Олий ва ўрта таълим


Ўқувчилар гуруҳида ўзаро муносабатларни бошқариш



Download 382,54 Kb.
bet54/104
Sana13.05.2022
Hajmi382,54 Kb.
#603080
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   104
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)

Ўқувчилар гуруҳида ўзаро муносабатларни бошқариш


Биринчи бор ўқув масканига келган ўқувчи хали ўзини тўлиқ англаши ва ўзи ҳатти-ҳаракатларини аниқ билиши қийин. Фақат ўқитувчигина ўқувчига меъёрлар қўйиши, уларнинг ҳатти-ҳаракатларини баҳолаши мумкин. Ўз ҳатти- ҳаракатларини бошқалар билан мослаштиришга шароит яратиши мумкин. Ўқиш жараёнида ўқувчилар ўқитувчи томонидан қўйиладиган янги шартларни
қабул қиладилар ва уларнинг қоидаларига тўла амал қилишга ҳаракат қиладилар. Ўқувчи учун ўқитувчи унинг психологик ҳолатини белгилаб берувчи асосий фигура ҳисобланиб, бу ҳолат унинг нафақат гуруҳдаги, балки, умуман тенгдошлари билан бўладиган муносабатига, бу муносабат эса ўз- ўзидан оиласидаги муносабатларига ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек, бу муносабатлар унинг ўқув фаолияти муваффақиятини ҳам белгилаб беради. Ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир кўрсатиши ва муносабатининг қуйидаги услублари мавжуд.
Авторитар услуб: бу қаттиққўллик бўлиб, бунда ўқитувчи ўқувчиларини сўзсиз ўзига бўйсунишларини талаб этади. Лекин, нима учун қаттиққўллик қилаётганини ёки ўқувчиларига нима учун ўзларини шундай тутишлари лозимлигини тушунтириб бермайди, шунингдек, ўқувчиларни ўз ҳатти- ҳаракатларини мустақил бошқаришга ҳам ўргатмайди. Ўқитувчи дарс давомида ўқувчиларидан жим утиришини, саволларга доимо қўл кўтариб, ўқитувчининг рухсати билан жавоб беришини, ўқитувчининг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришини талаб этади.
Бундай педагоглар ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида эмас, балки асосан ўқув режаси асосида дарс ўтадилар. Дарс давомида ҳам баҳс-мунозара учун деярли имконият яратилмаган холда асосан ўқитувчининг фикри сингдирилади. Ўқувчилари билан муомала муносабатда ҳам уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари, жумладан, нерв тизимининг қўзгалувчанлик даражасини ҳам эътиборга олмайдилар. Бу услуб ўқитувчини синфдан, ўқувчидан узоқлаштиради. Эмоционал совуқлик гуруҳда интизомли ўқувчида яккаланиш, хавотирлик, ҳимоя килинмаганлик ҳиссини ҳам юзага келтиради. Бу услуб гуруҳда юқори ўзлаштириш кўрсаткичини бериши, лекин бу ўзлаштириш, асосан, хотира эвазига бўлиб, лекин мустақил тафаккур, ижодкорлик, ҳозиржавоблик каби хусусиятларни ривожланишдан ортда қолишига сабаб бўлади, унда доимий хавотирлик ўзига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради.
Императив услубдаги ўқитувчининг ўқувчилари гуруҳда бўлмаган вақтларда ўз-ўзини бошқариш малакаси бўлмаганлиги учун ҳам интизомга мутлақо бўйсунмайдилар. Бу, асосан, тўполонда намоён бўлади. Бу услуб ўқитувчининг мустаҳкам иродасини кўрсатади, лекин бу иродада ўқувчига нисбатан муҳаббат ҳамда ўқувчининг "устозим мени яхши куради" деган фикри эмас, балки куркув ҳисси мавжуддир.
Демократик услуб ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида дўстона муносабат ўрнатилишига асос бўлади. Дарсдаги интизом мажбурий эмас, балки мувафаккиятга эришиш гарови сифатида ўқувчилар ижобий эмоцияни, ўзига ишонч, ўз мувафаккияти, ютуқларидан қувониши, дўстлари билан фаолиятда ҳамкорлик ҳиссини беради. Демократик услуб ўқувчиларни бирлаштиради. Шу билан бирга ўзининг фаолияти натижаларига қизиқиш уйғотган холда ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши лозимлигини англатади. Ўзини-ўзи бошқаришга, ўз ҳатти- ҳаракатини ўзи назорат қилишга ургатади. Ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиш ҳисси ўқитувчининг шу ёшдаги болалар билан демократик муомала муносабати асосидагина шаклланади.
Либерал услуб касбий лаёқати йўқ бўлган ўқитувчиларга хос бўлган услубдир. Бундай ўқитувчи дарс жараёнини яхши ташкил эта олмайди. Бундай дарсларда ҳар бир ўқувчи ўз тарбияланганлик даражасига қараб ўзини тутади. Ўқувчи ўз мажбуриятларини яхши ҳис қилмайди. Муомала муносабатдаги либерал услуб психология ва педагогика фанларига мутлако зид услуб ҳисобланиб, болалар шахсини шакллантириш ва тарбиялаш жараёнида бу усулни қўллаб бўлмайди. Шундай қилиб, ўқувчилар билан муомала- муносабатдаги императив услуб, асосан, маълум бир чегараларга асосланган холда ўқувчи шахси ривожига салбий таъсир кўрсатади. Демократик услуб ўқитувчидан муомала-муносабатда жуда катта касбий маҳоратни талаб этган холда, ўқувчи шахсининг ижобий томонларини ривожлантирувчи ягона услуб ҳисобланади. Либерал услуб эса ўқувчини эмоционал зўриқтирмайди, лекин унинг шахси ривожига ҳам самарали таъсир кўрсатмайди. Ўқитувчининг муносабат услуби ўқувчининг фаоллигига бевосита таъcир кўрсатади.



    1. Download 382,54 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish