Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

P2P (peer to peer)
кўринишидигаги пирринг 
архитектураси асосида ишлайди. Я`ни, бундай тармоқ бир ҳуқуққа эга бўлган 
мижоз дастурларидан иборатдир. Блокчейн ва криптовалютанинг ҳар бир 
мижоз дастури, ўз навбатида, ўз-ўзини та`минловчи тузилмадан иборат бўлиб, 
улар глобал криптовалюта тармоғига уланадилар ва суткасига 24 соат 
мобайнида батамом автоматик равишда ишлайдилар. Криптовалюталарнинг 
эмиссияси эса майнинг (
маъдан қидириб топиш
) тамоили асосида амалга 
оширилади. «
Майнинг
» – бу компютер тизимларининг ҳисоблаш 
қувватларини криптовалютанинг транзакциялари занжирини хосил қилиш 
учун ишлатилиш жараёнидир. Бунда ҳар бир блок қандайдир тўғрилик 
критерияларига ҳамда мураккаблик даражасига эга бўлиши лозим. Бунинг 
учун хешлаштириш алгоритмларидан фойдаланилади. Шундай қилиб, 
майнерлар бир вақтнинг ўзида янгикритптопулларни топадилар ва 
криптовалютанинг барча мумкин бўлган турлардаги транзакцияларини амалга 
оширадилар. Агарда майнерлар ўз ишларини тўхтацалар, криптовалюта ҳам 
юқолиб кетади.
Умумжаҳон тенденциялари ва ташқи сиёсатда рўй бераётган 
ҳодисалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон олдида глобал рақобатбардошлик ва 
миллий ҳавфсизлик масаласи турибди ва ушбу масалани ҳал қилишда 
мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш муҳим ва ҳал қилувчи рол 
ўйнайди. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг айрим элементлари 
аллақачон муваффақият билан ишламоқда. Ҳозирги кунда, ҳужжатлар ва 
коммуникацияларнинг оммавий равишда рақамли воситаларга ўтказилишини 
ҳисобга олиб, электрон имзога рухсат бериш, давлат билан мулоқот қилиш 


14 
ҳам электрон платформаларга ўтказилмоқда. Мазкур ўқув қўлланма 
муаллифлари рақамлаштириш сабабларини таҳлил қиладилар, рақамли 
иқтисодиёт ҳамда электрон тижорат пайдо бўлишининг сабаблари ва 
мақсадларини кўриб чиқадилар ҳамда рақамли иқтисодиёт фаолиятини 
қўллаб-қувватлашга ҳизмат қиладиган усуллар ва технологияларни таҳлил 
қиладилар. Иқтисодий жараёнларни рақамлаштириш нафақат бевосита 
ахборот-коммуникация тармоғини, балки мамлакат хўжалик фаолиятининг 
барча соҳаларини ҳам қамраб оладиган кенг қамровли тенденсияга айланиб 
бормоқда. Интернет-савдо, рақамли қишлоқ хўжалиги, «ақлли» электр-тармоқ 
тизимлари, ҳайдовчисиз транспорт, шахсийлаштирилган соғлиқни сақлаш 
тизимигаҳам рақамли иқтисодиёт инқилоби кучли таъсир қилмоқда. 
Нафсиламбирини айтганда, рақамли иқтисодиёт - бу инновацион ғоя ва бу 
фикр Жаҳон банки томонидан 2016 йил «
Жаҳон тараққиёти ҳақида маъруза 
– 2016: рақамли дивидендлар
» маърузасида маълум қилинган. Бундай 
шароитларда алоҳида компаниялар, минтақалар, мамлакатлар ва уларнинг 
бирлашмалари технологиялар, товарлар ва ҳизматларнинг янги турлари 
бозорларида янги шаклланадиган узоқ муддатли рақобатли устунликларни 
таъминлашга интилиб, рақамли иқтисодиёт соҳасида стратегик қарорларни 
шакллантириш 
ва 
амалга 
ошириш 
жараёнига 
фаол 
кириша 
бошлайдилар.Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон тижорат – реал 
воқеълликни тўлдириб турадиган ўзига ҳос виртуал муҳитдир. Ғарб 
мамлакатлари экпертлари рақамли технологиялар иқтисодиёт субъектлари ва 
бошқарув ўртасидаги муносабатлар созланмаган бўлса, иш бермаслиги 
борасида якдил фикр билдирадилар.Фаол ахборотлаштириш жараёни 
истеъмолчиларнинг хулқ-атворини ўзгартириб юборади. Электрон маркетинг 
ҳам аста-секинлик билан тўхтовсиз равишда иқтисодий ўзаро алоқаларнинг 
моҳиятига, ҳар бир кишининг иқтисодий ўзаро алоқаларга киришишга 
мажбур қиладиган асосий ҳаракатлантирувчи куч – эҳтиёжларга 
яқинлашмоқда. Рақамли иқтисодиётдаги электрон тижоратнинг бошқарув 
жараёни (профессионал кадрлар орқали) – ўзаро алоқаларни бошқаришнинг 


15 
компъютерлаштирилган тизими бўлиб, инсониятнинг ўсиб бораётган 
эҳтиёжларини қондириш борасида электрон маълумотлардан фаол 
фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб боради. Масалан, унда 
тизим фаолиятини башорат қилиш, режалаштириш, ташкил қилиш, ижро 
этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш кўзда тутилган. Яъни, мамлакатни 
ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш учун 
маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш асосида халқ хўжалиги мажмуини 
бошқаришнинг умумий интеграллашган тизими бўлиши лозим. Шуни ҳам 
айтиш керакки, ҳозирги пайтда рақамли олам ва жисмоний (ёкимоддий) 
оламлар кундан-кунга бир-бирига тезкорлик билан яқинлашиб келмоқда. Бу 
икки оламнинг жипслашуви, охир-оқибат, ўзаро боғлиқлик тушунчаси катта 
аҳамият касб этувчи идрокли оламга олиб келади. Глобал рақамлаштириш 
жараёни эса жисмоний шахслар, корхоналар ва ҳукуматларнинг барқарор 
ўсиши ва уларга қулайлик яратишни таъминлаган ҳолда тезлигини оширишда 
давом этмоқда. Бундай глобал рақамлаштириш шароитида ривожланишнинг 
суст бўлиши Марказий Осиё мамлакатларида регресс ҳолатини келтириб 
чиқариши мумкин. Бу мамлакатларга фақатгина етакчи тажрибалар яратишда 
янги рақобатбардош устунликларни, янгича ғояларга асосланган қарорларни 
қидириб топишни таъминловчи ўсиш жараёни ёрдам беради, холос. 
Тадқиқотлар 
шуни 
кўрсатаяптики, 
электрон 
тижорат 
соҳасидаги 
информатион тизимларга киритилган инвестициялардан тушадиган асосий 
фойда иқтисодиёт ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. 
Мисол сифатида шуни кўрсатиш мумкин: 2017 йили 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish