Олий ва ўрта таълим


Таълим жараёнини бошқаришда гуруҳнинг ва ўқувчиларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш



Download 382,54 Kb.
bet56/104
Sana13.05.2022
Hajmi382,54 Kb.
#603080
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)

Таълим жараёнини бошқаришда гуруҳнинг ва ўқувчиларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш


Ўқув масканига келиш арафасида боланинг сўз бойлиги ўз фикрини баён эта оладиган даражада ортади. Агар бу ёшдаги нормал ривожланаётган бола ўз нутқида 500-600 сўзни ишлатса, олти ёшли бола 3000-7000 сўзни ишлатади. Бошлангич синф ёшидаги болалар нутқи асосан от, феъл, сифат, сон ва богловчилардан иборат бўлади. Бу ёшдаги болалар ўз нутқларида қайси сўзларни ишлатгани афзалу, кайсиларини ишлатиш мумкин эмаслигини фарқлай оладилар. 6-7 ёшли бола ўз жумлаларини мураккаб грамматик тизимда туза олади. Бола бутун болалик даврида нутқни жадал равишда эгаллаб бориб, нутқни ўзлаштириши маълум бир фаолиятга айлана боради. 7-9 ёшли болаларнинг ўзига хос яна бир хусусияти бола нутқида ўз фикрини баён этибгина қолмай, балки ўз суҳбатдошининг диққатини ўзига жалб қилиш учун ҳам гапирадилар.
Бу даврда ёзма нутқ ҳам шакллана бошлайди. Ёзма нутқ жумлаларни тўғри тузиш ва сўзларни тўғри ёзишга маълум талаблар қўйилганлиги билан характерланади. Бола сўзларни қандай эшитган бўлса, шундайлигича ёзилмаслигини билиши, уларни тўғри талаффуз этишга ва ёзишга ўрганиши зарур. Ёзма нутқни эгаллаши асосида болаларда турли матнлар ҳақидаги маълумотлар юзага келади. Бу даврда ёзма нутқ эндигина шакллана бошлаганлиги боис, болада хали ўзи ёзган фикрларни, сўз ва ҳарфларни назорат этиш малакаси ҳали ривожланмаган бўлади. Лекин унга ижод қилиш имконияти берилади. Ушбу мустақил ижодий иш ўқувчиларда берилган мавзуни англаш, унинг мазмунини аниқлаш, фикрини баён этиш учун маълумот тўплаш, муҳим жиҳатларини ажратиб олиш, уни маълум кетма-кетликда баён этиш, режа тузиш малакасини юзага келтиради. Жумлаларни тўғри тузиш, айнан шу мазмунга мос сўзларни топиш ва уларни тўғри ёзиш, тиниш белгиларини тўғри куйиш, ўз ҳолатларини топа олиш ва тўғрилаш ақлий ривожланишнинг кўрсаткичларидан ҳисобланади.
Ўқиш фаолияти кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг ақл-идроқи, сезгирлиги, кузатувчанлиги, эслаб қолиш ва эсга тушириш имкониятларининг ривожланиши учун муҳим шарт-шароитлар яратади, ҳисоблаш малакаларини шакллантиради. Таълим жараёнида уларнинг билимлар қўлами кенгаяди, қизиқишлари ортади, ижодий изланиш қобилияти ривожланади, уларда тафаккурнинг фаоллиги, мустақиллиги ортади, ақлий имкониятини ишга солиш вужудга келади. Мазкур ёшдаги болалар ўз идроқларининг аниқлиги, равонлиги, ўткирлиги билан бошқа ёш даврдаги инсонлардан кескин фарқ қилади. Улар ҳар бир нарсага берилиб, ўта синчковлик билан қарашлари сабабли идрокнинг муҳим хусусиятларини ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар.
7-10 ёшдаги ўқувчининг идроки, унинг ҳатти-ҳаракати, ўйини ва меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Ўқувчи ўзининг эҳтиёжи, майли, қизиқиш ва интилиши турмуш шароитига мос, шунингдек ўқитувчи тавсия этган нарсаларни идрок қилади.
Биринчи синфга келган бола предметларнинг ранги, шакли ва катталигини, уларни маконда жойлашишини билиш билан, бирга уларни таққослай олади. Ўқув масканида муваффақиятли ўқиш учун бола сенсор ривожланганлик даражасини юқори бўлиши жуда муҳим. Ўқув маскани ёшига келиб, нормал ривожланаётган бола расм ва суратлар реал ҳаётни акс эттираётганлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам сурат ва расмларда нималар акс этганини реал ҳаётга таққослаган холда билишга ҳаракат қиладилар. Бола расмларда атроф- ҳаётдаги нарсаларни кичиклаштириб тасвирланганлигини англай биладилар. Бу тасвирлар болаларда эстетик ва бадиий дидни ривожлантиради. Чунки, бола шу расмлар орқали олам гўзаллигини, унинг турфа ранглардан иборат эканлигини англайди, ажратади ва ўз муносабатини билдира олади.
Тафаккурнинг ривожланишини кичик мактаб ёшидаги бола психикасининг соғломлигида, унинг билиш фаоллигида кўриш мумкин. Боланинг қизиқувчанлиги, асосан, атроф-оламни билиш, ўрганишга қаратилган бўлади. Бола ўйнаб туриб, олам сир-синоатлари, сабаб-ҳодисалари ва боғлиқларидан хабардор бўлишга интилади. Масалан, бола ўзи мустақил равишда қандай предметлар сувда чўқиши, кайсилари эса сўзишини тадқиқ кила олади. Бола ақлий муносабатларда фаол бўлса, у шунчалик кўп савол беради ва бу саволлар, асосан, хилма-хил бўлади. Болани қор, ёмғир қандай ёғиши, қуёш кечаси қаерда бўлиши, машина қандай қилиб юриши, ердан осмонгача бўлган масафони билиши жуда қизиқтиради. Бу уларнинг «Нима учун?», «Қандай қилиб?»,
«Нима орқали?» каби саволларига жавоб олишга қаратилган бўлади. Бу ёшдаги болалар асосан ўзлари кўриб турган нарса ҳақида чуқурроқ фикр юрита оладилар. Бу ёшдаги болалар тафаккурининг асосий тури образли тафаккурдир. 6-10 ёшли бола мантиқий фикрлай олади, лекин, бу ёш асосан
кўрганларига таяниб, таълим олишга сензитив бўлган давр ҳисобланади.



    1. Download 382,54 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish