Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги


“Хотин- қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ хамда имкониятлар



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83
Bog'liq
2

Хотин-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ хамда имкониятлар 
кафолатлари тугрисида”ги хамда “Хотин

қизларни тазйик ва 
з
ў
равонликдан химоя қилиш тўғрисида”ги 
конунлар кабул 
килинди. Мамлакатимизда гендер тенгликка эришишда хотин -
қизларнинг жамиятдаги мавкеини янада кучайтириш, шу оркали 
оилани мустахкамлаш, юкори интеллектуал даражадаги ёш авлодни 
вояга етказиш, жамият баркарорлигини таъминлашнинг гарови 
хисобланади. 
Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар. Бундай 
ҳужжатлардан бирига БМТ Бош Ассамблеясининг 1967 йил 7 ноябрдаги 
2263 (XXII) резолюцияси билан қабул қилинган “Аёлларга нисбатан 
камситишларга барҳам бериш тўғрисида декларация” киради. Ушбу 
декларацияда қуйидаги ҳуқуқлар ўз аксини топган:
Аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини инкор қилишга ёки 
чеклашга олиб келувчи уларга нисбатан камситиш ўз асосига кўра 
адолатсизлик ҳисобланади ва инсон қадр-қимматига қарши жиноят эканлиги 
(1-модда);
Аёлларга нисбатан камситувчи ҳисобланган мавжуд қонунлар, одатлар, 
қарорлар ва амалиётни бекор қилиш, эркаклар ва аёллар тенг 
ҳуқуқлилигининг тегишли ҳуқуқий ҳимоясини ўрнатиш учун барча зарур 
чоралар кўрилиши лозим, жумладан: 
a) эркаклар ва аёлларнинг тенглиги тамойили конституцияга 
киритилиши ёки қонун билан бошқача тарзда кафолатланиши лозим; 
b) 
Бирлашган 
Миллатлар 
Ташкилоти 
ва 
ихтисослашган 
муассасаларининг аёлларга нисбатан камситишни бартараф этишга оид 
халқаро ҳужжатлари ратификация қилиниши ёки уларга қўшилиш лозим ёки 


98 
имкон қадар қисқа муддатларда тўлалигича ҳаётга татбиқ этилиши 
лозимлиги (2-модда);
Аёлларнинг тўлақонли эмаслиги ғоясига асосланган тушунчаларга 
барҳам бериш ва одатлар ва бошқа амалиётни тугатишга жамоатчилик 
фикрини тайёрлаш ва миллий интилишларни қаратиш мақсадида барча 
тегишли чоралар кўрилиши лозимлиги (3-модда);
Аёлларга эркаклар билан бир хил шароитларда ҳеч бир камситишсиз: 
a) сайловларда овоз бериш ҳуқуқи ва очиқдан-очиқ сайланадиган 
органларга сайланиш ҳуқуқи; 
b) барча очиқ референдумларда овоз бериш ҳуқуқи; 
c) давлат хизматида бўлиш ҳуқуқи ва барча жамоатчилик вазифаларини 
бажариш ҳуқуқини таъминлаш учун барча тегишли чоралар кўрилиши 
лозим.
Ушбу ҳуқуқлар қонунчилик билан кафолатланган бўлиши лозимлиги (4-
модда); Аёллар ўз фуқаролигини олиш, ўзгартириш ва сақлаб қолишда 
эркаклар билан бир хил ҳуқуқларга эга бўлишлари лозим. Хорижлик билан 
никоҳда 
бўлиш 
хотиннинг 
фуқаролигига 
тўғридан-тўғри 
таъсир 
кўрсатмаслиги керак, хусусан уни фуқаролигидан маҳрум қилиши ва эрининг 
фуқаролигини қабул қилишга мажбур қилиши мумкин эмаслиги (5-модда);
1.Ҳар қандай жамиятнинг асосий ҳужайраси бўлиб қолаётган оиланинг 
яхлитлиги ва тинчлигини сақлашга зиён етказмаган ҳолда, турмушга чиққан 
ва чиқмаган аёллар фуқаролик ҳуқуқи соҳасида эркаклар билан бир хилда 
ҳуқуқларга, хусусан:
a) мулкни сотиб олиш ва мерос қилиб қолдириш, шунингдек, уни 
бошқариш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи, жумладан, никоҳда 
бўлган даврда эга бўлинган мулкни ҳам; 
b) тенг ҳуқуқ ва муомалага лаёқатлилик; 
c) шахсларнинг кўчиб юриши тўғрисидаги қонунчиликда ҳам эркаклар 
билан бир хил ҳуқуқларга эга бўлишларини таъминлаш учун барча тегишли 
чоралар, асосан, қонунчилик чоралари кўрилиши лозим. 
2. Эр ва хотин ҳолатининг тенглиги тамойилини таъминлаш учун барча 
тегишли чоралар кўрилиши лозим, жумладан: 
a) аёллар эркаклар эга бўлгани каби турмуш ўртоғини эркин танлаш ва 
никоҳга фақат ўзининг эркин ва тўла розилиги билан кириш ҳуқуқига эга 
бўлишлари лозим; 
b) аёллар никоҳда бўлган пайтларида ва уни бекор қилишда эркаклар 
билан тенг ҳуқуқларга эга бўлишлари лозим. Барча ҳолатларда болаларнинг 
манфаатлари устувор бўлмоғи керак; 


99 
c) ота-оналар болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга 
бўлишлари лозим. Барча ҳолатларда болаларнинг манфаатлари устувор 
бўлмоғи керак. 
3. Болаларнинг никоҳлари ва қизларнинг жинсий балоғатга етмай туриб 
унаштирилиши тақиқланиши лозим, ва энг кам никоҳ ёшини аниқлаш ва 
никоҳни фуқаролик ҳолатларини қайд этишда мажбурий рўйхатдан ўтказиш 
мақсадида самарали чоралар, жумладан қонунчилик чоралари кўрилмоғи 
лозимлиги (6-модда);
Аёлларга нисбатан камситиш характерига эга бўлган жиноятлар 
тўғрисидаги қонунчиликнинг барча ҳолатлари бекор қилиниши лозим (7-
модда);
Аёллар билан савдо қилиш ва фоҳишаликдан фойдаланишнинг барча 
кўринишларига барҳам бериш учун барча тегишли, жумладан, қонун орқали 
чоралар кўрилиши лозимлиги (8-модда);
Барча поғонадаги таълим соҳасида қизлар ва ва турмушга чиққан ва 
чиқмаган аёлларга эркаклар билан тенг ҳуқуқларни таъминлаш учун барча 
тегишли чоралар кўрилмоғи лозим, ва хусусан: 
a) таълим олишга тенг шароитлар ва барча турдаги ўқув масканларида, 
жумладан университетлар ва касб-ҳунар, техника ва махсус мактабларда 
таълим олиш; 
b) ўқув масканининг ҳар икки жинсдаги шахсларни биргаликда 
ўқитишга мўлжалланган ёки мўлжалланмаганлигидан қатъи назар худди шу 
таълим дастурлари, бир хилдаги имтиҳонлар, худди шу малакадаги 
ўқитувчилар таркиби, худди шундай сифатдаги ўқув хоналари ва жиҳозлар; 
c) таълим олиш учун стипендия ва бошқа имтиёзларни олишнинг тенг 
имкониятлари; 
d) кейинги босқич таълим дастурлари, жумладан катталарнинг 
ўқимишлилигини таъминлаш дастурлари учун тенг имкониятлар; 
e) оилаларнинг соғлиғи ва фаровонлигини таъминлашга кўмаклашиш 
мақсадида маърифий характердаги маълумотларни олишлиги (9-модда); 1. 
Турмушга чиққан ва чиқмаган аёлларга ижтимоий-иқтисодий фаолиятда 
эркаклар билан бир хилдаги ҳуқуқларни, жумладан: 
a) фуқаролик ҳолати сабабли ёки бошқа белгиларга кўра 
камситишларсиз 
касбий 
тайёргарликни 
олиш, 
ишлаш, 
касб 
ва 
машғулотларни эркин танлаш ва ўз касби ва мутахассислигида 
такомиллашиб бориш ҳуқуқини; 
b) эркаклар билан бир хилдаги меҳнат учун тенг ҳақ ва тенг моддий 
таъминот олиш ҳуқуқини; 


100 
c) ишсизлик, касаллик, қарилик ва иш қобилиятини бошқа тарзда 
йўқотганлик ҳолатларида ҳақ тўланадиган таътил, нафақа таъминоти ва 
моддий таъминот ҳуқуқини; 
d) эркаклар билан бир хилдаги шартларда оила учун нафақа олиш 
ҳуқуқини таъминлаш учун барча тегишли чоралар кўрилиши лозим. 
2. Аёлларга нисбатан никоҳда бўлганлик ёки ҳомиладорлик сабабларига 
кўра камситишнинг олдини олиш ва уларнинг самарали ишлаш ҳуқуқини 
таъминлаш учун уларнинг никоҳга киришлари ёки ҳомиладорликлари 
ҳолатларида ишдан озод қилишнинг олдини олиш ва аввалги ишга қайтиш 
кафолати билан ҳомиладорлик учун ҳақ тўланадиган таътил бериш ва 
керакли ижтимоий хизмат турларини, жумладан болаларга қараш 
имкониятини таъминлаш учун тегишли чоралар кўрилиши лозим. 
3. Аёллар организмининг физиологик хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда маълум иш турларида уларни ҳимоялашга қаратилган чоралар 
камситувчи дея ҳисобланмаслиги лозимлиги (10-модда);
1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва Инсон ҳуқуқлари 
умумжаҳон декаларцияси тамойилларига мувофиқ эркаклар ва аёлларнинг 
тенг ҳуқуқлилиги тамойили барча давлатларда ҳаётга татбиқ этилиши талаб 
қилинади. 
3. Шунинг учун ҳукуматларга, ноҳукумат ташкилотларига, ва хусусий 
шахсларга мазкур Декларациядаги мавжуд тамойилларни амалга оширишга 
кўмаклашиш учун уларга боғлиқ бўлган барча ишларни қилишлари тавсия 
этилади (11-модда). 
Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро механизмлар. 
Хотин-қизларни камситишларга барҳам бериш бўйича қўмита
 
Хотин-
қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги 
конвенциянинг амалга оширилишини назорат этиб бориш мақсадида таъсис 
этилган. Қўмита 23 экспертдан ташкил топади. Улар юксак ахлоқий 
фазилатларга эга бўлган, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари соҳасида билим ва 
тажрибаси билан ажралиб турадиган ва номзоди Конвенция қатнашчиси 
бўлган давлатлар томонидан кўрсатиладиган шахслардан таркиб топган 
рўйхатдаги номзодлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади
45
.
Қатнашчи давлатлар томонидан тақдим этилган маърузалар ва бошқа 
ҳар қандай ахборотларни Қўмита ўз сессияларида ўрганиб боради. Қўмита 
ана шу маърузаларни кўриб чиқиш натижаларини инобатга олган ҳолда 
таклифлар ва тавсиялар тайёрлайди. У умумий тавсиялар чиқариши ҳам 
мумкин. Бу тавсиялардаги тадбирларни қатнашчи давлатлар Конвенция 
45
Қаранг: Дискриминация в отношении женщин: Конвенция и комитет. Женева, 1995.


101 
бўйича зиммаларига олган мажбуриятларни бажариш мақсадида кўпинча ўз 
дастурларига киритадилар.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish