Олмалиқ филиали “кончилик иши ва металлургия” факультети



Download 307,62 Kb.
bet2/23
Sana23.02.2022
Hajmi307,62 Kb.
#134782
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
2 5210898771570854793

1.Умумий холатлар.
1.1. Курс лойихасини бажаришдан мақсад.
“Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш технологияси” курси бўйича курс лойихасини бажаришдан мақсад, талабаларнинг маьруза машғулотларида тинглаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, ҳамда уларга содда кон-геологик шароитларда муҳандис техник масалаларини мустақил ечишда янги фан ютуқларини қўллай олишни ўргатишдир.
Лойиҳалаш, халқ хўжалиги, кончилик таълими ва кончилик корхоналарининг замонавий ютуқлари ва илғор кон корхоналарининг тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак.
Курс лойиҳасини бажаришда компьютер технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Курс лойиҳасида талабалар томонидан ишлаб чиқариш амалиёти вақтида ёки ўқув жараёнида кафедрада бажарилган илмий тадқиқот ишларининг тамомлаган қисмларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Курс лойиҳасини бажаришда фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишда техника ва технологияларини қўллаш қоидалари ҳамда кончилик саноати соҳасида кон ишларини олиб боришнинг намунавий схемаларини ҳисобга олиш лозим.
1.2.Курс лойиҳасини ташкил этиш ва унинг бажарилиш тартиби.
Ўқув режасига мувофиқ курс лойиҳаси Олий таьлим бакалавриати 5311600 – “Кончилик иши” ва 5111000-“Касб таълими (Кончилик иши)” йўналишлари талабалари томонидан 4-курс 8 семестрида бажарилади. Курс лойиҳаси учун топшириқ ва курс лойиҳаси таркиби “Кончилик иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ва кафедрада тасдиқланади.
Курс лойиҳаси ҳар бир талабага “Кончилик иши” кафедраси томонидан бириктирилган профессор-ўқитувчи раҳбарлигида, берилган топшириқ бланкаси асосида бажарилади. Курс лойиҳасини бажариш учун маслаҳат дарсларини олиб бориш соатлари “Кончилик иши” кафедраси мудири томонидан тасдиқланган режа асосида белгиланган тартибда амалга оширилади. Курс лойиҳаси бўйича маслаҳат дарсларига ҳар бир талаба қатнашиши шарт. Бажарилган (ишлаб чиқилган) курс лойиҳаси лойиҳа рахбари томонидан текширилади ва шундан сўнг кафедра томонидан тузилган комиссияга ҳимоя қилишга рухсат этилади.
Ўқув жараёнининг амалиёт қисмига мувофиқ “Кончилик иши”ва “Касб таълими” йўналишлари талабалари минерал хомашёларни очиқ усулда қазиб олувчи етакчи кон корхоналарида амалиёт ишларини ўтайдилар, шунинг учун ҳам улар амалиёт ишларида тўплаган маьлумотлари асосида аниқ шароитлар учун курс лойиҳасини бажарашлари тавсия этилади.

Download 307,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish