Ҳ И С О Б О Т И
Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида инсон омили давлат сиёсатининг бош меъзони даражасига кўтарилди. Шу боис ҳам ўтган 2021 йил мамлакатимиз ҳаётида тарихий воқеаларга бой бўлди, бир сўз билан айтганда, юртимиз тарихида ўчмас из қолдирадиган йил бўлди десак, муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, ортда қолган йил Ватанимизнинг чин маънода Янги Ўзбекистон сифатида ном қозонишида муҳим босқич бўлди. Бу жараёнда мактабимиз хаётида ютуғлар кам бўлмади.
Ушбу сўзларимни яққол курсаткичи бу Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан қабул қилинган “Халқ таълими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қароридир. Ушбу қарор билан давлатимиз раҳбарияти томонидан бизнинг мактабимиз курсатаётган фидоий мехнатлари учун муносиб рағбатлантирилди десак хам бўлади.
Янги Ўзбекистонда кузатилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш жараёнларини ўқувчилар томонидан қандай қабул қилинаётганлигини аниқлаш, ўқувчиларда мамлакатимизда кечаётган турли ислоҳотларга, унинг келажагига нисбатан дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда, шунда ўқувчиларнинг сиёсий онги ва маданиятини ривожлантиришига эришиш, ватанпарварлик ҳиссини янада юксалтириш ва бу орқали ижодкор ўқувчиларни рағбатлантиришдан мақсадида Халқ таълими бошқармаси хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг қўшма қарорига биноан “Умумтаълим мактабларнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” мавзусида республика ижодий ишлар танлови” эълон қилинди.
2021 йилда мактаб ходимларига қулай иш шароит яратиб бериш борасида мактабда қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилди. Мактаб йўлакларни ёритиш тизими янгиланди, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида исситиш қозонхона таъмир ишлари ўтказилди, хожат хоналар сантехникаси таъмир ишлари ўтказилди.
Бундан ташқари 2021 йил давомида ---- нафар мактаб ходимлари республикамизнинг тарихий шаҳри Самарқандга саёхатини ташкил этдик.
Мехнат мухофазаси бўйича 2021 йил учун Битим тузилди, мехнат шароитларини яхшилаш, санитария соғломлаштириш тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 2021 йил давомида мактабимизда бахтсиз ходисалар рўй бермади.
Барча мактаб ходимларимиз иш берувчи томонидан мажбурий суғурта қилинди.
2021 йил давомида иш хақи тўловларидан чиқиб келган муамоллари вақтида бартараф этилиб ходимлар ўз маошларини вақтида олиб келдилар. Мактабнинг иш хақидан қарздорлик бўлмади.
Халқ таълими бўлими бухгалтерияси орқали 1 фоиз миқдоридаги касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ушлаб қолинишини учун барча ходимларнинг ёзма аризалари қабул қилинган. Мактабга янги ишга қабул қилинаётган ходимларни дастлаб касаба уюшма қўмитасидан танишув сухбатидан ўтилишини йўлга қўйилиб касаба уюшмасига кириш буйича аризалари қабул қилинган.
Туман миқёсида “Анъанавий август кенгаши” хамда “1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган тадбирларида таълим сифатига ўзининг беқиёс сифатини қўшиб келаётган устозларимиз фахрий ёрлиқлар хамда туман касаба уюшмаси кенгаши томонидан эсдалик совғаси билан рағбатлантирилди.
Мактаб касаба уюшмаси билан келишилган холда ходимларнинг 2022 йил мехнат таътиллар жадвали тузилди ва тасдиқланиб олинди.
Шунингдек, ота-она-маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган бўлиб, мактабда ўқишга турғун равишда қатнашмаетган ўқувчилар йўқ. Ишловчи аёллар ва ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, имтиёзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган.
Маъмурият томонидан чиқарилаётган буйруқлар, ходимларни ишга қабул қилишда касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилмоқда ва суҳбатдан ўтказилмоқда.
Мактаб маъмурияти бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттириб келинмоқда.
Иш фаолиятим давомида ҳар бир ходимнинг ижтимоий аҳволидан яқиндан танишиб, касаба уюшмаси раиси Ибрагимова Нусратхон опа билан маслаҳатлашган ҳолда бир йилда бир маротабалик директор жамғармаси хисобидан моддий рағбатлантириб келмоқдаман.
Сўзим якунида барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, машаққатли, лекин шарафли касбингизда метин ирода ва юксак парвозларни тилаб қоламан. Эътиборингиз учун раҳмат.
Олмазор тумани 315-умумтаълим мактаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил .......январдаги 1-сонли баённомасига
2-илова
Олмазор туман 315-умумтаълим мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг йил мобайнида бажарилиши юзасидан мактаб касаба уюшма қўмита раиси Ибрагимова Нусратхон Юлчиевнанинг
Do'stlaringiz bilan baham: |