Oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi "MA’naviyat va ma’rifat" markazi


АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ «МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ» АСАРИДАН



Download 124,92 Kb.
bet9/11
Sana23.02.2022
Hajmi124,92 Kb.
#182331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
31-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ «МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ» АСАРИДАН
Саховат ва ҳиммат тўғрисида

Саховат инсоният боғининг ҳосилдор дарахти, балки у дарахтнинг фойдали мевасидир. Саховат одамийлик мулкининг мавж уриб турган денгизидир, балки у тўлқинли денгизнинг бебаҳо гавҳаридир. Саховатсиз одам ёғинсиз баҳор булутига ва ҳиди йўқ мушк-анбарга ўхшайди. Мевасиз дарахт ҳам биру, ўтин ҳам бир; ёғинсиз булут ҳам биру, тутун ҳам бир. Саховатсиз одамдан ичида гавҳари бўлмаган садафнинг фарқи йўқ; дурсиз садаф билан қуриб қолган тошбақа чаноғининг фарқи йўқ...


Сахий булутдир, хирмон-хирмон дон ҳосили, балки хазина беради; бахил чумолидир, дон-дун, машоқ теради. Ҳиммат аҳлининг ихтисоси саховатдир; бу улуғ сифат покиза кишиларга хосдир.
Одам бир бадан бўлса, ҳиммат унинг жонидир; ҳимматлилардан олам аҳли учун юз минг шараф ва шукуҳ етишади. Ҳимматсиз киши эр сонида эмас; жонсиз баданни ҳеч ким тирик демас.
Олийҳиммат одам баландпарвоз лочиндир; беҳиммат – сичқон овловчи калхатдир. Шунқорнинг маскани шоҳнинг билагидир; калхатнинг жойи ўлимтикнинг сассиқ бадани ва сўнгагидир.
Арслоннинг мақсади – ов қилиб, оч йиртқичларни тўйғазмоқ; сичқоннинг ҳаракати – дон ўғирлаб, тугун ахтармоқ.
Ҳиммат эгаси қашшоқ бўлса ҳам тубанлик қилмас; ҳимматсиз одам хазина топса ҳам буюкларга тенг бўлмас. Чинор дарахти бўш қўлли бўлса-да, унинг юксаклигига нуқсон етмайди; ер тагида яшириниб ётган хазинанинг тупроққа фойдаси тегмайди. Ҳимматли кишиларнинг даражаси юксакдир; аммо сахийликнинг даражаси бир неча баробар юксакдир.
Исроф қилиш сахийлик эмас; ўринсиз совуришни ақлли одамлар сахийлик демас. Ҳалол молни куйдирганни девона дейдилар; ёруғ жойда шам ёққанни ақлдан бегона дейдилар. Мақтаниш учун мол бермоқ – ўзини кўз-кўз қилмоқ ва шундай қилиб ўзини «сахий» демоқ – беҳаёлик билан ном чиқармоқ. Кимки халққа кўрсатиб эҳсон берса, у пасткаш, сахий эмас. Тилагандан сўнг беришлик ҳам саховатдан йироқдир, қисташ натижасида бергандан бермаган яхшироқдир. Битта кулчани икки бўлиб, ярмини оч одамга берганни – сахий деб, ўзи емай ҳаммасини муҳтож одамга берганни – ахий дўст деб бил.



Download 124,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish