Олий ва ўрта таълим


Таълимдаги психологик тадқиқотлар жараёнининг асосий



Download 382,54 Kb.
bet6/104
Sana13.05.2022
Hajmi382,54 Kb.
#603080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)

Таълимдаги психологик тадқиқотлар жараёнининг асосий


босқичлари
Педагогик психология фани ҳам психология илмининг бошқа соҳалари сингари ўзининг илмий-тадқиқот методларига эга. Психологик қонуниятларни муайян режа асосида олиб бориладиган текширишлар туфайлигина холисона аниқлик киритиш мумкин. Психологик тадқиқотлар жараёнини қуйидаги асосий босқичларга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади:

  1. Муаммониниг қўйилиши. Ҳар қандай илмий-текшириш ишлари каби, психологияда олиб бориладиган илмий текшириш ишлари ҳам назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган муаммони аниқлашдан, шунингдек бу муаммо фанда қанчалик ёритилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур мавзуга оид илмий ва махсус адабиётларни таҳлил қилишдан бошланади.

  2. Тадқиқот методикасини танлаш. Психологик тадқиқотлар турли методлар (бу методлар ҳақида қуйида батафсил фикр юритилади) билан олиб борилади. Текширишларнинг муваффақиятли чиқиши кўп жиҳатдан методни тўғри танлашга боғлиқ бўлади.

  3. Маълумотларни тўплаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммога мос бўлиши ёки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. Илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар - бу уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммони ҳар жиҳатдан тавсифлаб бериши керак.

  4. Маълумотларни кайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни математик ва мантиқий жиҳатдан ишлаб чиқиш умумийликни, хусусийликни топиш ва уларни тасодифий маълумотлардан ажратиш имконини беради. Бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача миқдори (арифметик, квадрат ва ҳоказо), процентлари аниқланади, сонларга оид маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма ва чизмаларда ўз аксини топади. Мураккаб мутаносибликдаги маълумотларни топишда эса вариацион статистика методлари қўлланилади.

  5. Қонуниятларнинг ифодаланиши. Бу тадқиқотнинг бирмунча мураккаб ва масъулиятли босқичи ҳисобланади. Чунки, бу босқичда маълумотларнинг моҳиятига қанчалик чуқур тушунилганлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиб, босқич маълумотидан ҳар турли хулоса чиқариш мумкин.

Купинча чиқарилган хулосалар тахминий ҳарактерга эга бўлиб, кейинги текширишлар, аниқлашлар учун асос бўлади.

  1. Қонуниятни амалда қўллаш. Аниқланган қонуниятлар маълум бир амалиёт соҳасида қўлланилади. Амалда қўллаш аниқланган қонуниятнинг тўғрилигига батамом ишонч хосил қилиш имконини беради. Купинча ўқитувчилар ўз амалий фаолиятларида шахсий кузатишлари ва бошқаларнинг тажрибаларини умумийлаштирадилар. Бироқ, бундай умумлаштиришлар илмий жиҳатдан етарли асосланган бўлмайди, яъни, муҳим аниқлиги ва теранлиги билан ажралиб турмайди.




    1. Download 382,54 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish