Педагогик жамоадаги психологик муҳитнинг асосий хусусиятлари.
Психологлар педагогик жамоа руҳий муҳитининг асосий хусусиятлари сифатида қуйидаги кўрсаткичларни ажратиб кўрсатадилар:
жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидан, меҳнат жараёнидан, раҳбарликдан каноатланганлиги;
эга.
қандай кайфиятнинг устунлиги;
раҳбар ва улар қўл остидагиларнинг бир-бирини ўзаро тушуниши;
жамоани бошқариш ва ўзини ўзи бошқаришда жамоа аъзоларининг иштирок этиш даражаси;
уюшкоклик, онгли интизом,ишнинг унумдорлиги.
Бу ҳар қандай жамоага, шу жумладан педагогик жамоага ҳам тааллуклидир.
Тўғри, болалар жамоасиларининг руҳий муҳити ўзига хос хусусиятларига
Педагогик жамоанинг асосий белгилари
Ички, ишончили хотиржамликнинг номоён бўлиши, доимий тетиклик,
ҳаракат қилишга тайёрлик. Жамоа ҳар бир аъзосида ўз қадр-қимматини билиш туйғусининг мавжудлиги, ўз жамоаси билан фахрланиш.
Жамоанинг бирлиги, уни аъзоларининг дўстона бирлашиши. Ички муносабатларда айрим тарбияланувчиларни танқид қилиш ва жазолаш мумкин, лекин бк таъсир кўрсатишнинг махсус шаклларидан ташқарида ҳар бир тарбияланувчига тегишли баҳо бериш, уни бегоналар олдида ҳимоя қилиш, унга ҳеч қандай озор етказмаслик.
Жамоа барча аъзоларининг ҳимояланганлиги. Ҳар бир тарбияланувчи, у қанчалик заиф, кучсиз бўлмасин, ўзининг яккалиги ёки ҳимоясизлигини ҳис этмаслиги керак.
Жамоа барча аъзоларининг оқилона ва фойдали фаоллиги.
Ҳаракатларда ва сўзларда ўзини тута билиш.
Педагоглар жамоасидаги ўзаро муносабат турлари.
Педагогик жамоанинг шахсга таъсири самарадорлиги шахснинг жамоадаги кайфияти билан белгиланади. Бунга қуйидагилар киради:
шахснинг фаолият, ўзаро муносабатлар, раҳбарликдан коникиш, шахснинг мазкур жамоадаги ҳимояланганлиги, унинг ички хотиржамлиги. Буларнинг ҳаммаси ҳиссий бехдудлик атамаси билан таърифланади ва у бола шахси ривожланишининг уни ҳаётидаги илк босқичлариданоқ мажбурий шарти ҳисобланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, руҳий муҳитнинг моҳияти шундан иборатки, жамоада таркиб топган ўзаро муносабатлар жамоа аъзоларининг қадриятлари, аҳлоқ нормалари ва манфаатлари билан белгиланадиган алоҳида ҳиссий-руҳий тусга эга бўлади. Ҳар бир шахс фаоллиги даражаси жамоанинг шахсга таъсири сингари шахс ушбу жамоада ҳиссий бехбудликни қанчалик бошидан кечириши билан белагиланади.
Демак, ҳар бир шахс камолотининг ва бутун жамоанинг юқори ишчанлик қобилиятини рағбатлантирувчи руҳий муҳитни ташкил этаётганда, гуруҳ аъзолари орасидаги ўзаро муносабатларни ва унда ҳукмрон бўлган қадриятларни тартибга солишдан бошлаш керак.
Пелагогик жамоада ўзаро маносабатларнинг расмий ва норасмий тузилишлари ажратилиб кўрсатилади. Бу ерда ҳар икки тузилиш шахс жамоада эгаллаши мумкин бўлган нуқтаи назардангина қараб чиқилади.
Муносабатларнинг расмий тузилмаси - бу ташқаридан, жамият томонидан берилган ва ушбу жамоа фаолият кўрсатиши зарур бўлган ҳолатлар (позиция) системасидир.
Норасмий шахслараро муносабатлар системасида ҳолатлар ҳар бир ўқувчининг ўзига хослиги ва ушбу синфнинг хусусиятлари билан белгиланади.
Бошлангич ўқув масканидаёқ болаларнинг синф жамоасида муайян, уларни жалб этувчи ҳолат (позиция) ни, яъни етакчи, энг яхши ўқувчи, энг яхши спортчи ва ҳоказо ҳолатларни эгаллашга интилиш кузатилади.
Ижтимоий ҳолат икки ўлчов: шахснинг ижтимоий хулқ-атвори ва атрофдагиларнинг ижтимоий умиди билан характерланади.
Ижтимоий хулқ-атвор - бу реал ҳатти-ҳаракатлар бўлиб, улар туфайли одам ўзини исталган ролда қарор топтиради.
Ижтимоий умидлар - бу атрофдагиларнинг ушбу одам ҳолатига муносабатларидир. Агар кимдир ўзини мазкур ҳолатда қарор топтирган бўлса, атрофдагилар уни бу ҳолатга “боғлаб қўйгандек” бўладилар. Ўқувчилар юқори синфга ўтгани сайин ўз ижтимоий ҳолатларини одатда билибгина қолмасдан, шу билан бирга кўпинча уларни ўзгартиришга ҳам интиладилар. Тўғри, таркиб топган ижтимоий умидлар бунга халақит беради.
Ижтимоий умидлар барқарор бўлганлиги учун ўсмир вақтини ўтказиб юборган ҳолатни ўқувчининг ўзи ўзгартириши қийин бўлади, бу ерда педагогнинг ёрдами керак.
Педагогик жамоа ички ҳолатлари орасида пешқадам, етакчининг ҳолати алоҳида ўрин туради. Бу гуруҳ олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли бажарили билан боғлиқдир. Айнан пешқадамлар жамоанинг нормалари ва қадриятларини белгилайди. Пешқадам ўз ҳолатининг обрўлиги билан ўз фикрини ўтказиш учун катта имкониятларга эга. Болалар пешқадам ўқувчиларга ишонганилари учун ҳам уларга тақлид қиладилар. Жамоадаги психологик муҳит кўп жиҳатдан ким пешқадамлигига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |