Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

 
Adabiyotlar 
1.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subektlarini huquqiy 
himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi 
Farmoni // Xalq so‘zi, 2005, 16 iyun. 
2.
G‘ulomov S.S. «Tadbirkorlik va kichik biznes» T.: 2002 y. 
 
МЕҲНАТ ТАРБИЯСИ АСОСИДА ЎҚУВЧИЛАР ХУСУСИЙ 
ТАДБИРКОРЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
ИНТЕГРАТИВ ЁНДОШУВ 
 
Ещанова Сапура Тазабаевна -
Нукус ДПИ

 
Меҳнат тарбияси – тарбиянинг узвий таркибий қисмларидан биридир. 
У меҳнатсеварликни, ижтимоий меҳнат фаоллигини, онгли меҳнат интизоми 
ва инсоннинг жамият манфаати йўлидаги меҳнат фаолияти учун зарур бошқа 
ахлоқий сифатларини шакллантиришга қаратилади. Ҳозирги жамиятда 
меҳнат тарбияси кенг маънода меҳнатга онгли муносабатнинг асосларини 
мақсадга мувофиқ шакллантиришдан, юксак онгли, уйғун камол топган, 
ижтимоий фаол фуқарони тарбиялашдан иборат. Тор маънода эса болалар, 
ўсмирлар ва ёшларни мустақил меҳнат фаолиятига таълим билан боғланган 
ҳолда тайёрлаш жараёнидир. Ўқувчилар меҳнат тарбияси натижасида жамият 


68 
фойдаси учун меҳнат қилиш зарурлигини янада чуқурроқ англаб етишлари, 
меҳнат қилиш эҳтиёжини сезишлари лозим. 
Ўқувчилар мактабдаги устахонада ўтказиладиган технология дарсида 
турли асбоблар, ашёлар ва уларга ишлов бериш усуллари билан танишадилар 
ва бундан мақсад мазкур шакл ва ўлчамлар бериб, уларни фойдали буюмга 
айлантиришдир. 
Шунингдек, 
ўқувчилар 
ўзларининг 
яратувчанлик, 
ижодкорлик 
кучларини 
англай 
бошлайдилар. 
Меҳнат 
жараёнида 
ўқувчиларни жамоатчилик, онгли интизом, меҳнатсеварлик, тежамкорлик, 
ижтимоий мулкка эгалик ҳисси муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш учун 
қулай шарт – шароитлар ҳам вужудга келади.
Ўқувчиларнинг меҳнатга муносабати, бинобарин, тарбия жараёнининг 
самарадорлиги ҳам ўқувчилар қандай ташкил этилганлигига маълум 
даражада боғлиқ бўлади. Ўқув устахонасидаги ҳамма нарсалар ўқувчиларни 
тарбиялаши, уларни гўзалликка ва тартибга ўргатиши керак. Бу ерда мактаб 
устахонасининг моддий – техника базасини ривожлантириш ва 
такомиллаштириш жараёни, янги асбоблар, мосламалар, шунингдек, турли 
хил дидактик материаллар яратишда, эскиларини такомиллаштиришда 
иштирок этиш учун муҳим омил ҳисобланади. Бу иш оқилона ташкил этилса, 
ўқувчининг ижодий тиришқоқлиги, мустақиллиги, ташаббускорлиги ва 
бошқа хислатларини тарбиялашда ўқитувчига ёрдам беради. Ўқувчилар ўз 
қўлларининг кучига ва ижодкорликдаги аҳамиятига ишонч ҳосил қиладилар, 
бу эса уларнинг меҳнат натижаларини янада қизиқарлироқ, мазмунлироқ 
қилади. Шундан кейин улар ўзлари бажарган ишнинг маҳсулига авайлаб 
муносабатда бўладилар. 
Маълумки, ҳар қандай меҳнатни ҳам педагогик жиҳатдан мақсадга 
мувофиқ деб бўлмайди. Агар меҳнат ўз олдига қўйилган мақсад билан 
ўқувчиларни илҳомлантирса, агар бу мақсадга меҳнатни ташкил этиш 
шакллари ва усуллари мувофиқ келсагина тарбиявий мазмунга эга бўлади, 
тарбиявий аҳамият касб этади. Фақат ана шундагина меҳнат педагогик 
жиҳатдан самарадор бўлади. 
Ўқувчиларга таълим бериш, билим ва кўникмаларни сингдириш билан 
чекланмайди, табиий равишда тарбия билан боғлиқдир. Таълим ва 
тарбиянинг бирлиги ҳар бир дарсга, мактаб устахонасидаги ҳар бир 
машғулотга сингиб кетиши лозим. Ҳар қандай меҳнатни ташкил қилишда 
ўқувчиларнинг қизиқишларини назарда тутиш зарур. Ўқувчиларнинг 
қизиқишлари ва эҳтиёжларига мувофиқ меҳнат уларга қувонч ҳамда 
маънавий қониқиш бағишлайди. Меҳнатга қизиқиш, аввало меҳнат фаолияти 
жараёнида вужудга келади ва ривожланади. Жамаоатчилик ишида ва 
меҳнатда фаол қатнашиш ўқувчига ўз кучини намоён этишда, ўз 
имкониятларини билиб олишда ёрдам беради. Меҳнат жараёнида 
ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланиши уларни 
меҳнатга қизиқтиришнинг асосий шартидир. 
Технология дарси жараёнида замонавий материаллар, асбоб – 
ускуналар 
технологик 
жараёнларни 
ривожлантириш 
ҳамда 
бозор 


69 
муносабатлари талаблари асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
тараққий эттиришнинг янги йўналишларини интегратив ёндошув асосида 
амалга оширилиши кўп жиҳатдан ўқувчилар ижодий фаоллигини 
таъминлашга хизмат қилади. Интегратив ёндошув асосида ўқувчилар ижодий 
фаоллигини оширишга меҳнат таълимини такомиллаштиришда, уларда 
меҳнат 
тарбияси 
асосида 
хусусий 
тадбиркорлик 
кўникмаларини 
шакллантиришда янги истиқболларни очиб беради. 
Меҳнат 
тарбияси асосида ўқувчилар хусусий тадбиркорлик 
кўникмаларини 
шакллантиришда 
интегратив 
ёндошиш 
тизимида 
қуйидагиларни назарда тутиш керак; 
– технология фанини ўқитиш орқали ўқувчиларда иқтисодий билимларни 
ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжни қарор топтириш; 
– ўқувчиларда иқтисодий билимларни эгаллашга бўлган ички интилишнинг 
юзага келишини таъминлаш; 
– ўқувчиларга иқтисодий назарий ва амалий билимларни бериш; 
– иқтисодий билимларнинг амалий кўникмаларга айланишида амалий 
фаолиятни ташкил этиш (ишлаб чиқариш амалиёти жараёнига ўқувчиларни 
фаол жалб этиш асосида); 
– ўқувчиларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил 
этиш кўнималарини шакллантириш; 
– ўқувчиларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кўникмаларининг 
малакага айланиши учун зарур шароитни юзага келтириш. 
Технология фанни интегратив ёндошув асосида ташкил қилиш ўқувчиларда 
техника воситаларининг ишлаш хусусиятлари, техниканинг тараққий этиш 
истиқболлари, уларни лойиҳалаш муаммолари ҳақида тизимли тушунчалар 
шаклланади. Ўқувчилар ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги 
вазиятларда қўллаш асосида топшириқларни ечиш усулларини эгаллаб 
борадилар. Меҳнат тарбияси жараёнида ўқувчилар хусусий тадбиркорлик 
кўникмаларини шакллантиришда интегратив ёндошишда, уларни мустақил 
ҳаётга тайёрлаш, касб- хунарга йўналтириш иқтисодий тарбия оркали амалга 
оширилади. Чунки айнан шу дарсларда ўқувчилар; 

ғояни, мақсадни режалаштириш; 

тузилган, белгиланган режа асосида уни амалга ошириш;

унинг натижасини англаш ( қўйилган максади ва натижасининг мос 
келишини таҳлил килишни )ни ўрганадилар; 

дастлабки бизнес режаларини тузиб уни амалга ошириб кўрадилар ва шу 
тарзда ҳар бир фолиятларини режали асосда натижали амалга оширишга 
одатланадилар.
Ўқувчининг ўз меҳнати натижалари салмоғини англаб етиши унда 
қониқиш ва амалий аҳамиятга эга вазифалар ечимини топишда алоқадорлик 
ҳиссини тарбиялайди. Демак, меҳнат тарбияси асосида ўқувчилар хусусий 
тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда интегратив ёндошув ва 
ўқувчилар меҳнат фаолиятининг тўғри ташкил этилиши улар ҳиссиётига 
кучли таъсир этувчи омил бўлиши мумкин. Меҳнат топшириқларини ва 


70 
вазифаларни бажаришнинг ижтимоий аҳамиятини англаб етиш ўқувчининг 
мустақил шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини белгилашида қатъиятликни 
таъминлайди. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish