ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ДАРСЛАРИДА ТАЪЛИМ
ТЕНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ДАРСЛАРНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ
Б.Олимов п.ф.н.,доцент -
ҚўқонДПИ
Маълумки, умумий ўрта таълим мактабларида технологик таълим
дарсларининг тўла – тўкис амалга оширилиши ўқувчиларнинг техника ва
технологиянинг сифати ҳақида машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш
усулларига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Умумий ўрта таълим мактабларида технологик таълим машғулотларини
сифатини ошириш шунинг учун ҳам зарурки, фан – техника тараккиёти
шароитида инсоннинг меҳнат шароитларини такомиллаштиришга бўлган
талаблар кун сайин ошиб бормокда. Шунинг учун ҳам педагог ва
услубчиларнинг таълим жараёнида интерфаол ҳолатларни вужудга
келтириш, дарс, машғулотлар жараёнида ўқитишнинг усулларидан
фойдаланишнинг йулларини такомиллаштириш масаласига тобора қизиқиш
ортиб бомокда.Ўқув жараёнини сифати кўп омилларга боғлиқ бўлиб, улар
орасида ўқувчиларга амалий кўникма ва меҳнат малакаларини бериш
усуллари муҳим аҳмият касб этади. Бинобарин, амалий машғулотлардаги
ўқитиш усулларини тўғри танлаш ўқувчилар томонидан билим, кўникма ва
меҳнат малакаларини чуқур ўзлаштиришга, мустақил, ижодий фикрлашнинг
шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Амалий
машғулотларда ўқитиш усулларини танлашда турли
шароитлар, яъни олиб борилаётган машғулотнинг ўзига хос хусусияти,
ўқувчиларнинг ёки индивидуал ва физиологик хусусиятлари, дастлабки
тайёргарлик даражаси каби бир қатор хусусиятлар инобатга олинади.
Табиийки, ўқитувчи машғулотга тайёргарлик кўриш пайтида амалий
машғулот учун қайси ўқитиш усули мос келади?, машғулот вазифаларини
қайси усуллар билан самарали ечиш мумкин? -деган саволлар туғилади.
Бунда ўз тажрибаларимизга кўра технологик таълим дарс-машғулотларининг
ўзига хослигини инобатга олиб ўқувчилар амалий ишини ташкил этишда
таъдим технологияларига асослансак мақсадга мувофиқ бўлади. Дарс,
ўқитиш жараёнида ўқувчиларга олиб бораётган фаолиятларини тартибга
солиш, ишга оид қоидаларни йиғиш буюмнинг (предметнинг) натижавий
63
(технологик жараён тадбиқидан сўнг) кўринишни ҳис қилиш орқали
режалаштиришни одатлантириб бориш жуда яхши натижалар беради.
Кузатишларимиздан шу нарса муълум бўлдики, кўпгина ўқувчилар
тайёрлаётган буюмларини хусусиятига кўра керак бўладиган асбоб – ускуна
ва жиҳозларни кераклигини олдиндан яъни ишни бажармасдан туриб
билмайдилар. Бу нарсалар албатта технологик картада тартиб билан берилган
лекин турмушда масалан, таъмирлаш ишларида керак бўладиган асбоб,
жиҳозларни ва бошқа меҳнат фаолиятларини бажаришни технологик
карталари берилмаган. Ўқувчиларга бажараётган ишларини режалаштириш,
уларга керакли асбоб-ускуна, жиҳозларни тахт қилишни технологик карта
тузиш орқали меҳнатни илмий ташкил қилишга ўргатиш муҳим. Бунинг учун
амалий фаолиятни эътиборга олиш молик.
Амалий фаолиятнинг таркибий қисмлари:
- амалий иш вазифасини аниқлаш, унинг моҳиятини ўрганиш;
-амалий ишнинг лойиҳалаш;
- иш объекти ва барча иш қуролларини тайёрлаш;
- вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган фаол ҳаракатни
бошқариш.
- ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқаришни ҳамда баҳолашни амалга
ошириш.
Технологик таьлим ўқитувчиси томонидан бир қатор вазифалар амалга
оширилса таълим сифати ва самараси юқори кўрсаткичларга кутарилиши
шубҳасиз. Улар ишни қуйидагича тартибга солиши зарурлигига ўз
тасияларимизни берамиз:
-замонавий илғор техник воситалар ёрдамида ноанъанавий усуллардан
фойдаланиш мазмунини тушунтиришни йўлга қўйиш;
-ноанъанавий дарс мазмуни, сюжети, мақсади ва вазифалари,
босқичлари, бориши ва қоидаларни билиши;
-ўқувчиларни технологик таълим бўйича таълим технологияларини
қўллашга оид дарс жараёнида ўзини-ўзи назорат қилишга эришиш;
- технологик таълим бўйича ўқитишнинг таълим технологияларида
олиб борилган дарсга раҳбарлик қилишни, дарс жараёнида ўқитувчи ўзи ҳам
ҳакам ёки кузатувчи сифатида қатнашиши ва фаол ўқувчиларни жалб этиши;
- таълим технологияларидан фойдаланиб олиб бориладиган дарс
жараёнида ўқитувчининг ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиши;
-ўтказилган таълим технологиялари тадбиқ этилга дарсни муҳокама
қилиш;
-қўйилган
вазифалар бўйича таълим технологиялари асосида
ўтказилган дарс натижалари, қатнашчилари ҳаракатини баҳолаш ва уларни
рағбатлантириш;
-технологик таълим фанидан олиб бориладиган дарсларда ўқитишнинг
ноанъанавий усулларидан фойдаланишга оид дарсларни ташкил этиш ва
ўтқазишда
ўқувчиларни
миллий
истиқлол
руҳида
тарбиялашдаги
самарадорлигини педагогик таҳлил қилиб боришдан иборат.
64
Do'stlaringiz bilan baham: |