Олий ва ўрта махсус таълим


“Ғазначилик” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари



Download 3,06 Mb.
bet4/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

“Ғазначилик” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


“Ғазначилик” фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга давлат бюджетининг ғазна ижроси ҳақида назарий билимлар бериш, уларда мамлакатда амалга оширилаётган институционал ислоҳотларнинг бугунги босқичида давлат молия тизимида амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий йўналишлари ва ғазначиликнинг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилиш, ғазначиликнинг ташкилий тузилмаси ва унинг ишлаш механизмларини ўрганиш, уларни назарий, амалий ва методологик жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.


Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда мазкур фан ўз предметини ўрганиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди:

  • ғазначилик фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш;

  • давлат бюджети ғазна ижросининг амал қилиш асосларини ўрганиш;

  • ғазначилик фаолиятини бошқаришнинг ташкилий асосларини ўрганиш;

  • давлат бюджети даромадларини ғазначилик орқали шаклллантириш механизмини ўрганиш;

  • давлат бюджети харажатларини ғазначилик орқали ижро этиш ва таркибини ўрганиш;

  • ғазначилик органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тизими асосларини ўрганиш;

  • ғазначилик фаолиятини самарали юритиш юзасидан хориж тажрибаларини ўрганиш;

  • давлат бюджети ғазна ижросини тадбиқ этишнинг шарт- шароитлари, унинг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;

  • давлат бюджети ғазна ижросининг амал қилиш механизмларини такомиллаштириш ва ҳ.к.
    1. “Ғазначилик” фанининг иқтисодий фанлар тизимида тутган ўрни ва аҳамияти


Давлат бюджетининг ғазна ижросини жорий этиш – кенг қамровли масала бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлган қатор масалаларни ҳал қилишни талаб этади, хусусан:


ҳуқуқий жиҳатдан – давлат бюджети ғазна ижросига ўтиш ва амал қилишининг қонуний-ҳуқуқий асосини яратиш ва такомиллаштириш;
ташкилий жиҳатдан – Молия вазирлиги таркибида махсус ихтисослашган ғазначилик бошқармасини, шунингдек, унинг ҳудудий ва маҳаллий бўлинмаларини ташкил этиш;
услубий жиҳатдан – ғазначилик фаолиятининг услубий асосларини шакллантириш, ҳисоб ва ҳисобот тизимини қайта тузиш, Ягона ғазна ҳисобварағини очиш ва юритиш;
техник ва технологик жиҳатдан давлат молияси бўйича катта ҳажмдаги ахборотни тўплаш ва қайта ишлашга имкон берадиган самарали фаолият қилувчи интеграциялашган автоматлаштирилган тизимни яратиш ва жорий қилиш;
кадрлар таъминоти жиҳатидан – Молия вазирлиги тизимидаги молия органларининг ҳамда бюджет ташкилотларининг ходимларини ва бухгалтерларини ғазначилик шароитида ишлаш бўйича қайта ўқитиш ва малакасини ошириш.
Назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам, методологик ҳамда ташкилий жиҳатдан давлат бюджетининг ғазна ижросини тушуниш ҳамда бевосита ижро этиш анча мураккаб жараёндир. Ана шу жиҳатлар “Ғазначилик” фанининг ҳам мураккаблигини белгилаб беради. Фан сифатида мавжуд бўлиши унинг бошқа махсус фанлар билан назарий жиҳатдан боғлиқликда бўлишини талаб этади. Давлат бюджетининг ғазна ижроси иштирокчилари: молия органлари, бюджет ташкилотлари, банклар, ғазначилик бўлинмалари, мол етказиб берувчилар ва бошқалар фаолиятининг хусусиятлари унинг бошқа иқтисодий фанлар: Давлат бюджети, Маҳаллий бюджетлар, Давлат мақсадли жамғармалари, Молиявий назорат, Бухгалтерия ҳисоби, Молиявий таҳлил, Аудит каби фанлар билан мантиқан узвийликда бўлишини ва боғлиқлигини белгилаб беради.
Шу билан бирга, “Ғазначилик” фани қатор махсус фанлар, жумладан, “Ғазначилик тизимида назорат”, “Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими”, “Ғазначилик фаолияти механизми” каби фанларни ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади.



Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish