Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларни йиғишга ваколатли бўлган органлар ва ташкилотлар, бундан давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари мустасно, даромадларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши
устидан назоратни амалга ошириши, шунингдек, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим этиши шарт.
Бюджет Кодексининг 120-моддасига кўра, бюджет тизими бюджетлари харажатлар қисмининг ижроси қуйидагиларни назарда тутади (2.5-расм):