ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.
Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.
Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.
2-мавзу. Windows учун Ехсеl дастурининг электрон жадвали
(4 соат)
Режа:
Windows учун Ехсеl дастурининг электрон жадвали билан ишлаш.
Маълумотларни киритиш ва таҳрир қилиш.
Маълумотларни шакллантириш.
Excel ойналари. Функционал клавишлар.
Жиҳоз: Компьютер технологиялари, Ехсеl дастури, SPSS дастури, мисоллар варақаси
Маълумотларни жадвал кўринишида тасвирлаш, уларни тахлил қилиш, хисоб-китоб ишларини олиб бориш учун махсус амалий дастурлар Ехсеl яратилган бўлиб, улар электрон жадваллар ёхуд жадвал процессори деб юритилади. Электрон жадваллар айни вактда кўлланадиган сохалар кўп, хусусан банк ва солиқ тизимларида, иктисодий масалаларни ечишда фойдаланилиб келинмокда. Ана шундай дастурлардан бири Microsoft Excel дастуридир.
MS Excel Microsoft Office пакети таркибидаги дастур бўлиб, у Windows операцион кобик дастури бошкарувида ишловчи ҳамда маълумотли электрон жадвалларни тайёрлаш ва кайта ишлашга мўлжалланган.
МS Ехсеl да тайёрланган ҳар бир ҳужжат (маълумотли жадвал) ихтиёрий исм ва ХLS кенгайтмадан иборат файл бўлади. Ехсеl атамасида бундай файл «Иш китоби» (Workbook) деб юритилади. Ҳар бир ХLS файлида 1 тадан 255 тагача электрон жойлашиши мумкин, уларнинг ҳар бири Ехсе1нинг иш варағи деб юритилади.
Microsoft Excelнинг асосий иш майдони - бу «Иш китоби» бўлиб, у бир ёки бир нечта иш варакларидан иборат. Иш варағида бухгалтер (хисобчи) китоби каби, сонлар, матнлар, арифметик ифодалар, хисоблар, қатор ва устунларда жойлашган бўлади. Ехсеlнинг бухгалтер китобидан асосий фарқи барча хисоб ишларини унинг ўзи бажаради, лекин маълумотларни киритиш фойдаланувчи зиммасида колади.
Мисол: Биринчи гуруҳ тестдан 65, 53, 56, 59, 78, 80, 67, 56, 74, 71, 63
Иккинчи гуруҳ эса: 56, 78, 56, 89, 78, 81, 86, 58, 75,65 баллар олишди. Ушбу тақсимот қаторини Ехсеl дастури жадвалига киритинг.
Шу кунга қадар олган жорий назорат балларингизни Ехсеl дастури жадвалига киритинг ва таҳрирланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |