ПЕДАГОГ ПСИХОЛОГИЯСИ
Режа:
Педагог шахси ҳақидаги Шарк мутафаккирлари қарашлари.
Педагог шахсига психологик талаблар ва унга оид зарур ҳислатлар.
Педагогик профессиограмма.
Педагогик қобилиятлар.
Педагогик такт психологияси.
Педагогнинг психологик жиҳатдан ўз малакасини оширишни ташкил этиш
Педагог шахси ҳақидаги Шарқ мутафаккирлари қарашлари
Ўқитувчилик - инсон жамияти тарихи бошланганидан то ҳозирги кунгача ҳамма вақт жамият ва жамоатчилик томонидан эътиборга лойик, эъзозлаб келинган касбдир.
“... Ўқитувчи - дейди Ал - Фаробий, - ақл-фаросатга, чиройлик нутқга эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларни тўла ва аниқ ифодалай олишни билмиоги зарур”. У ўз фикрини давом эттириб: “Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди, шу сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларининг барчасини эслаб қолиши, ақл-фаросатга, чиройлик нутқга эга бўлиши, ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларни тўла ва аниқ ифодалаб беришни билмоги лозим. Шу билан бирга ўз ор-номусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Ана шундагина у инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади ”, деб таъкидлаганди.
Абу Али ибн - Синонинг фикрича: “Ўқитувчи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва болани тарбиялаш методларини, аҳлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоги лозим. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташқи дунёсини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим”.
Насриддин Тусий ўзининг “Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида” деган асарида шундай дейди: “Ўқитувчи мунозараларни олиб боришни, рад этиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим... Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқитувчи ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин...”
Махмуд Кошгарий “...Мен аъзолар касаллигини даволашдан олдин одамларнинг руҳиятини даволашни зарур деб топдим. Бунга мен ўқитувчилик йўли билан эришаман, бунга менинг ишончим комил.Чунки, аъзолар касаллиги билан юзларча, мингларча одамлар ҳалок бўлсалар, нодонлик, билимсизлик туфайли ўн минг ва юз мингларча одамлар халок бўладилар...”
Улуғ шоиримиз Алишер Навоий ҳам ўқитувчи меҳнатини холисона баҳолаб: ”Агар шогирд подшоликка эришса ҳам, унга (муаллим) қуллуқ қилса
арзийди”, “Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила, айламоқ осон эмас хаққин адо минг ганж ила” каби сатрлар битганлар.
Ҳозирги замон илм-фан тараққиётини буюк алломалар яратган кўплаб қимматли асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу нодир асарлар бир неча асрлар илгари яратилган бўлсада ўз қимматини йўқотган эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |