Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги


Ўзбекистон Республикаси конституциясига киритилган



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   83
Bog'liq
2

 
Ўзбекистон Республикаси конституциясига киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар. 
 
Ўзбекистон конституцияси бундан 28 йил олдин – 1992 йилнинг 8 
декабрь куни қабул қилинган. Шу вақт ичида унга бир неча марта 
ўзгартириш киритилган. Шу кунга қадар конституциясига ўзгартириш, 
тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 14 та қонун қабул қилинган. 
Шундай экан, бош қомусимизга 14 марта ўзгартириш киритилган 
ҳисобланади. Лекин ҳар бир қонун доирасида бир ёки ундан ортиқ нормага 
ўзгартириш ва қўшимча киритилган. Агар ҳар бир нормани ҳисобласак, унда 
жами 68 та нормага тузатиш, ўзгартириш ва қўшимча киритилган. Ушбу 
ўзгартириш ва қўшимчалар қўйидагилар: 
1. 1993 йил 28 декабрь, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
77-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун, 77-модда: Олий 
Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сони 150 нафардан иборатлиги 
тўғрисидаги нормага миқдорнинг аниқ чегарасини кенгайтирувчи 
ўзгартириш киритилди. Яъни «бир юз йигирма депутатдан иборат» жумласи 
«депутатлардан иборат» тарзда ўзгартирилди.
2. 
2003 
йил 
24 
апрель, 
«Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 
Ўн йиллик жимликдан сўнг конституциянинг бирйўла 30 та нормасига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришлар икки палатали 
парламентга ўтилиши муносабати билан амалга оширилган эди. Хусусан, 
конституциянинг бешинчи бўлими, XVIII–ХХ, XXIII бобларига тааллуқли, 
келгусида икки 
палатали 
парламентни 
сайлаш 
ва 
президентнинг 
конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йиллик қилиб 
ўзгартириш масаласига боғлиқ. 
2002 йил 27 январь куни икки палатали парламент тузиш ва 
президентнинг конституциявий ваколат муддатини ўзгартириш тўғрисидаги 
икки муҳим масала бўйича референдум ўтказилди. Референдум қарорига 
мувофиқ, «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил 
этилишининг асосий принциплари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги конституциявий қонунлар 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун асос бўлди. Олий Мажлис икки 
палата – Қонунчилик палатаси ва Сенатдан иборатлиги, Қонунчилик 


93 
палатаси бир юз йигирма депутатдан иборат бўлиши, Қонунчилик палатаси 
ва Сенатнинг мутлақ ҳамда биргаликдаги ваколатлари, президент ваколат 
муддати етти йилга узайтирилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди. 
3. 2007 йил 11 апрель, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида (89-моддасига, 93-моддасининг 
15-бандига, 
102-моддасининг иккинчи қисмига)»ги қонун асосида 
Конституциянинг учта нормасига ўзгартириш ва қўшимча киритилди. 
Президенти давлат бошлиғи ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган 
ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлаши, шунингдек, 
қонунларни бузган ёки шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-
ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини президент ўз қарори билан 
лавозимидан озод этишга ҳақли эканига оид ўзгартириш киритилди. 
4. 2008 йил 25 декабрь, «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 
айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун, яна 
ўша 77-моддага ўзгартириш киритилди. Конституциянинг 77-моддасида 
Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик 
депутатдан иборат бўлиши белгиланди. 
5. 2011 йил 18 апрель, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 
96 ва 98-моддаларига)»ги қонун асосида Конституциянинг бешта нормасига 
ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Бу ўзгартиш ва қўшимчалар президент, 
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг 
янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш, сиёсий партияларнинг роли ва 
таъсирини кучайтириш мақсадини кўзлаган эди. 
Қонун Олий Мажлис Бош вазир ҳисоботларини эшитиши ва муҳокама 
қилиши тартибини белгилади. Бош прокурор ўринбосарларини тайинлаш 
ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги президент фармонларини 
тасдиқлаш Сенатнинг мутлақ ваколатларидан чиқарилди. Қолаверса, 
Президент ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилиши ҳақидаги норма 
чиқарилди. 
Қонун билан президент вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар 
ҳокимини тайинлаши ҳамда лавозимидан озод этиши бош вазир тақдимига 
биноан амалга оширилиш тартиби ўрнатилди. Бундан ташқари, бош вазир 
номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини 
олган сиёсий партия ёки энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир 
неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши белгиланди. Бош вазирга 
нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги норма мустаҳкамланди. 


94 
Ниҳоят, 96-моддага муҳим ўзгартиш киритилди: Президент вазифасини 
бажаролмай қолган ҳолатда унинг вазифа ва ваколати вақтинча Сенат раиси 
зиммасига юкланади. Уч ой ичида президент сайлови ташкил этилади ва 
ўтказилади. 
6. 2011 йил 12 декабрь, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида»ги қонун, етти йилдан беш йилга 
қайтиш

Битта нормага тузатиш киритилди. У президентнинг ваколат 
муддати етти йилдан беш йилга қисқартирилиши билан боғлиқ эди. 
7. 2014 йил 16 апрель, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 
98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонун асосида олтита норма ўзгарди. Давлат 
органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш 
тартиби қонун билан белгиланиши тўғрисидаги норма киритилди. Шунигдек, 
парламент назоратини амалга ошириш Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 
биргаликдаги ваколати сифатида белгиланди. 
8. 2017 йил 6 апрель, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига 
ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун
 
асосида еттита 
нормага ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Улар суд ҳокимиятининг 
чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгаши 
ҳамда иқтисодий ва маъмурий судлар фаолиятининг ҳуқуқий асоси 
мустаҳкамланиши билан боғлиқ эди. 
9. 2017 йил 31 май, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-
моддаларига)»ги қонун
 
асосида тўртта норма ўзгарди. Экология ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини 
такомиллаштириш, шунингдек, Конституциявий суд мустақиллигини 
мустаҳкамлашга оид айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 
10. 2017 йил 29 август, «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман 
кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонун
 
асосида иккита нормага 
ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Жумладан, Тошкент шаҳри таркибига 
кирувчи туманларга ҳоким тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши 
Тошкент шаҳар ҳокими ваколатига кириши тўғрисидаги норма белгиланди. 
11. 2018 йил 15 октябрь, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови 
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун 
асосида битта норма ўзгарди. Фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш 
органларида раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини эмас, балки 
фақат раисни (оқсоқолни) икки ярим йил муддатга сайлаш тартиби 
киритилди. 


95 
12. 2019 йил 18 февраль, «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи 
давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан 
ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун, асосида иккита норма ўзгарди. Бу 
ўзгартириш эса Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг 
номланиши Ўзбекистон Республикаси

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish