Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Бот.Ме: А Револутионарй Партнершип



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Бот.Ме: А Револутионарй Партнершип
деб номланган илмий 
изланишда сўров ўтказилган инсонларнинг 63% қисми сунъий интеллект билан 
жиҳозланган машиналар инсониятнинг кўпгина муаммоларини ҳал қилиб 


204 
беришига ишонишларини билдирганлар. Анъанавий таълимдаги яна бир муаммо 
– ҳар бир талабанинг ҳар хил тезлик билан билим олишидир. Кимлардир бир 
марта ўқиганда барча материални тушуниб олишса, бошқа талабаларнинг 
берилган ўқув материалини ўзлаштириб олишлари учун анча вақт керак бўлади. 
Ўқитувчининг эса талабаларни гурухларга бўлиб, уларнинг ўзлаштириш 
даражаларига мос равишда ўқитишни ташкил қилиш учун имконияти йўқ. 
Математика бўйича таълимнинг онлине платформаси бўлган 
Тҳирд Спаcе 
Леарнинг
да ўқитувчининг талабалар билан мулоқотини таҳлил қилган ҳолда 
сунъий интеллект алгоритмлари асосида таълим жараёнини персонализация 
қилиш, яъни, талабаларга мослаштиришга ҳаралат қилинган. “
Мен ўз рақамли 
ёрдамчимни қандай сифатда кўраман?
” деган саволга олинган жавобларни қуида 
кўришимиз мумкин: 
Камбағал оилалардан чиққан ёшлар репетиторларда ўқиш ёки 
университетга кириш ҳақида орзу ҳам қилаолмайдилар. Масалан, 2008 йилда 
Лотин Америкасида 4 дан 17 ёшгача бўлган болалардан 23 миллиони таълим 
олиш имкониятига эга бўлмаган. Мактабга бора олмаган болаларнинг сони 
эса 40% дан ошган (
Wорлд эcономиc Форум
маълумотларидан
). Шунинг 
учун ҳам сунъий интеллект асосида ишлайдиган рақамли ва текин стандарт 
ўқитувчилар пайдо бўлиши бу муаммоларни ҳал қилиб бериши мумкин. Бу 


205 
нафақат чет тилларни ўрганишда, балки бошқа фанларни ўрганишда ҳам қўл 
келади. Жуда ҳам қиммат бўлмаган планшет сотиб олиб, унга сунъий 
интеллектли рақамли ўқитувчини юклаб олган ҳолда барча табақага мансуб 
инсонлар таълимни давом эттиришлари мумкин. Бир неча ўн йиллардан сўнг, 
инсонларга оилй маълумот олиш ҳудди ўқиш-ёзишни билгандай оддий бир 
ҳол бўлиб қолиши мумкин. 
Мелинда
ва 
Билл Гейц
нинг таълимни 
ривожлантириш бўйича 
РЕНД
фонди мутахассислари таъкидлашича, 
индивидуаллаштирилган таълим бериш жараёни ўқувчиларга фанларни 
чуқур ўзлаштириш имконини беради. Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндошув 
нафақат ўқув материалини тез ўзлаштирш, балки фанни севиб қолиш 
имкониятини ҳам беради. Ҳақиқатан ҳам энг яхши ўқитувчилар ҳар бир 
ўқувчига алоҳида ёндошув билан ишлайдилар. Яхши педагог дарс беришдан 
ташқари, ўқувчиларни рухлантиради ва фанга қизиқиш уйғота олади. Аммо 
хозирги пайтдаги мактаб ва университетларда ҳар бир ўқувчига алоҳида 
аҳамият беришнинг ҳеч ҳам иложи йўқ, чунки синфларда 25-35 тадан 
ўқувчи-талаба ўқийди. Агарда ҳозирги кунда университетларда ва 
мактабларда индивидуал ўқитиш жорий қилинса, таълим муассасаларидаги 
ўқитувчилар сонинг бир неча марта кўпроқ бўлиши талаб қилинади. Бунинг 
эса молиявий ва ташкилий жиҳатдан имкони йўқ, албатта. Худди шунинг 
учун ҳам ўқитувчиларнинг ва ўқувчиларнинг рақамли электрон ёрдамчилар 
ҳамда чат-ботлардан фойдаланиши муаммонинг бир қадар даражада 
ечилишига олиб келади. Аммо сунъий интеллект билан жиҳозланган 
персоналлашган рақамли ўқитувчилар индивидуал таълим муаммосини 
муваффақиятли ҳал қилиб беришлари мумкин. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish