Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Солиқ тўловчининг почта манзили бошқа худудга ўзгарганда ШКларни бошқа ДСИга кўчириб ўтказиш тартиби



Download 1,5 Mb.
bet29/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Солиқ тўловчининг почта манзили бошқа худудга ўзгарганда ШКларни бошқа ДСИга кўчириб ўтказиш тартиби.
Рўйхатдан ўтказувчи органдан солиқ тўловчининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарнома ва янги рўйхатдан ўтган ДСИнинг сўровномаси ДСИга келиб тушгандан сўнг, 3 иш куни давомида кузатув хати орқали янги ҳисобга олинаётган ДСИга кўчаётган солиқ тўловчи бўйича қуйидаги хужжатлар юборилади:
а) юридик иш жилди ва ундаги мавжуд хужжатлар реестри; б) барча ШКларидан ҳисобот йилига кўчирмалар;
в) ҳисобот даврига солиқ органи билан солиқ тўловчи ўртасида расмийлаштирилган солиштирма далолатнома;
г) солиқ қарзи суммаси мавжуд бўлганда мажбурий ундирув юзасидан солиқ тўловчига берилган ижродаги огохлантириш талабномаси асл нусхаси; д) солиқ қарзи суммасини мажбурий ундириш бўйича солиқ органига келиб тушган ва суд ижрочилар Департаменти туман (шахар) бўлимига
юборишга улгирилмаган суд буйруқлари;
е) юридик манзил ўзгарганлиги сабабли, солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан солиқ тўловчи ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаларини ижросиз қайтариб олиш тўғрисида банкка ёзилган хат
(ДСИ бошлиғи томонидан имзоланган, мухрланган ва рўйхатга олинган холда);
ж) Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустахкамлаш бўйича Республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Республика комиссияси) баёнларига асосан тўлаш муддати кечиктирилган солиқ қарзи суммалари бўйича тегишли хужжатлар қўшимча равишда иш жилдига илова қилинади.
Бошқа ДСИга ўтаётган юридик шахс ҳисобот топшириш муддати ўтган давр учун ҳисоботларни тақдим этмаган бўлса, у холда Камерал назорат бўлими масъул ходими солиқ тўловчининг барча ҳисоботларини тўлиқ қабул қилиб олинишини таъминлайди ва ШКга киритиш учун Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходимига белгиланган тартибда топширади.
Солиқ тўловчининг барча ҳисоботлари ШКсига киритилгандан сўнг ДСИнинг масъул ходими томонидан солиқ тўловчи билан солиштирма далолатнома тузилади.
Почта манзили ўзгараётган солиқ тўловчининг ШКларидан жорий ҳисобот йилига кўчирма 2 нусхада тайёрланиб, 1-нусхаси Камерал назорат бўлими томонидан солиқ тўловчининг иш жилдига қўшиб тикиб тегишли туман (шахар) давлат солиқ хизмати органига ишончли вакил орқали юборилади, 2-нусхаси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимида алохида иш жилдида сақланади.
Солиқ органи солиқ тўловчининг хужжатларини бошқа туман (шахар) солиқ органига жўнатишдан олдин банкда ижроси тўлиқ бажарилмаган ушбу солиқ тўловчига тегишли бўлган хулосаларни 1 иш куни давомида ижросиз чақириб олади.
Шунингдек, солиқ тўловчини бошқа ДСИ ҳисобга олгандан сўнг, аввал
ҳисобда турган солиқ органи томонидан қўйилган инкассо
топшириқномалар (ёки корхона томонидан 2-сонли картотекага қўйилган тўлов топшириқномалари) банк муассасасидан ижросиз чақириб олинади.
Солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш бўлими томонидан кўчаётган солиқ тўловчига тегишли бўлган солиқ қарзларини ундириш юзасидан ижрода турган суд буйруқлари бўйича суд ижрочилар Департаментининг туман (шахар) бўлимига солиқ тўловчининг юридик манзили ўзгарганлиги юзасидан ёзма равишда маълумот юборилади.

@TDIU_ARM
Солиқ органи ШКларни бошқа худудга юқорида келтирилган тартибда жўнатгандан сўнг, Маълумотлар базаси администратори янги манзилдаги ДСИнинг электрон адресига солиқ тўловчига тегишли маълумотлар ва ШКларни почта файлини шакллантириб юборади. ШКларни юритган масъул ходим томонидан бошқа худудга юборилган солиқ тўловчининг ШКларидаги солиқ қарзи ёки ортиқча тўланган сумма, ҳисобланган пеня ва жарима суммалари «Бошқа солиқ органига ўтказилган» деган ёзув билан алохида режим орқали ҳисобдан чиқарилиб, ШКлардаги ушбу қолдиқ суммалари «нол»га келтириб ёпилади.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси туман (шахар) бўлими ёки бошқа ваколатли орган томонидан солиқ тўловчини бошқа худудга ўтганлиги ёки бошқа худуддаги солиқ тўловчига қўшилганлиги бўйича Давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги қарори ДСИ рахбарининг муносабат белгиси билан Камерал назорат бўлими ходими томонидан икки иш кунида ушбу хужжатларга асосан 04- шакл тўлдирилиб маълумотлар базаси администраторига тақдим этилади, администратор томонидан маълумотлар базасига 04-шакл киритилиб, солиқ тўловчининг холатига ўзгартириш киритилади.
Солиқ тўловчини янги ҳисобга олган туман (шахар) солиқ органи солиқ тўловчининг ШКларидан кўчирмалар олгандан сўнг, 1 иш куни ичида солиқ тўловчига белгиланган тартибда ШКлар очиб, мавжуд солиқ қарзи суммаларига инкассо топшириқномалари билан бир вақтда олдинги
рўйхатда турган солиқ органининг инкассо топшириқномаларини ижросиз
қайтариб олиш тўғрисида олдинги рўйхатда турган солиқ органига мурожаат қилади.
Агарда кўчиб ўтгандан сўнг 15 кун давомида тўловлар олдин ҳисобга олинган ДСИнинг ҳисоб рақамларига амалга оширилган бўлса, корхонанинг ШКда тўлов суммаси акс эттирилиб, тасдиқланган холда ШКдан кўчирмалар янги рўйхатдан ўтган ДСИга расмий хат орқали юборилади. Тасдиқланган ШКдан кўчирма янги манзил бўйича ШКда ўзгартириш киритишга асос бўлади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish