Ятроген касалликлар. Ятрогения - бу профилактика, диагностика ва даволовчи муолажа аралашувлари, организм фаолиятининг бузилиши, бошлангич фаолиятнинг чекланиши, ногиронлик ёки хатто ўлим шифокорнинг хато, шунингдек нотўғри харакатидан ривожланадиган тиббий тадбир асоратига олиб келувчи ноҳуш ва салбий окибатидир.
Мижознинг оғиз бўшлиғи инфекцияланган бўшлиқ сифатида кўриб чиқилади, шунинг учун шифокор ва ассистент мижозни кабул қилишда инфексиядан ҳимоя киладиган шаҳсий воситалардан (тиббий халат, қўлқоп, ниқоб, кўзойнак ёки ҳимоя экрани) фойдаланиши лозим. Даволаш ишларида эргономика қоидаларини кўллаш, меҳнат унумдорлигини кўтариш, касб касалликларининг келиб чиқишининг олдини олиш ва касбни узоқ вақт давом эттиришга имкон беради.
Ортопедик даволаш учун қўлланиладиган стоматологик асбоблар.
Булар беморни текшириш, ишлов бериш, қолип олиш, протезларни фиксация қилиш учун асбоблар.
Дастлабки кўрик учун асбоблар:
Лотоклар
Кўзгулар
Зондлар
Пинцетлар
Ишлов бериш учун асбоблар:
Борлар (алангасимон, ғилдираксимон, найзасимон, цилиндрик ва б.) Ретракцион ипни киритиш учун асбоб.
Қолип олувчи асбоблар:
Қошиклар
Колба
Қолип материалларини аралаштириш учун куракча.
Колипни кесиш учун пичок.
Куракчалар.
Огиз бошлида протезларни улчаш учун асбоблар:
Коплама ва метални кесиш учун қайчи.
Крампон қисқичлари.
Коплама ечиш учун асбоблар.
Болғача ва бошқалар.
Беморларни стоматологик текширувдан утказиш учун махсус асбоблардан фойдаланилади.
Стоматологик кўзгу юзаси 2 см диаметрли металл айланмани ичидаги думалок кузгу билан тутгичдан иборат. Кузгу икки шаклда булади: еғилган, кўздан кечириладиган жой куринишини катталаштирувчи, ва теккис, хақиқий кўринишини берувчи. Кўзгу ёрдамида иш ўрни қўшимча ёритилади ва тўғри кўриб бўлмайдиган шиллиқ қават майдони ёки тиш кўриб чиқилади, лаб, лунж ва тилни фиксациялаш учун ишлатилади, шунингдек уларни иш вақтида ўткир ёки айланувчи асбоблар жарохат етказишидан ҳимоя қилади. Ишлаш юзаси терлашини камайтириш учун стоматологик кўзгу спирт билан артилади ёки кўзгу тана хароратида исисши учун бир мунча вакт шилиқ қаватда ушлаб турилади.
Стоматологик зонд –иш қисми найзасимон (тўгри зонд) ёки бурчак ости эгилган (бурчакли зонд) булиши мумкин бўлган асбоб. Тиш илдизлари фуркацияларини зондлаш учун ўроқсимон зонддан фойдаланилади. Ўткир учли зонд ёрдамида кариоз бўшлиғи очилади, фиссуралар ҳолати, уларни чуқурлиги, оғриқлиги, тиш тўқималарининг юмшаб қолиш даржаси, тиш бўшлиги билан кариоз бўшлиғининг боғлиқлиги мавжудлиги аниқланади, илдиз каналлари топографияси ойдинлашади. Чизиқли бўлинган тугмачали зонд пародонтал чунтаклар чуқурлиги, илдизнинг очилиш даражаси ва милкнинг рецессия даражасини ўлчаш учун қўлланилади.
Стоматологик пинцет оғиз бўшлиғи, кариоз бўшлиги ва тиш бўшлиғига дори-дармонлар билан ишлов беришда тишларни сулакдан мухофаза қилишда пахта тикинларини киритиш учун, тишнинг силжиш даражасини аниқлаш ва бошқа манипуляцияларда қўлланилади. Пинцет билан майда асбоблар ушланади ва кўчирилади.
Ортопедия ва тиш созлаш учун асбоблардан стоматолог-ортопедлар, стоматолог-ортодонтлар ва тиш созловчилари фойдаланади. Бу асбоблар баъзан тиш созлаш асбоблари деб ҳам аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |