Huawey
компанияси мижозларига
янгича технологик ғоялар ёрдамида инвестициялар қайтаруви (
ROI
)ни
максималлаштиришда кўмак беради. Масалан,
Huawey
Марказий Осиё
ҳудудлари учун мобил алоқа талабларига жавоб берувчи сайт учун унча
17
қиммат бўлмаган ва юқори самарали -
Raral Star
ечимини ишлаб чиқди. Бу
ечим қишлоқ ҳудудларидаги алоқа инфратузилмаси учун мўлжалланган
инвестиция самарадорлигини оширди ва уяли алоқа қамровини яхшилашга
олиб келди.
Huawey
томонидан ишлаб чиқилган
Интеллигент Пипелине
ечими Қозоғистон газ қувурларидаги асосий трансмиссион ускуналар орқали
овоз, маълумот ва видео тасвирларни етказишни таъминлайди. Иш жойидаги
рақамли технологияларга яна бир мисол Душанбедаги интеллектуал
транспорт тизими (
ИТТ
) бўлган «
Интеллектуал транспорт фазаси №1
»
лойиҳасини мисол сифатида келтириш мумкин.
ИТТ
ни татбиқ этиш
натижасида бир йил давомида тезлик оширилиши билан боғлиқ жиддий йўл
транспорт ҳодисалари сони 50%га камайди. Бундай турлардаги рақамли
муҳитлар биз банд бўлган жараёнлар ва бизга дахлдор бўлган ҳамкорлар
томонидан тақдим этилувчи ишончли контент ўсишини таъминлашнинг янада
«рақамлаштирилган», автоматлаштирилган ва аниқроқ бўлишига ёрдам
бериши мумкин. Агар мамлакатимиз рақамли иқтисодиёт соҳасидаги
фундаментал тадқиқотларга ва сифатли таълим олишга асосий эътиборини
қаратмаса, турли соҳаларнинг жадал ривожига ва амалий ҳаётдаги янгича
ғояларга эриша олмайди. Масалан, мамлакатимиздаги кўпчилик олим ва соҳа
мутахассисларнинг
фикрича,
рақамлаштириш
жараёни
мамлакат
иқтисодиётида
борган
сари
кучайиб
боради
ва
трансмиллий
корпорацияларнинг мамлакат минтақавий ва миллий иқтисодиётларидаги
роли ортиб боради. Янги рақамли технологиялар ва платформалар жисмоний
шахслар ва корхоналар менежментига тобора кенг кўламда ўзаро алоқаларда
трансаксия ҳаражатларини қисқартириш ҳамда давлат тузилмалари ва
хўжалик юритувчи субъектлар билан яқин алоқаларни амалга оширишга
имкон беради. Буларнинг натижасида тармоқ сервисларига асосланган
рақамли
ёки
электрон
иқтисодиёт
шаклланади.
Рақамлаштириш
тушунчасининг ўзи буюмлар интернетидан тортиб, электрон ҳукумат
технологияларигача бўлган замонавий ахборот технологияларини «ёппасига»
қўллаш асосида товарлар ва ҳизматлар ишлаб чиқаришни бошқариш ва ишлаб
18
чиқаришнинг ўзини такомиллаштиришнинг янги босқичидан далолат беради.
Рақамли сектор таркибига қуйидагилар киради: давлат бошқаруви,
консалтинг ва ахборот ҳизматлари кўрсатиш, молия, улгуржи ва чакана савдо,
шунингдек, турли коммунал, персонал ва ижтимоий ҳизматлар кўрсатиш.
Технологик жиҳатдан, рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратнинг
ривожланишини тўртта асосий тренд белгилаб беради: булар, мобил
технологиялар, бизнес-моделлар, булутли технологиялар ва ижтимоий медиа
воситалари. Бу эса ўз навбатида шуни англатадики, миллий сегментни
шакллантиришда уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш муҳим
аҳамият касб этади.Шу билан бир вақтда, миллий рақамли иқтисодиёт ва
электрон тижоратга ички ва ташқи инвестицияларни самарали жалб этиш ва
ундан дивидендлар олиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш,
салмоқли инсон капиталини тайёрлаш, бошқарув жараёнини ҳам
ривожлантириш зарурдир.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |