Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Forchune 500
дан ўрин олган компанияларнинг 52%дан кўпроғи ҳозирги 
кунга келиб мавжуд эмас. Яна бир муҳим кўрсаткич: 
Standart & Poors 500
га 
кирадиган компанияларнинг ўртача умр узунлиги 1960 йилда 60 йилни 
ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб 12 йилга қисқарган. Етакчилик 
муддатининг бундай беш карра қисқаришининг сабаби – бутун бизнеснинг, 
жумладан, сервис бизнесининг рақамли асосларга ўтишисаналиб, биз 
хозирги кунда бу одисанинг гувоҳи ва қатнашчиси бўлиб турибмиз. 
«Рақамли инқилоб» (
Digital Disruption
) – феномени таҳлилчилар орасида 
ҳам, компаниялар директорлар кенгашиларида ҳам долзарб мавзулардан 
бири ҳисобланади. 
Сервис бизнеси 
қайси бир маънода «дефаулт» (
шартларсиз тан 
олинган
) мақомидаги рақамли бизнесга айланмоқда. Бир томондан, ҳеч бир 
компания ҳам фото бизнесида бир пайтлар пленкадан «рақам»га сакраб ўтиш 
вақтини сезиб-сезмай ўтказиб юборган 
Кодак 
қисматини такрорлашни 
истамайди. Бошқа томондан, 
Амазон, Uber, Anbnb 
ва бошқалар рақамли 
инқилобдан қандай қилиб фойдаланиш ҳамда бизнес юритишнинг тамомила 


23 
янгича схемалари ўйлаб топиш ва амалга ошириш мумкинлигини 
кўрсатадилар. Интернет дастлаб онлайн-витрина каби, кейинроқ эса онлайн-
магазин ролида офлайн-бизнесга қўшимча сифатида кўриб чиқилган вақтлар 
ўтиб кетди. Ҳаёт саҳнасига янги авлодлар – интернет тармоғида «яшайдиган» 
ёшлар кириб келиши бизнеснинг онлайн («рақамли») бўлишга олиб келди. 
Инсоният глобал ўзгаришлар даврига қадам қўйди. Яқин вақтлардаинсон 
ҳаёт фаолиятининг асосий соҳалари – иқтисодиёт ва бошқарув, фан ва 
ҳавфсизлик бўлган бўлса, энди янгича шакл ва мазмунга эга бўла бошлади. 
Инсоният ўзгача бўлиб қолди, бу эса ижтимоий муносабатларнинг 
ўзгаришига олиб келаяпти. Рақамли технологияларнинг ҳаётимизга кириб 
боришни давом эттириши – келажак дунёсига хос бўлган хусусиятлардан 
биридир. 
Бу 
микроелектроника, 
ахборот 
технологиялари 
ва 
телекоммуникациялар соҳаларидаги тараққиёт билан изоҳланади. Шундай 
қилиб, рақамлаштириш– объектив, муқаррар жараён бўлиб, уни 
тўхтатишнинг иложи йўқдир. Рақамлаштиришга йўлдош бўладиган энг 
жиддий ҳавф-хатарлардан бири, ўрта ва паст малакали ихтисосликлар 
орасида оммавий ишсизлик юзага келиши ҳисобланади. Ўрта синф вакиллари 
кескин камайиб кетиши мумкин, чунки биринчи навбатда айнан шу иш 
ўринлари автоматлаштирилади ва улар интеллектуал роботлар билан 
алмаштирилади. Фаол, маълумотли, меҳнатга лаёқатли аҳолининг етарли 
даражада юқори турмуш тарзига ўрганиб қолган сезиларли қисми ғарб 
турмуш тарси туфайли йўл четига чиқиб қолади. Бироқ рақамли дунё шу 
қадар тезкорлик билан шаклланадики, юқори малакага эга бўлган кадрлар 
тайёрлаш жараёнини тезлаштиришгина улар тақчиллигининг олдини олиши 
мумкин бўлади. Шу сабабли, ҳозирча ким ўзгаришларга тайёр бўлса, бунинг 
учун унда ҳали етарлича вақт бор. 
Узоқ истиқболда «рақамли» (
електрон
) иқтисодиёт оғир жисмоний 
меҳнатга маҳкум одамларнинг эркинлик ҳақидаги кўп асрлик орзуларини 
рўёбга чиқиришга қодир бўлган воситага айланиши мумкин. Кўпчилик 
инсонларга ижод, фан (
ҳам фундаментал, ҳам амалий
) ва санъат учун кенг 


24 
имкониятлар очилади. Рақамли инқилоб қайсидир тармоқлар ва 
мамлакатларга илгарироқ ва кучлироқ, бошқаларга эса кечроқ ва камроқ 
кириб келади. Сервис ҳизматлари, медиа ва кўнилочарликлар биринчи бўлиб, 
улардан кейин эса телекоммуникация компаниялари ва банклар 
рақамлаштиришга мубтало бўлади. Лекин таҳлилчиларнинг умумий 
фикрлари ва компаниялар менежерлари орасида ўтказилган сўров 
натижаларига асосан, рақамлаштириш у ёки бу даражада ҳаммамизга 
ҳамдахл қилади.Бугунги кунда бизҳар бир моҳиятниу ёки бу оламга мансуб 
санаган ҳолда идентификация қилишимиз мумкин, лекин маълум вақт 
ўтгандан сўнг, кўпчилик объектлар учун бундай тақсимлашни амалга ошира 
олмаймиз. Бундай мисоллар бугуннинг ўзидаёқ мавжуд: 
IP
-камера ёки 
тармоққа уланган бошқа ҳар қандай узатгич – у қайси оламнинг бир қисми 
ҳисобланади? Шубҳасизки, улар иккала олам ҳодисалирининг моҳияти 
саналади. Мобил телефон бугунги кунда кўплаб маълумотларни: телефон 
рақамларини, туғилган кун ҳақидаги маълумотларни, фотосуратларни, 
паролларни ва бошқа маълумотларни сақлайди. Биз ҳатто телефон билан 
жисмонан боғланмаган бўлсакда, функсионал жиҳатдан ўзимизни у биланбир 
бутун деб ҳис қиламиз. Реал ва виртуал дунёларнинг бирлашиб кетиш 
жараёни бошланган ва уни тўхтатишнинг имкони йўқ деб айтиш учун 
алоҳида бир жасурлик шарт эмас. 
Реал ва виртуал дунёларнинг бирлашуви натижасида янги 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish