4-МАВЗУ: Сузиш техникасининг назарий асослари.
Сузиш техникаси.
Сувнинг физик хоссалари
Статик сузиш
Динамик сузиш
Ишқаланиш қаршилиги.
Одамнинг анатомик хусусиятлари билан физиологик имкониятларининг сузиш техникасига таъсири
Сузиш техникаси. Сузиш техникаси деганда, ҳаракатларни мутаносиб равишда намоён қилиш тушунилади. Бу эса маълум ҳаракат қоидаларига риоя қилган ҳолда бўлади. Акс ҳолда оддий сувда чўмилувчилар сузишидан фарқи қолмай қолади. Бунинг учун, аввало, сузишнинг шакли, ҳаракат усуллари ва шу ҳаракатларнинг ўзаро қовушини, мос келиши талаба этилади. Шунда спортчи ўзининг ташқи ва ички кучларини юқори даражада сафарбар қила олади.
Сузувчининг мунтазам равишда «бир қолипга тушиб сузиш» табиатини эгаллаши бора-бора унинг индивидуал сузиш техникасига айлана боради.
Энди у ўзининг бутун ҳаракат ва функционал имкониятларини ўх техникаси асосида рўёбга чиқарадиган бўлади. Бу, одатда, индивидуал техника дейилади. Индивидуал техника қоида ўлароқ, доимий равишда ривожлантириб, такомиллаштириб боришни талаб этади.
Индивидуал техника қанчалик такомиллашса, у шунчалик енгил кўчадиган бўлиб боради ва янгидан-янги турлар устида машққилиш имконияти туғилади.
Сузиш техникасини қанчалик суст ёки тез такомиллаштириб боришда юқорида айтиб ўтганимиздек, спортчининг ёши, бўйи, гавда қисмлари ривожланганлигининг ўзаро нисбати, вазни оёқ ва шу сузувчига хос унинг шахсий қобилияти муҳим аҳамиятга эга. Спортчининг жисмоний чиниққан, кучи ва қайишқоқлигининг роли ўз-ўзидан аёнки, жуда зарур.
Буларни билганимиз ҳолда энди сувнинг ўз табиати, сувда муаллак туриш ва ҳаракатланиш қонуниятлари ҳақида тўхтаб ўтсак. Сиз бу курсгача гидростатика ва гидродинамика тушунчаларини англаб етгансиз.
Шундай бўлса ҳам, улар ҳусусида қисқача эслатиб ўтишни лозим кўрдик. Демак, гидростатика сузувчи танасининг сувдаги мувозанатини ифодаласа гидродинамика сузувчи танасини сувдаги ҳаракатини ифодалайди.
Шундан келиб чиқиб, сузувчининг муайян ҳаракатлари мажмуаси натижасида унинг сувда олдинга силжиб боришига динамик сузиш дейилади.
Гидродинамикадан динамик сузиш келиб чиққанидек, гидростатикадан статик сузиш келиб чиқади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Масалан, одам гавдаси ҳеч бир ҳаракатланмай ҳам маълум вақт мобайнида сувда қалқиб тура олади, сувда чўмилганларнинг жами буни яхши билади. Ҳудди мана шу маълум вақт давомида одам гавдасининг сув бетида ёҳуд унинг бирор қатламида муаллак туриш ҳолати юқори тилга олган статик сузиш бўлади. қуйироқда бцлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. Ҳозир эса, сувнинг табиати, яъни физик хоссалари хусусида суҳбатлашамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |