Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


ШКларни юритишда киритиладиган маълумотлар



Download 1,5 Mb.
bet30/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

ШКларни юритишда киритиладиган маълумотлар
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобланган, ундирилган, тўланган, қайтарилган (ҳисобга олинган), камайтирилган хамда қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа холатлар бўйича операциялар, текширув натижасида аниқланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар хамда қўлланилган молиявий санкстиялар бўйича ШКларни юритишда қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган солиқ ҳисоботлари асосидаги маълумотлар;
б) солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари асосидаги маълумотлар;
в) қонун хужжатлари хамда ваколатли органлар қарорлари асосида айрим солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик суммаларини тўлаш муддатини узайтириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш, ҳисобдан чиқариш, пеня ҳисобланишини тўхтатиш тўғрисидаги маълумотлар;
г) бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўланган (ундирилган) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича маълумотлар;
д) солиқ текширувлари натижасида қўшимча (камайтиришга) ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар хамда қўлланилган молиявий санкстиялар тўғрисидаги маълумотлар;
е) солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулки сотувидан Суд ижрочилари департаменти томонидан туширилган тушумнинг 10 фоизи (судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига ўтказилган);
ж) қонунчиликда кўзда тутилган бошқа холатлар.
Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган ҳисоботлари асосидаги маълумотларни ШКларга киритиш тартиби

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2005 йил


@TDIU_ARM
29 июлда 1500-сон билан рўйхатга олинган «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги Декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш хамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиқиб, Камерал назорат бўлимининг масъул ходими солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилинган солиқ ҳисоботларига, солиқ ҳисоботиниқабул қилинган сана, ҳисобот даври, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР), номи, солиқ ёки тўлов тури ва ШКга киритилиши лозим бўлган ҳисобланган (ёки камайтирилган) солиқ суммасини кўрсатган холда ҳисоблашга қабул қилинган солиқ ҳисоботлари реестри (3-илова) 1 иш кунидан ошмаган муддатда Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига ШКга киритиш учун тақдим этади.

  1. Реестр 2 нусхада тузилади, топширган ва қабул қилган масъул ходимлар томонидан имзоланиб, унинг 1-нусхаси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимида, 2-нусхаси Камерал назорат бўлимида сақланади.

  2. Камерал назорат бўлими масъул ходими солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳисоботларни (электрон тарзда юборилган солиқ ҳисоботларидан ташқари) хар томонлама кўриб (текшириб) чиқиб, унинг пастки қисмига ШКга киритилиши лозим бўлган суммани кўрсатган холда ҳисоботни қабул қилган кун билан имзолайди (проводкага беради).

Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими эса ушбу кўрсатилган суммани ШКга ўтказади ва киритилган солиқ суммаси ва санасини кўрсатиб имзо билан тасдиқлайди.

  1. Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими томонидан солиқ тўловчининг ШКсига юқорида белгиланган тартибда маълумотлар киритилгандан сўнг, имзо билан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари билан бирга реестрнинг 2-нусхаси 1 иш кунидан ошмаган муддатда Камерал назорат бўлимининг масъул ходимига қайтариб берилади.

  2. Электрон тарзда тақдим қилинган солиқ ҳисоботлари бўйича ШКларга маълумотлар киритиш учун асос бўлиб, электрон имзо билан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари Камерал назорат бўлимининг масъул ходими томонидан Низом талаблари асосида текшириб кўрилиб, хато ва камчилик аниқланмаган тақдирда (хато ва камчилик аниқланган тақдирда, ушбу топширилган электрон кўринишдаги ҳисобот қабул қилинмасдан солиқ тўловчига қайтарилади), ҳисоботни ШКларга киритиш учун 1 иш кунидан ошмаган муддатда «солиқ ҳисоботлари қабул қилинди» белгисини қўйгандан сўнг, Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига ўтказади

(проводка беради), ушбу бўлимнинг масъул ходими томонидан эса 1 иш кунидан ошмаган муддатда дастурий махсул ёрдамида электрон
ҳисоботлар яна бир бор қайта кўриб чиқилиб, тегишли ШКларга ўтказилади (проводка берилади).

  1. Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими томонидан ҳисоботларда камчилик аниқланган тақдирда, бундай ҳисоботлар ШКларга ўтказилмасдан реестрларга изох келтирилган холда 1 иш куни ичида Камерал назорати бўлимига қайтарилади.

  2. Солиқ тўловчи томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича амалдаги солиқ қонунчилигидан келиб чиқиб, солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан тақдим қилинган солиқ ҳисоботлари бўйича ҳисобланган, камайтиришга ҳисобланган суммалари – ШКнинг


@TDIU_ARM
«Ҳисобланган» ёки «Камайтиришга ҳисобланган» устунларида акс эттирилади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish