25
самарадорлиги ва рақамли инфратузилма очиқлиги зарур шартлар
ҳисобланади.
Рақамли бизнес бу – жисмоний ва рақамли дунёларни бирлаштирадиган
янги бизнес-моделлар пайдо бўлишидир.
School of Management э
са рақамли
ўзгаришни «
корхоналар қиймати ва унумдорлигини тубдан ошириш учун
замонавий технологиялардан фойдаланиш
» сифатида таърифлайди.
Ижтимоий тармоқлар, смартфонлар бозори, интернетга кенг полосали
уланиш, машинали ўқитиш технологиялари
васунъий интеллектнинг
«портлаб» ўсиши компаниялар фаолият юритаётган дунёни ўзгартириб
юборади. Улар ёки янги бозордаги бўш жойларни эгаллашлари ёки мавжуд
бўш ўринларни ўзгартирган ҳолда ўзларини ўзгаришларга мослаб олиши
лозим бўлади. Ташкилотларни рақамли ўзгартириш жараёни – янги ахборот
технологияларининг ривожланиши ва бутун дунё бўйлаб фаол тарқалишига
жавоб ҳисобланади. Рақамли ўзгартириштурли
даражаларга эришиб, улар
ўртасидаги фарқ иккита атама - «рақамли кўринишга келтириш» ва
«рақамлаштириш» ўртасидаги фарқ билан бир хил маънога эга бўлади.
Рақамли кўринишга келтириш бу – ахборотни жисмоний воситалардан
рақамли воситаларга ўтказишдир. Рақамли кўринишга келтиришга мисоллар
– электрон китоблар, видеокурслар, суратнинг рақамли нусхасини яратиш ва
бошқалар. Бунда ахборот структурасининг ўзгариши рўй бермайди: у фақат
электрон шаклга эга бўлади, холос. Рақамли кўринишга келтиришкўпинча
мавжуд
бизнес-моделни
такомиллаштириш
ва
бизнес-жараёнларни
оптималлаштириш учун фойдаланилади. Рақамлаштириш эса – рақамли
шаклда бўлган бутунлай янги маҳсулотлар яратишдир. Масалан,
мултипликацияли динамик ўқув курси ёкиҳужжатни шарҳлашнинг
интерактив тизими – бу рақамлаштиришдир. Рақамлаштириш асосида
яратилган маҳсулотни унинг сифатини жиддий йўқотмасдан туриб,
техник
воситаларга ўтказишнинг имкони йўқ, шу сабабли рақамлаштириш, рақамли
кўринишга келтиришдан фарқли равишда, бизнесга сезирарли даражада
кескин ривожланиш ва янги рақобатли устунликлар қўлга киритишга имкон
26
беради.
Амалда рақамли ўзгартиришнинг иккита йўналиши мавжуд. Биринчи
йўналиш бу – мавжуд бизнес-жараёнларда
одамлар иштирокини
минималлаштириш учун уларни автоматлаштириш ва роботлаштиришдир.
Иккинчи йўналиш – экспоненсиал ташкилот яратиш мақсадида олинган
бошқарув тизимини масштаблаштиришдир. Экспоненсиал ташкилот деганда,
биз уларни масштаблаштириш туфайли улар худди шу соҳада ишлайдиган
бошқа ташкилотлар билан таққослаганда камида ўн баравар юқори
унумдорликка эга бўлишини тушунамиз.
Сир эмаски, компанияларнинг
минтақавий ва халқаро экспансиясикўпинча бошқарув тизимини жаҳон
даражасида нусхалаштириш қийинлиги билан тўхтатиб турилади. Тез
ўсишнинг чегараланиши муаммолари кўпинча нусха кўпайтиришдаги
қийинчиликлар туфайли юзага келади. Бунга мисол қилиб, минтақа кўлами,
аудиториялар ҳажми ва ўқитувчилар сони билан чегараланган бизнес-
мактабдан миллий ёки халқаро миқёсдаги бизнес яратишга имкон берадиган
таълим жараёнини ўзгартириш жараёнини келтириб ўтиш мумкин.
Таълим
жараёнини рақамли кўринишга келтириш, ҳаражатларни минималлаштириш,
ўқув курсларини эса ўқитувчи гапирадиган тилни тушунадиган чекланмаган
аудитория учун очиқ қилишга имкон беради (
Do'stlaringiz bilan baham: