Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева


ПРОТЕЗЛАШГА ОҒИЗ БЎШЛИҒИНИ ТАЙЁРЛАШ



Download 7,97 Mb.
bet55/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

ПРОТЕЗЛАШГА ОҒИЗ БЎШЛИҒИНИ ТАЙЁРЛАШ
Тааллуқли тайёргарлик ҳажми ва хусусияти келгуси протезларнинг мўлжалланган тузилишлари билан белгиланади, бироқ улар янада умумий чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олади. Умумий чора-тадбирлар оғиз бўшлиғининг энг пухта даволанишини, тиш тошлари олиб ташланишини, кариесли бўшлиқлар пломбаланишини, периапикал тўқималардаги патологик ўзгаришлар тугатилишини, оғиз бўшлиғи ва тил шиллиқ пардаси касалликлари даволаб тузатилишини, алмаштириладиган протезлар билан боғлиқ асоратлар бартараф этилишини таъминлаши керак. Шундан кейингина ушбу протезлашга тайёргарлик якунланган ҳисобланади.
Протезлашга оғиз бўшлиғини тайёрлашнинг 4 та тури мавжуд: терапевтик, жарроҳлик, ортодонтик ва ортопедик.
Якка тишларни тикловчи қопламалар билан қоплашга тайёрлаш тишларнинг интактлигига боғлиқ бўлади. Интакт тишлар ҳеч қандай тайёргарликни талаб қилмайди, пульпасизланган тишлар эса периапикал тўқималар ҳолати, тиш илдизларининг обтурацияланиш сифати юзасидан пухта текширувдан ўтказилиши керак. Зарур ҳолларда, даволаш такрорланади. Тиш қаторлари майда нуқсонларини кўприксимон протезлар билан протезлаш таянч тишлар, альвеолалар ўсимтаси ва окклюзион юза тайёрланишини назарда тутади. Юқорида қайд этилган тикловчи қопламалар билан қопланадиган тишлар мувофиқ бўлиши керак бўлган талаблар билан бир қаторда кўприксимон протезлар учун таянч қопламалар остидаги тишларга қўшимча талаблар қўйилади. Нуқсонни чекловчи тишлар нуқсон томонга фақат бироз, яъни апроксимал юзали қаттиқ тўқималарни силлиқлаш мумкин бўлган даражада пульпани шикастламай, бироқ улар ўртасидаги ўзаро параллелликни таъминлаган ҳолда конвергенцияланиши мумкин. Агар тишлар нуқсон йўналишида сезиларли қияланган бўлса, протезлашдан олдин ортодонтик даволаш ўтказилиши керак, ушбу даволашнинг моҳияти шундан иборатки, вақтинчалик қисман олиб қўйиладиган протез ёрдамида таянч тишлар конвергенциясига қарама-қарши йўналишда кучланиш ҳосил қилинади. Ушбу кучланиш конвергенцияланадиган тишлар асос (базис)га туташиш жойларида тез қотадиган пластмассани кучайтириш орқали оширилиши мумкин. Одатда, бундай протезлар 1,5-2 ой қўллангандан сўнг таянч тишлар конвергенцияси ўртача препаратлаш керакли натижа берганда энг юқори чегараларгача камаяди. Кўприксимон протезларни қоплашга альвеолалар ўсимтасини тайёрлаш – нисбатан кам учрайдиган аралашув ҳисобланади. У қисман ёки ярим ретецияланган тишлар таянчи сифатида, шунингдек нуқсон соҳасида альвеолалар ўсимтаси ўсиб чиққанда фойдаланиш зарурати билан боғлиқдир.
Биринчи ҳолатда табиий тишларнинг баланд бўлмаган қопламалари таянч қопламаларни мустаҳкам маҳкамлаш имконини бермайди, иккинчи ҳолатда эса – кўприксимон протезнинг оралиқ ёки фантом қисмини конструкциялашда қийинчиликлар пайдо бўлади. Бундай шароитларда протезлашга тайёргарлик тартибида чекланган жарроҳлик аралашувлари талаб қилинади. Доиравий пайни қоплаб турувчи милкни қисман кесиб ташлаш орқали тиш қопламасининг функционал қимматини бўшаштиришга таваккал қилмай уни узайтириш мумкин, альвеолалар ўсимтасининг бироз кесиб ташланиши эса, агар у асептика ва жарроҳлик техникаси барча қоидаларига риоя қилинган ҳолда анастезия остида амалга оширилса зарарсиздир.
Годон феноменида кўприксимон протезларни инкорпорацияга тайёрлаш анча мураккаброқ. Одатда, у нуқсон соҳасига олиб қўйиладиган ортодонтик аппарат қўйиш билан бошланиб, у супраокклюзияда қолган тишларга антагонист бўлиб, тишловни ажратади ва шу тарзда уларни “қоқиб киргизади”. Амалда қоқиб киргизиш эмас, балки альвеолалар ўсимтасининг қайта тузилиши юз беради, бунинг оқибатида супраокклюзия тугатилади ёки камайтирилади. Унчалик ифодаланмаган Годон феноменида (тишлар нуқсон соҳасига улар баландлигининг энг кўпи билан 3/1 қисмига тушиб қолган ҳолатда) шундай йўл билан керакли самара олишга эришилади, бироқ агар супраокклюзия янада чуқурроқ ва тишлов ажратилиши катта бўлса, мижозлар кўпинча даволовчи протез остида чайнашда босим ошиши, шиллиқ парда ортиқча юкланиши туфайли пайдо бўладиган оғриқ туфайли даволанишни тўхтатадилар. Бундай ҳолатларда даволовчи кўприксимон протезларга ўтиш керак. Улар таянч тишларни препаратлашсиз тайёрланади ва дентин пастага маҳкамланади. Протезлар тишлов ажратилишини тўхтатганда, улар ечиб олинади, қайта тишловни 1-1,5 мм ажратиш учун қопламалар ичига керакли миқдорда тез қотадиган пластмасса ёки цемент солинади ва керакли самарага эришилгунгача ушбу тадбир такрорланади.
Годон феномени ёрдамида бундай даволаш тахминан бир йил давом этиши мумкинлигига қарамай, ҳар доим ҳам ижобий муваффақиятни кафолатламайди. Шу туфайли оғир ҳолатларда Годон феномени вертикал таркибий қисмини ҳосил қилувчи тишларни келгуси силлиқлаш ва ҳимоя қопламалари билан қоплаш орқали пуль­пасизлантиришга тўғри келади.



Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish