Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракацизлиги



Download 1,5 Mb.
bet71/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракацизлиги


устидан шикоят бериш
Ҳар бир солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги устидан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) шикоят қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят берилганлиги шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят
бериш тегишинча шикоят бўйича давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради.
Давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги устидан шикоят давлат солиқ хизматининг тегишли юқори турувчи органига ёзма шаклда берилади.

@TDIU_ARM
Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят солиқ тўловчи ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида берилади. Шикоятга уни асослантирувчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги устидан берилган шикоят давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан шикоят олинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш якунларига биноан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи қуйидагиларга ҳақли:
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш;
давлат солиқ хизмати органининг шикоятга сабаб бўлган қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш.
Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш якунларига биноан мазмунан қарор чиқаришга ҳақли.
Давлат солиқ хизмати юқори турувчи органининг шикоят юзасидан
қарори ўттиз кун ичида қабул қилинади. Шикоят берган шахсга қабул
қилинган қарор тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида ёзма шаклда маълум қилинади.
Таянч иборалар:
Солиққа доир ҳуқуқбузарлик, тушунча, жавобгарлик, солиқ муносабатлари, қарор, ҳаракатлар стратегияси, шикоят.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish