буюртмачи – электрон аукцион савдоларда товар (ишлар, хизматлар)ни харид қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
буюртмачинингбуюртманомаси – буюртмачининг электрон тизимда жойлаштириладиган очиқ офертаси;
даромадларвахаражатларсметаси – бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли чорак ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат;
давлат бюджети – давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси;
давлатбюджетипрофицити – муайян даврда Давлат бюджети даромадларининг унинг харажатларидан ошиб кэтиши;
давлатбюджетитақчиллиги – муайян даврда Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кэтиши;
давлат бюджетининг ғазна ижроси – давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобрақамига киритишдан, шунингдек, давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобрақамдан тўлашдан иборат бўлган жараён;
давлатмолиявийназорати – бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида молиявий назорат объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаш;
давлатқарзи – Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган мажбуриятлари;
давлат томонидан маблағ жалб қилиш – активларни жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи–резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятларининг юзага келиши;
давлат харидлари – бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш;
Давлатхаридларимасалаларибўйичабаҳсларвакелишмовчиликларникўрибчиқишбўйичамахсускомиссия – савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган орган.
донорлар – Ўзбекистон Республикасига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда маблағлар ажратадиган давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет ел ҳукумат ташкилотлари, чет ел фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет ел ноҳукумат ташкилотлари;
дотация – бюджет тизими бюджетларига уларнинг ўз даромадлари йэтишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;