1.3. Курс лойиҳасини таркиби ва ҳажми.
Курс лойиҳаси ҳисоб тушунтириш ёзуви ва график қисмларидан тузилади. Лойиҳани ҳисоб тушунтириш ёзув қисмида курс лойиҳасининг ҳамма бўлимлари кўрсатилади. Унинг ҳажми 40-50 варақни ташкил этади.
Ҳисоб-тушунтириш ёзуви асосида битта (А1) форматда чизмалар чизилади, бунда чизмада карьер қурилиш тугалланган вақтдаги карьер профили режаси, конни очиш схемаси, кон транспорт воситаларининг карьерда жойлашиши ва капитал траншея ўлчамлари, шунингдек бажарилган ҳисоблаш ишлари масштабига мос ҳолда қазиб олиш тизими элементлари, бурғилаш портлатиш ишлари паспорти, тўкма (ағдарма) ҳосил қилиш схемаси, ҳамда ўқитувчи кўрсатмаси асосида зарур бўлган бошқа элементлар чизилади.
Ҳисоб-тушинтириш ёзувини расмийлаштириш бўйича кўрсатмалар мазкур қўлланманинг 3 қисмда берилган.
2. Курс лойҳасининг таркиби.
2.1. Кириш.
2.2. Коннинг геологик ва кон-техник тавсифи. Лойиҳалаш учун дастлабки маьлумотлар.
Ушбу бўлимда амалиётда тўпланган маьлумотлардан фойдаланган ҳолда қуйидагилар қисқача ёзилади:
а) ётқизиқ тури, қалинлиги, фойдали қазилма ётқизиғининг тушиш бурчаги ва чуқурлиги;
б) фойдали қазилма ва қоплама жинсларнинг тавсифи (ҳажмий оғирлиги, мустаҳкамлик, ёриқлик коэффициенти ва бошқалар);
в) коннинг сувдорлиги;
г) фойдали қазилманинг сифат кўрсатгичлари;
д) заҳираларни ҳисоблаш усуллари;
е) фойдали қазилмаларнинг қоплама жинслар билан аралашиб кетиб йўқотилишини ҳисоблаш усули.
2.3. Карьернинг асосий ўлчамларини асослаш.
Амалиёт ҳисоботи маьлумотлари бўйича карьерни қазиб олиш ишлари олиб борилмайдиган борт қиялиги қабул қилинади.
Ҳисоблаш йўли билан қуйидагилар аниқланади:
Карьернинг сўнгги чуқурлиги;
Карьер майдони чегарасидаги қоплама жинслар ҳажми ва фойдали қазилма заҳиралари (геологик, саноат заҳиралари);
Карьер майдони чегарасидаги ўртача очиш коэффициенти;
Кон қазиш ишлари тугалланган вақтдаги карьернинг ўлчамлари;
Кон корхонаси(карьер)нинг ишлаш муддати.
Шундан сўнг карьернинг фойдали қазилма бўйича йиллик қуввати танланади. Ушбу кўрсаткич вариантлар (жадвал) ҳолида берилади ёки лойиҳа раҳбари кўрсатмасига биноан қабул қилинади.
Карьернинг қоплама жинслар бўйича йиллик иш қуввати ўртача очиш коэффициенти орқали ҳисобланади.
Бундан ташқари қуйидаги кўрсатгичлар қабул қилинади: ишни умумий ташкил қилиш (конни очиш ва қазиб олиш ишларида йил давомида ва мавсумлардаги ишларни бажариш имкониятлари), 1 суткадаги иш сменалари сони ва смена вақти давомийлиги.
Очиш ва қазиб олиш ишлари ҳажмларининг суткалик ва сменалик қийматлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |