ариза ёзган. Келиб тушган аризалар қондирилди йил давомида уларнинг барчасига йўлланмалар ажратилди.
Ёшлар ва аёлларга бўлган эътибор доимо диққат марказимизда бўлди. Аёллар учун алоҳида дам олиш, гигиена хоналари ташкил этилди. Аёллар дам олиш хонасида мактаб психологи билан ҳамкорликда мусиқа тинглаш учун имкониятлар яратиб берилди. Жисмоний тарбия спорт хоналарида ходимлар учун спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, воллейбол каби турлари бўйича дарсдан бўш вақтларида машғул бўлишлари учун шароитлар яратиб берилди. Ходимларнинг доимий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари учун тиббиёт дафтарчаларини қайд этиш учун алоҳида баннер ташкил этилди ва доимий равишда назорат қилиб борилмоқда. Тиббиёт хонаси мунтазам равишда ўқитувчи ва техник ходимлар учун хизмат қилиб келмоқда. Меҳнат муҳофаза қилиш учун техника хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилиб, ушбу ҳолатга тегишли фан хоналарида хавфсизлик техникаси дафтарлари юритилган.
Юқори касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларда мактабимиз фаол иштирок этиб, фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида мактабда ишловчи ходимлар ўртасида шашка,волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар туман касаба уюшма кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Март ва декабрь ойларида мактаб жамоаси аъзолари орасида волейбол, миллий ўйинлар, стол тенниси, баскетбол мусобақалари ўтказилди. Барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Мактабда ташкил этилган ота-оналар мажлисларида ҳам фаол иштирок этиб, улар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Айрим сабабларга кўра саломатлиги туфайли ишга кела олмаган ходимларнинг ҳам ижтимоий аҳволидан ҳабардор бўлиб турилди.
Мактаб маъмурияти бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни белгиланган режа асосида давом этиб келмоқда.
Касаба уюшмаси ташкилотларининг чинакам уюшқоқ ва соҳада таъсирчан кучга айланиши учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Касаба уюшмаси қўмитасининг энг асосий вазифаси ишловчиларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш экан, бизга берилган ишончни оқлашга, келгусида йилда бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Сизларга фарзандларимизга таълим-тарбия беришдек улкан вазифаларни амалга оширишингизда куч-ғайрат, ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Олмазор тумани 315-умумтаълим мактаб


меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил ......январдаги
1-сонли баённомасига
3-илова
Олмазор тумани 315-умумтаълим мактаби маъмурияти ва касабауюшма қўмитаси ўртасида2020-2022 йилларга мўлжаллабтузилган жамоа шартномаиснинг
2021 йилда бажарилиши ҳақида текширув

Download 45,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish