давлат мулки бўлган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги акцияларни (улушларни), ер участкалари ва бошқа мол-мулкни реализация қилиш;
устав жамғармасида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини тугатишдан тушган тушумлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг маблағларидан:
хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра бир йўла тўланадиган тўловлар;
давлат активларини олиш бўйича белгиланган тартибда бекор қилинган шартномаларга доир маблағларни қайтариш;
давлат активларини реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат корхоналарини хусусийлаштиришда акцияларни чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар;
баҳолаш, илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, мустақил экспертларнинг амалий тадқиқотларни бажариш, тегишли экспертизани ўтказиш, норматив- услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёргарликни ўтказиш хизматлари ҳақини тўлаш харажатлари;
юридик шахсларнинг акциялари, улушлари, пайларини, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб олиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсаддаги харажатлар учун фойдаланилади.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг маблағлари қуйидагича тақсимланади ва йўналтирилади:
хусусийлаштиришдан, давлат активларининг тузилган ҳамда бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича жарималар ва пенялар суммаларидан, берилган кредитлар ва қарзлардан тушган маблағларга тааллуқли қисми:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига;
уларни мақсадли равишда фақат бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтириш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига;
тақсимлаш ва бошқариш вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат активларини бошқарувчи ваколатли органнинг ҳисобварақларига, шу жумладан Хусусийлаштириш бўйича давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборот жиҳатидан таъминлаш ва қўллаб- қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш харажатларига;
резидентлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларга тааллуқли қисми:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш учун мақсадли равишда фойдаланишга.
2-қисмида кўрсатилган йўналишлар бўйича тақсимланадиган маблағлар улуши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
ЎзбекистонРеспубликасиБандликкакўмаклашишдавлатжамғармасининг даромадлари:
белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўлов тушумлари;
вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларидан:
ишсиз деб топилган шахсларни касбий тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари;
ишсизлик бўйича нафақалар, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш ҳамда ишсизларга моддий ёрдам бериш;
ишсиз деб топилган шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларининг ўрнини қоплаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат ишларига ҳақ тўлаш;
ногиронлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни қисман молиялаштириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг алоҳида бўлинмаларини сақлаб туриш, шунингдек уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
республика миқёсида ва ҳудудий миқёсда социологик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, бандлик масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида анкета сўровлари ўтказиш;
меҳнат бозорининг ҳудудий ва республика ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан техника воситалари олиш;
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар;
аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ҳамда халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга оширишни молиялаштириш;
чет элга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.