Олий ва ўрта таълим



Download 382,54 Kb.
bet49/104
Sana13.05.2022
Hajmi382,54 Kb.
#603080
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   104
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)

Коммуникатив қобилияти – бу болалар билан мулоқотда бўлишга, ўқувчиларга ёндашиш учун тўғри йўл топа билишга, улар билан педагогик нуқтаи-назардан мақсадга мувофиқ ўзаро алоқа боғлашга педагогик тактнинг мавжудлигига қаратилган қобилиятдир.

  • Педагогик ҳаёл – бу кишининг ўқувчилар шахсини тарбиявий томондан лойиҳалаштиришда ўз иш-ҳаракатларининг натижасини олдиндан кўра билишда намоён бўладиган қобилиятдир. Бу қобилият ўқитувчи маълум ўқувчидан келгусида ким чиқишини кўз олдига келтиришда, тарбияланувчиларда у ёки бу хилдаги ҳислатларни ўсиб ривожланиши олдиндан кура билишида намоён бўлади. Бу қобилият педагогик оптимизм, тарбиянинг кучига, ўқувчиларга бўлган ишонч билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ўқувчилар айрим ўқитувчилар тўғрисида: «Аҳмад акамлар, чамаси ичимиздаги энг ярамасларга ҳам ишончларини йўқотмасдилар, шунинг учун ҳам биз уларни ҳурмат қилардик», деган фикрларни изхор қиладилар.

  • Диққатни тақсимлай олиш қобилияти – бу қобилият бир вақтнинг ўзида диққатни бир қанча фаолиятга қарата олишда намоён бўлиб, ўқитувчи ишида ғоят муҳим аҳамиятга эгадир.

    Қобилиятли, тажрибали ўқитувчи ўзининг диққат-эътиборини ўқув материалини қандай баён этилишига, унинг мазмунига, ўз фикрларини атрофлича қилиб қандай очиб беришга ёки ўқувчи фикрига баралла қаратади ва шу билан бирга бир вақтнинг ўзида барча ўқувчиларни кузатиб, уларни толиққан-толиқмаганлигига, эътиборли ёки эътиборсизлигига, дарсни тушуниш-тушунмаслигига аҳамият бериб, ўқувчиларнинг интизомини кузатади ҳамда оқибат натижада ўзининг шахсий хулқ-атворига (юриш-туришига, ўзини тутишига, мимика ва пантомимикасига) эътибор беради. Тажрибасиз ўқитувчи, кўпинча ўқув материалини баён этишга берилиб кетиб, ўқувчиларнинг нима
    қилаётганликларини сезмай қолади ва назоратдан чиқариб қўяди, агар, бордию, ўқувчиларни диққат-эътибор билан кузатишга ҳаракат қилса, бундай холларда ўз баёнотининг изчиллигини йўқотиб қўяди.
    Юқорида кўрсатиб ўтилган қобилиятлардан ташқари, ўқитувчи инсон шахсининг мақсад сари интилиши, уддабуронлик, меҳнатсеварлик, камтарлик каби қатор ижобий ҳислатларига эга бўлиши лозим.
    У ўқувчиларни тарбиялар экан, ўзининг хулқ-атвори, юриш-туриши, хуллас, бутун ўқитувчилик шахси билан ўқувчиларга ўрнак бўлиши керак.
    Ўқитувчининг ўзини қўлга ола билиши муҳим аҳамиятга эгадир.



      1. Download 382,54 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   104




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish