Олий ва ўрта махсус таълим


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш



Download 3,06 Mb.
bet91/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш


2010 йилда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2011 йилга устувор йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов белгилаб ўтдики: “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит олиш, хом-ашё ресурсларига, шунингдек давлат харидлари тизимига кенг йўл очиб беришли зарур”2.







1 Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисида Низом. ЎзР ВМнинг “Давлат харидларини ташкил етишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 2011 йил 1 апрел, 100-сон. 1-илова
2 И.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Т.: Ўзбекистон. 2011 й.
Қўйилган вазифаларни бажариш учун қонунчилик асосларини яратиш мақсадида 2011 йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1475-сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу меъёрий ҳужжат билан, махсус квоталар ажратиш ҳисобига давлат харидларини олишга қатнашиш учун кичик бизнесга йўл очишни амалда таъминлаш имконини берувчи аниқ механизм пайдо бўлди. Бундан ташқари, у маҳсулот, иш ва хизматларга давлат буюртмаларини иқтисодиётнинг мазкур сектори корхоналари ўртасида жойлаштиришнинг ошкора электрон тизимини босқичма-босқич йўлга қўйишни кўзда тутади. Шунингдек, Қарорнинг жорий қилиниши республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағларидан самарали фойдаланиш ва товар бозорларида соф рақобатни ривожланишга имкон яратади.
Таъкидлаш лозимки, қарор нафақат кичик бизнес субъектларини давлат харидларига йўл очишни, балки уларга устуворликни ҳам белгилайди. Бунда, Қарор талаби бўйича давлат харидлари бўйича тендерлар ўтказилганда кичик бизнес субъектларига, шароитлар тенг бўлган бошқа ҳолларда, устунлик берилади ҳамда учта иштирокчидан кам бўлган ҳолда, конкурс таклифлари танловини ўтказиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2011 йил 1 апрелдан ушбу тартиб амалиётга тадбиқ қилинди ва давлат харидлари бўйича тендерлар ўтказилганда, шароитлар тенг бўлган бошқа ҳолларда, устунлик тадбиркорлик субъектларининг ушбу тоифасига берилади. Бундан ташқари, давлат бюджети ва бошқа марказлаштирилган манбалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, қиймати 500 млн. сўмгача бўлган объектлар бўйича қурилиш ва реконструкция ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотлар танлови фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.
Давлат харидларини амалга оширишга йўналтирилган давлат бюджети ва бошқа марказлаштирилган манбалар маблағларининг мақсадли ва оқилона ишлатилиши устидан назоратни амалга ошириш, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларига риоя қилишдан ташқари, ҳукумат Комиссиясига, жуда муҳим, давлат харидлари жараёнига кичик бизнес субъектларини фаол ва кенг миқёсда жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш вазифаси ҳам юклатилган.
Қарор нафақат кичик бизнес субъектларини давлат харидларига йўл очишни, балки уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгроқ қўллаб- қувватлашни ҳам кўзда тутади, бунинг учун Ўзбекистон товар хом-ашё биржаси қошида махсус Маҳсулотни сотишни ривожлантириш марказини ташкил қилиш режалаштирилди.
Яна аҳамиятга эга бўлган жиҳат, бунда кичик бизнес субъектлари ўтказилаётган тендерлар бўйича тўлиқ маълумотларни олишлари мумкин. Яъни юқоридаги қарорга асосан, марказлаштирилган маблағлар ҳисобига давлат харидларини амалга оширувчи барча ташкилотлар кўзланаётган харидлар бўйича эълонларни, зарур товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш кунидан 30 кун олдин, махсус ахборот порталида жойлаштиришлари лозим. Мазкур портал Маҳсулотни сотишга кўмаклашишни ривожлантириш марказида ташкил қилинади.
Давлат харидларининг ўзи Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасида ташкил қилинадиган электрон савдолар орқали амалга оширилади. Уларга барча манфаатдор томонларнинг қатнашишига йўл очишни таъминлаш учун ҳар бир туман бўйича кичик бизнес субъектлари ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар учун энг қулай жойларда савдо майдончалари ва брокерлик конторалари тизими ташкил қилинади.
Шунингдек, конкурс савдоларини ўтказишнинг ўзи мунтазам равишда назорат қилинади. Бунинг учун Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармаси таркибида Тендер (танлов) савдолари ўтказилиши бўйича махсус назорат бўлими ташкил қилинади. Тендер (танлов) қатнашчилари
ўртасида коррупцион алоқалар, тил бириктиришлар, сохталаштиришлар мавжудлиги ҳамда сохта тендер (танлов) савдолари ўтказилганлик аломатлари аниқланган ҳолларда, мазкур Бўлим ўрнатилган тартибда ушбу савдоларни бекор қилиш бўйича тегишли чораларни кўради.
Бунда, қарорга асосан, ўзининг қуйи ташкилотлари учун марказлаштирилган харидларни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқарув органлари раҳбарларига давлат харидларини ташкил қилиш ва амалга ошириш самарадорлиги ҳамда юқорида номи келтирилган Қарор талаблари ижросини таъминланиши учун шахсан жавобгарлик юклатилади.
Қарорга мувофиқ жорий этилган янги нормалар нафақат кичик бизнес субъектларини Давлат харидлари тизимига кенг жалб қилинишини, балки республикамизда янада такомиллашган ҳамда умумэътироф этилган халқаро меъёрларга ҳам тўлиқ жавоб берадиган тизимнинг яратилишини таъминлайди.
Ғазначилик учун давлат харидларини амалга оширишни ҳамда жорий ва дастлабки назорат самарадорлигини такомиллаштириш ва халқаро тажрибалардан самарали фойдаланишга эътибор қаратиш, ғазначилик операцияларининг назоратини такомиллаштириш муҳим вазифа этиб белгиланган.
Давлат бюджети ижроси, шу жумладан давлат харидларини амалга ошириш жараёни устидан назоратни такомиллаштириш мақсадида Ғазначиликнинг ҳаракатлари биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг бюджет ва шартномавий интизом даражасини оширишга йўналтирилиши, бюджет ташкилотларининг таъминотчи ташкилотлар билан шартномаларини Ғазначилик томонидан рўйхатга олиниши бу бюджет ташкилотларининг тўлашга қодирлиги давлат томонидан тасдиқланади ва таъминотчи ташкилот учун бюджет ташкилоти томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда, давлат томонидан тўлов кафолати берилади.

    1. Download 3,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish