Олий ва ўрта махсус таълим


Ўзбекистон Республикасида давлат харидини амалга ошириш механизмлари ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш



Download 3,06 Mb.
bet92/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Ўзбекистон Республикасида давлат харидини амалга ошириш механизмлари ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссияси ташкил қилинди. Ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдоларда амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича товарлар рўйхатини аниқлаш ҳамда кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича товарлар (иш, хизмат) гуруҳига ўрнатилган минимал улушлар (квота) миқдорини белгилаб бориш ва бошқа вазифалар топширилган.


Бюджетдан маблағ олувчилар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдоларда амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича товарлар рўйхати, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича товарлар (иш, хизмат) гуруҳи ва уларга ўрнатилган минимал улушлар (квота) миқдори тўғрисида махсус тасдиқланган жамланма жадвалга мувофиқ харажатларни амалга оширишлари талаб қилинади. Бюджетдан маблағ олувчилар 2011йилнинг 1 апрелидан бошлаб юқоридаги қарор билан тасдиқланган марказлашган маблағлар ҳисобига давлат эҳтиёжлари учун тўлиқ (100 фоиз миқдорда) кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича товарлар (иш, хизмат) гуруҳига (ПҚ-1475- сонли қарорнинг 3-иловаси) мувофиқ фақатгина кичик бизнес субъектлари билан шартномалар имзолашлари мумкин.
Шунингдек, бюджетдан маблағ олувчилар 2011 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ҳукумат комиссиясининг 2011 йил 15 февралдаги 1-сонли
йиғилиш баённомасининг1 2- иловасига мувофиқ кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган товар(иш, хизмат)лар бўйича давлат харидларини уларга ўрнатилган энг кам улушлар (квота) миқдорларидан кам бўлмаган тарзда кичик бизнес субъектлари орқали амалга оширишлари лозим.
Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар тўлиқ (100 фоиз миқдорда) кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича махсус ахборот порталига савдо ўтказиш ёки электрон савдо ўтказиш тўғрисида эълонларни жойлаштиришда, эълон шартида фақатгина кичик бизнес субъекти қатнашиши мумкинлигини кўрсатиб ўтишлари лозим. Бунда, порталнинг ахборот базасида тегишли маълумотлар бўлмаган ҳолларда, товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар бюджетдан маблағ олувчиларга ушбу эълонлар бўйича савдода қатнашиш учун тегишли статистика ёки солиқ органлари томонидан тасдиқланган товар (иш, хизмат) етказиб берувчининг кичик бизнес субъектига кириши тўғрисидаги маълумотни тақдим қилишлари лозим. Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўлиқ (100 фоиз миқдорда) кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича махсус ахборот порталига жойлаштирилган талабномалар бўйича электрон савдоларда фақат кичик бизнес субъектлари иштирок этишларини таъминлайди.

Ғазначилик органларининг юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва нархлар мониторинги бўлими ходимлари бюджетдан маблағ олувчилар тақдим қилган фақат тўлиқ (100 фоиз миқдорда) кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича тузилган шартномаларни “Ғазначилик” дастурий мажмуида рўйхатга олишда товар (иш, хизмат) етказиб берувчини кичик бизнес субъектига кириш ёки кирмаслигини назорат қилади. Бунда, ғазначилик органларининг юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва нархлар мониторинги бўлими
1 электрон кўринишда Ғазначиликнинг сайтида жойлаштирилган (www.treasury.uz)
ходими бюджетдан маблағ олувчиларнинг юқоридаги шартномаларини “Ғазначилик” дастурий мажмуига киритишда, товар (иш, хизмат) етказиб берувчини киритишда, унинг кичик бизнес субъектига киришини ушбу дастурий мажмуада кўргандан сўнг охиригача расмийлаштирадилар. Акс ҳолда, ушбу шартномаларни ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджетдан маблағ олувчига рўйхатдан ўтказилмасдан қайтарилади. Шунингдек, бюджетдан маблағ олувчилар кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган товарларга (иш, хизмат) ўрнатилган энг кам улушларга (квота) мувофиқ харажатларни амалга оширишларини мониторинг қилиб боради.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish