3. Ўқув фанларини интеграциялаш жараёнидаги камчиликлар.
Ўқув фанларини интеграцияси жараёнида қатор камчиликлар ҳам бўлиши мумкин.
Биринчидан. Айтиб ўтилган табиий интегратив курсларни тузиш йўллари кўпинча бир-бирини такрорлайди ва бирга қўлланилади, бу билан янги асослар яратилиб, уларни тартибга келтириш, илмий асос яратиш қийинлашади.
Иккинчидан. Интегратив курслар фанлараро алоқанинг ўрнини боса олмайди. Бизнинг фикримизча, улар бу алоқанинг ташкил этувчиларидан бири.
Учинчидан. Табиий илмий таълимнинг оптимал тузилиши шундайки, интегратив курслар ўқув режасининг ўзгарувчан қисмига кириб, унинг регионал ташкил этувчиси ҳисобланади.
Тўртинчидан. Тўлиқ ўқув методик қўлланмаларнинг йўқлиги интегратив курсларнинг ўқув жараёнига татбиқ этилишида қийинчиликлар туғдиради. Уларнинг авторлари программа тузиб, умумий методик кўрсатмалар тузишгандан сўнг тўхтаб қоладилар.
Бешинчидан. Интегратив курслар учун ўқитувчиларни режали ва мақсадга мувофиқ тайёрлаш тизими ҳали ечилгани йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |