Уйда ишлаш таклифи билан боғлиқ фирибгарликлар
Бунда уйда ўтириб қолган ва ишсиз кимсалар учун интернетда ёки
компютерда ишлаб, пул топиш таклифлари айтилади. Бу таклифлар
қандайдир матнларни компъютерда териш, уйда йигилиши мумкин бўлган
конструкциялар тайёрлаш, электрон почта маълумотларни қайта ишлаш ёки
кўриб чиқиш, компъютер дастурлари ёзиш, конвертлар тайёрлаш ва шу каби
уйда масофавий режимда бажарилиши мумкин бўлган ишлар бўлиши
мумкин. Бундай таклифлар электрон эълонлар доскаларида, форумларда,
махсус сайтларда, сизга жўнатилган электрон почта маълумотларида ва
бошқаларда бўлиши мумкин. Фирибгарлар ўз манзиллари сифатида
фақатгина интернетдаги адресларини кўрсатишган бўлади холос. Сиздан
розилик олганларидан сунг, кўрсатилган манзилда қайд қилиниш учун ёки
кейинчалик қайтириш шарти билан қандайдир катталикдаги регистрацион
взнос, ишингиз учун хомашё сифатидаги деталлар сотиб олишга ёхуд
кафолат учун қандайдир пул суммаси жунатишингизни сўрайдилар. Пул
жунатганингиздан сўнг, фирибгарлар сиз хақингизда батамом унутадилар
ёки яна қандайдир бир лақиллатиш усулини ўйлаб топадилар. Бундай
фирибгарликларни текшириш учун компанияни қайд қилиниши бўйича
хужжатларни, алоқа телефонларни, компания манзилини сўраш мумкин.
263
Булар бўйича жавоб берилмайди ва бу холда сиз билан алоқалар хам дархол
тугатилади.
ФОРЕКС тизимида ишлашдаги фирибгарликлар
Валюта алмаштириш бўйича турли хилдаги ишларни амалга оширувчи
ФОРЕКС тизимида ишлашни бошлаганлар учун бу иш аввалида анча
мураккаб бўлгани учун улар ишонч бўйича бошқарувчиларни (
траст
манагемент)
қидира бошлайдилар. Яъни улар тажрибали трейдерларни
топиб, валюта корзинаси капиталларини бошқаришни ва бу орқали яхшигина
пул ишлаб олишни назарда тутиб, уларга шартнома асосида қандайдир
вазифалар топширишга уринадилар. Аммо бу ерда хам барча сохаларда
бўлгани сингари, алдов ва фирибгарлик элементлари мавжуд. Ушбу тизимда
ишончли ва тажрибали трейдерлардан ташқари, инвесторларни алдаб, пул
топишга уринадиганлар етарлича миқдорда топилади. Бу тизимда ишлашда
инвестор билан трейдур орасидаги шартнома олинган фойдани қандайдир
нисбатда ёки тенг иккига бўлиш шартлари орқали амалга оширилади. Агарда
зарар кўрилса, у холда зарарнинг максимал миқдори фоизи хам шартномада
кўрсатилиб ўтилади. Зарар миқдори шундан ошиб кеца, трейдер ўз
фаолиятини тўхтатади. Шундай қилиб, энг бошданоқ трейдер бироз ноқулай
холатга тушиб қолади. Чунки агар фойда олинса, у фойдани трейдер билан
биргаликда бўлишади, аммо агарда зарарга дуч келинса, трейдер бунинг учун
жавобгар бўлмайди. Шунинг учун ишонч воситасида бошқарувчда инвестор
учун энг ёмон холат – ўз пулининг маълум бир қисмини йўқотиш, трейдер
учун энг ёмон холат эса – ўз иши учун пул ола-олмасликдир. ФОРЕКС да
ишлашда фирибгарлик схемаси қуйидагича бўлиши мумкин: Фирибгар бир
қанча инвесторларни топади ва уларнинг пулларини бошқариш учун қабул
қилади. У бирор бир инвесторнинг ҳисобрақамида бошқалар учун савдо олиб
боради ва улар билан ишланган пулни бўлишади. Қолган инвесторлар эса
бундай қилинаётганини билмайдилар хам. Зарар миқдори шартномада
келишилган катталикка етганида ушбу ҳисобрақами билан иш тугатилади.
264
Фойда олинган ҳисобрақамидаги маблағдан эса трейдер ўзига тегишли фойда
бўлагини бемалол олаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |