Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева



Download 7,97 Mb.
bet13/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

Кўндаланг прикус тиш қаторларининг шундай муносабати билан кузатиладики, бунда курак тишларнинг нормал ёпилишида пастки ён тишлар ёноқ бўртиқлари бир хил номланадиган юқори тишлардан ташқарида жойлашади ёки курак тишларнинг ўзаро қарама-қарши муносабатида пастки ён тишлар юқори тишларга муносабати бўйича тил томонга силжийди. Бунда марказий окклюзия холатида бир ёки икки томондан юқори ва пастки тиш қаторларининг кесишуви (бир-бирини кесиб ўтиши) юз беради. Шу билан бирга кесишувчи прикус бир томонлама бўлгани каби шунингдек икки томонлама ҳам бўлиши мумкин.





1-ортогнатик тишлов, 2-прогнатия, 3-чукур тишлов, 4-прогения
ОРТОПЕДИК СТОМАТОЛОГИЯ КЛИНИКАСИДА БЕМОРЛАРНИ АСОСИЙ ТЕКШИРИШ
УСУЛЛАРИ. ОРТОПЕДИК СТОМАТОЛОГИЯ КЛИНИКАСИДА БЕМОРЛАРНИ ҚЎШИМЧА МАХСУС ТЕКШИРИШ УСУЛЛАР ЁРДАМИ БИЛАН ТЕКШИРИШ. ЧАЙНАШ БОСИМИНИ ВА ЧАЙНАШ САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ. ГНАТОДИНАМОМЕТРИЯ.

Беморларни текшириш хар томонлама бўлиши лозим. Беморни текшириш усулини клиник (мижоз креслоси ёнида қўлланиладиган) ва параклиник (яъни клиниканинг ёрдамчи булимларида ўтказиладиган) усулларга бўлиб қабул қилинган. Клиник усулларига қуйидагилар киради:


-суров (шикоятларин аниклаш ва анамнез егиш)
-физик (текширув, пальпация, аускультация – врачнинг хис органлари ердамида утказилади)
-инструментал (перкуссия, зондирование ва бошқалар).
Параклиник усулларига киради:
-антропометрик (диагностик моделларни урганиш ва бошкалар)
-инструментал (ЭОД, термометрия, стоматоскопия, реография ва бошкалар)
-лаборатория (сулакнинг pH аниклаш, функционал чайнов синамалари, мастикоциография ва бошқалар);
-рентгенологик (томография, пантомография, телерентгенография ва бошқалар).
Касаллик этиологияси ва патогенезини аниқлаш учун аввало беморнинг ёши ва бошқа шахсий ўзига хосликларин хисибга олган холда анамнез йиғиш зарур.
Шифокор беморга шундай саволлар бериши лозимки, унга жавоблар қаторида лабаратория текширувлари натижалари хам шикоятларнинг аниқлиги ва ўзига хослигини ойдинлаштириш ва тасдиқлаш ёки шифокрда туғилган тахминни инкор қилишга имкон беради. Анамнез йиғишда бошдан кечирган касалликлар,уларни асоратлари,ички аъзолар айниқса овқат хазм қилиш аъзолари холати,асаб,юрак қон томир тизими яъни ортопедик стоматология жараёнида эътиборга олиш керак бўлган касалликлар хақида маълумотлар олиш мухимдир.
Сўнг ушбу касаллик этиологияси ва кечиши,тиш жағ тизими аномалияси, функционал бузилишлар борлиги,бемор илгари протездан фойдаланганми, у қандай тузилишда бўлган, унга ўрганиш муддати қандай камчиликлар бўлганини аниқлаш лозим.
Кўрик. Ташқи кўрикда юз ассиметрияси (лаб, ёноқ, оғиз бўшлиғи, юқори ва пастки лаблар, уларнинг бирлашиш чизиғи, юзнинг пастки учдан бир қисми хажми, пастки жағ бурчаги)мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, бошқа деформациялар, юз рангининг ўзгариши, мимик бузилишлар, бурун лаббурмаларининг текислиги, парезлар, яллиғланиш холати, жаррохат ёки бошқа патологик жараёнлардан кейин юзага келган чандиқлар, нуқсонлар аниқланади.
Ортопедик клиникада юзни унинг уч қисмга тақсимланишига муофиқ бўлиш қабул қилинган:юқори қисми соч чегарасиданпешонага қош усти ёйи ўрта чизиғигача, ўрта қисми қош усти ёйи ўрта чизиғидан бурун қанотлари асосигача ва пастки қисми ияк ости пастки қисмигача. Фақат ўрта қисми қисман барқарор, пастки прикус баландлигига (альвеоляр орасидаги баландлик), юқори бошда сочнинг сақланишига боғлиқдир.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish