Олий ва ўрта махсус таълим


Ўзбекистон Республикасида давлат хариди тизимини ислоҳ қилиш. Давлат харидларини амалга оширишда Ғазначиликнинг ўрни



Download 3,06 Mb.
bet90/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Ўзбекистон Республикасида давлат хариди тизимини ислоҳ қилиш. Давлат харидларини амалга оширишда Ғазначиликнинг ўрни


Дунёдаги кўплаб мамлакатлар сингари, Ўзбекистон Республикасида давлат хариди тизимини ислоҳ этишга катта эътибор қаратилмоқда.


Ҳукумат томонидан харид жараёнларини очиқ-ойдинлигини таъминлашга қаратилган, жумладан, харидни амалга оширишда тендер жараёнларидан кенгроқ фойдаланиш йўналишлари бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов ўз маърузаларида “…кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кредитлар, хом-ашё ресурслари, шунингдек, давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарур. 2011 йилда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига махсус квоталар ажратиш орқали кичик бизнеснинг давлат харидлари тизимидан фойдаланишини кенгайтириш борасида алоҳида механизмни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш, кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни харид қилиш, кўрсатилаётган иш ва хизматларга доир давлат буюртмаларини жойлаштириш бўйича очиқ электрон тизимни босқичма-босқич жорий этиш вазифалари топширилади”1- дея таъкидлаганлар.
Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад, нафақат давлат маблағларидан фойдаланишнинг самарали ҳисоб ва назоратини ташкил этиш, балки давлат буюртмачиларининг шартномавий-ҳуқуқий тартибга риоя этиш даражасини ошириш ҳам кўзда тутилган.
Давлат харидини ташкил этиш бўйича мутлақо янги тамойилларга асосланган тизим шакллантирилмоқда ва табиий равишда, бу соҳада ўз ечимини кутаётган қатор муаммоларни кўрсатиш мумкин, жумладан:

  • давлат харидини амалга оширишнинг мавжуд тизими республика миқёсида давлат эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун қилинадиган харажатларни оптималлаштириш имконини бермайди;

  • меъёрий-ҳуқуқий базанинг етарли даражада ривожланмаганлиги,






1 Президент И.Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган енг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси., Халқ сўзи., 2011 йил 22 январ,
16 (5183)., 3-бет, 5-устун, 8-хат боши.
хусусан, Ўзбекистон Республикасида давлат харидлари тўғрисида қонун қабул қилинмаганлиги;

  • давлат харидини амалга оширувчи ва унинг назоратини таъминловчи малакали кадрларнинг этишмаслиги;

  • харид тизимининг ҳамда унинг механизмларининг очиқ-ойдин эмаслиги ва бошқалар.

Давлат харидларини амалга оширишда ғазначилик тизимидан фойдаланишни кенгайтириш борасида алоҳида механизм ишлаб чиқилиши ва амалда қўлланилиши, кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни харид қилиш, кўрсатилаётган иш ва хизматларга доир давлат буюртмаларини жойлаштириш бўйича очиқ электрон тизимнинг босқичма-босқич жорий этилиши натижасида давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга эришилади.
Давлат хариди тизимини ислоҳ этиш комплекс ёндашувни талаб этади. Ислоҳотлар фақатгина махсус қарорлар қабул қилиш ва давлат хариди бўйича ваколатли агентликни ташкил этиш билан чегараланиб қолмасдан, балки турли давлат органларининг ҳамкорликдаги ҳаракатини йўлга қўйиш, улар ўртасида ваколатларни тўғри тақсимлаш, тизимда кучлар нисбати тенглигини таъминловчи ўз-ўзини бошқариш механизмларини шакллантиришни талаб этади.
Давлат эҳтиёжлари учун харидни амалга ошириш механизмининг самарали бўлиши, кўп жиҳатдан, давлат хариди борасида қарор қабул қилаётган давлат хизматчиларининг малака даражаси, профессионал тайёргарлиги ва ҳаққонийлигига боғлиқ. Кўпгина давлатларда давлат хариди билан шуғулланадиган ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бевосита ҳукуматнинг зиммасига юклатилган вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси томонидан юқорида кўрсатилган йўналишлардаги камчиликларни бартараф этишга катта эътибор қаратилмоқда ва давлат харидини амалга оширишда қатнашувчи бошқа
субъектлар иштирокида давлат хариди жараёнининг механизмларини ҳамда
унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитида давлат харидларини амалга ошириш жараёни механизмларини амалиётга жорий этиш бугунги кунда бюджет ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссияси ташкил қилинди ва унинг ишчи органи этиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги деб белгиланди.
Қарорга кўра, Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қўйидагилардан иборат:

  • товарлар(ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларини амалга оширишга йўналтирилган давлат бюджети ва бошқа марказлаштирилган манбалар маблағларининг мақсадли ва рационал ишлатилиши, шунингдек давлат харидлари соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиш устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

  • давлат харидлари самарадорлиги устидан доимий мониторингни амалга ошириш, уларни такомиллаштириш бўйича зарур чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

  • давлат харидлари жараёнига кичик бизнес субъектларини фаол ва кенг қўламда жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш;

  • тендер (конкурс) ва биржа савдоларида иштирок этувчи барча субъектлар вакилларининг малакасини оширишга имкон яратиш, умумқабул қилинган халқаро норма ва стандартларни жорий қилиш.

Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссиясининг ишчи органи этиб тайинланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат1:

  • давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархларни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;

  • Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича материалларини ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукумат комиссияси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

  • давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда қатнашиш.




    1. Download 3,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish