Oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi "MA’naviyat va ma’rifat" markazi



Download 124,92 Kb.
bet11/11
Sana23.02.2022
Hajmi124,92 Kb.
#182331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
31-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

Байт:
Гулнинг ҳиди хулқингга қариндош бўлгани сабабли
Булбуллари юзта тил билан мақтайди.

Шунингдек, салобат ва виқорга эга бўлган бу Амир ғам-қайғуларни кетказувчи сон-саноқсиз боғлар ва қувончга қувонч қўшувчи кўплаб маконларни саййидлар, олимлар ва фозилларга инъом қилганлар.


Шунингдек, бир қанча яхшигина экинзорлар ва қулай коризларни аъло ҳазратлари, шаҳзодалар ҳамда иффат чодирининг покизалик чимилдиқларида ўтирганларга ҳадя этганларки, хаёл ҳисобчиси уларнинг сонини санашга ожиз эканлигини тан олади.
Ҳар гал олий даражали Соҳибқирон (Ҳусайн Бойқаро) бирор жойга сафарга чиқишни ихтиёр этганларида бу саховатли Амир (Алишер Навоий) катта миқдордаги пулни ул Ҳазрати олийлари ва шаҳзодаларга назр сифатида тортиқ қилар, шунингдек, амирлар, вазирлар, садрлар ва ичкилардан тортиб [Соҳибқирон Султонга ҳамроҳ бўлган] мулозимлар ва қўшинлар карвонидаги барча хизматчиларгача бўлган кишиларни ўзларининг инъом ва эҳсон дастурхонидан баҳраманд этардилар.
Ҳазрати олийларининг юришдан қайтган чоғларида ҳам худди шу тарзда назр-ниёзу эҳсонлар кўрсатардилар. Масалан, олий манзилатли Соҳибқирон Балх сафаридан қайтиб, Қандаҳор томон йўл олган чоғларида [ул Ҳазрат] тортиқ қилган нарсалар қуйидагилардан иборат бўлди: йигирма беш туман кумуш пул, минг ман ипак, минг харвор ғалла.
[Ул Ҳазрат] шу сафар қарийб минг динор миқдоридаги пулни ҳарам аҳлига ва шаҳзодаларга туҳфа ҳамда амирлар ва давлат устунларига ҳадя этдилар.
Шунингдек, дўстларни сийловчи Соҳибқирон ҳар гал хайру эҳсон денгизи бўлган бу Амирнинг уйига ташриф буюрганида ҳисобсиз пул, кўкка сапчийдиган отлар, нафис буюмлар ва табаррук нарсалардан шунчалик кўп ҳадя қилар эдиларки, уни таърифлашга тил ожизлик қилади.
Шундай ҳолатлар ҳам кўплаб юз берганки, Соҳибқирон Султон саройи амалдорлари айрим замрий харажатлар учун катта миқдордаги пулни [солиқлар сифатида тўлаш учун] халқ зиммасига юклашмоқчи бўлишганида, қалби денгиздай кенг бўлган бу Амир халқ қийналиб қолмаслиги ва бу нарса салтанат қасри пойдеворининг ларзага келишига сабаб бўлмаслиги учун ўша пулни ўз хазиналаридан тўлаб юборардилар.
Жумладан, ушбу сатрлар муаллифи (Хондамир)га маълум бўлишича, Соҳибқирон Султон Мозандарон вилоятига ташриф буюрганларида ҳукмронликнинг пушти паноҳи бўлган Амир Муборизиддин Муҳаммад Валибек (Аллоҳ уни соғ-саломат асрасин) номига зарур харажатлар учун Ҳирот шаҳри ва унинг атрофларидаги қишлоқлар аҳолисидан юз минг динор миқдоридаги пул ундирилсин, деган муборак фармон келди.
Ул жаноб ушбу пулдан эллик минг динорини [Ҳирот атрофидаги] қишлоқлардаги ер эгалари ҳамда бойлардан ундириб, тўплади, қолганини эса Ҳирот шаҳри аҳолисидан киши жон бошига ёки қуллар сонига қараб ундириб чиқишга қарор қилди.
Бироқ бирор бир ишга ушбу саодатли Амир билан маслаҳатлашмасдан киришмасликлари сабабли ул ҳазратнинг ноибларидан бирини чақириб, [маслаҳат сўраш мақсадида] ушбу режани маълум қилди.
[Ул Ҳазрат бунга] жавобан:
- Шу пайтда халққа ўринсиз солиқ солинишини олий манзилатли Соҳибқирон салтанати учун муносиб иш деб билмайман, - дедилар-да, ўша пулни ўз ёнларидан тўлаб юбордилар.
Жудаям кўп кишилар ул ҳазратнинг ҳақларига дуолар қилиб, ул зотга санолар айтишди.
Маснавий:
Денгизу конни ҳам ҳадялар этдинг,
Денгизу кондан ҳам сен устун келдинг.
Кон сенинг дастингдан тошга кўмилди,
Дастингдан денгиз ҳам юзларин юлди.
Download 124,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish