Тўққизинчи ҳуқуқий қадам
– Конституция лойиҳасининг иккинчи
марта матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинишидир.
77
Конституция лойиҳаси ўтказилган муокамалар давомида келиб тушган
таклифлар асосида анча тузатилди ва қайта ишланди. Сўнгра, 1992 йил 21
ноябрда умумхалқ муҳокамасини давом эттириш учун Конституция лойиҳаси
иккинчи марта газеталарда чоп этилди. Шундай қилиб, ҳуқуқий прецедент –
икки босқичли умумхалқ муҳокамаси юз берди. Ушбу ҳолат, бир томондан,
муҳокама иштирокчиларини фаоллаштириш учун қудратли рағбат
вазифасини бажарган бўлса, иккинчи томондан, Асосий Қонунимизнинг
халқчиллигини таъминлади. Конституция лойиҳасининг ўзи кенг
жамоатчилик экспертизасидан ўтди. Мазкур акциянинг, яъни Конституция
лойиҳасини икки босқичда муҳокама этиш учун матбуотда эълон
қилинишининг маъноси шундан иборат эдики, фуқаролар Конституциянинг
қайта ишланган вариантида Конституция лойиҳасини муҳокама қилишдаги
ўз иштирокларининг натижасини кўра олдилар.
Конституция
лойиҳасининг
янги
вариантида
умумхалқ
муҳокамасининг дастлабки босқичида келиб тушган кўплаб фикр-
мулоҳазалар ва таклифлар ўз ифодасини топди. Фуқароларимиз
Конституциявий комиссия томонидан уларнинг овози эшитилганига,
таклифлари тегишли равишда кўриб чиқилиб, инобатга олинганига ишонч
ҳосил қилдилар.
Ўнинчи ҳуқуқий қадам
–
Конституция лойиҳасининг қабул
қилинишидир.
Конституциявий комиссия томонидан 1992 йил 6 декабрда
Конституция лойиҳаси охирги марта муҳокама этилди. Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, Конституциявий комиссия хорижий конституциявий
тажрибага мурожаат қилиб, Асосий Қонуннинг ролини яхлит тушунишдан
келиб чиқди. Бунда жаҳон конституциявий тажрибасинининг бир қатор
илғор жиҳатлари ҳисобга олинди. Конституция лойиҳаси Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгаши каби
нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция
каби демократик давлатлар мутахассисларининг синчков экспертизасидан
ўтди. Айниқса, Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси
Ўзбекистон халқининг хоҳиш-иродасини аниқлаш ҳамда жуда бой материал
тўплаш имконини берди. Ушбу материал чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб
чиқилди, умумлаштирилди ва халқнинг умумий иродаси шаклида ўн иккинчи
чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси
муҳокамасига киритилди. Президентимиз сессияда Конституцияни “халқчил
қомус” деб атаб, унинг лойиҳаси устида тахминан икки йил давомида
ишлангани, икки ярим ой мобайнида умумхалқ муҳокамасидан ўтганлиги ва
шу вақт мобайнида у халқнинг фикр хазинаси дурдоналари билан
бойтилганини, сайқал топганини таъкидлади. Олий Кенгаш сессиясига
78
муҳокама қилиш учун киритилган Конституция лойиҳасига 80 га яқин
ўзгаришлар, қўшимчалар таклиф этилди ва аниқликлар киритилди.
Парламент депутатлари томонидан лойиҳа моддама-модда муҳокама
қилиниб, унга яна бир қатор ўзгартишлар киритилгач, 1992 йил 8 декабрь
куни Бош Қомусимиз қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, 8 декабрь –
умумхалқ байрами деб эълон қилинди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ўз
мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен
давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституциямиз қабул қилинган куни
давлатимиз янгидан туғилди, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам
ҳуқуқий пойдевор қўйилди.
Конституция қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг
барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча
соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Ўтган давр
мобайнида мамлакатимиз парламенти Конституция нормаларига мувофиқ 8
та конституциявий қонун, 1
8
та кодекс, 600 дан зиёд қонунни қабул қилди,
200 дан ортиқ кўп томонлама халқаро шартномани ратификация қилди ва шу
тариқа Асосий Қонунимизни амалга оширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми
яратилди. Унинг самарадорлигини вақт ўзи кўрсатиб турибди ва бу бугун
жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Конституцияни ишлаб чиқиш, муҳокама этиш
ва қабул қилиш жараёни Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг
“Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга
танитадиган Қомуснома” бўлганлиги, у “халқимизнинг иродасини,
руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини” акс эттириши, унинг “халқимиз
тафаккури ва ижодининг маҳсули” экани ҳақидаги ҳикматли хулосалари
тўғри ва асосланган эканини яққол тасдиқлайди.
Жахон
конституциялар
тарихига
назар
ташлайдиган
бўлсак,
Конституциялар XVIII асрнинг охирида пайдо бўлган. Шу билан бирга,
конституцияларнинг асосий ғоялари ва институтлари жуда қадимий тарихга
эга. Конституцияларнинг пайдо бўлишига бир қатор конституциявий
аҳамиятга молик ҳужжатлар катта таъсир кўрсатган. Мазкур ҳужжатлар
жумласига 1215 йилда Англияда қабул қилинган «Эркинликларнинг буюк
хартияси», 1679 йилги «Хабеас корпус акт» («Наbеаs Соrpus Аct») ва бошқа бир
қатор ҳужжатлар киради. Юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар ҳозирги кунда ҳам
Буюк Британияда амалдаги конституциявий ҳужжат ҳисобланади. Шундай
қилиб, конституциялар узоқ тарихий вақт давомида вужудга келган.
Конституцияларнинг келиб чиқиши буржуазия синфининг тарихан
шаклланиши ва кучайиб бориши билан чамбарчас боғлиқдир. Феодал
иқтисодий шароит замирида пайдо бўлиб, ривож топган буржуазия синфи
79
Қиролнинг давлат ва жамиятни ўзбошимчалик билан бошқаришига қарши
чиқиб, унинг ҳокимиятини конституциявий актлар билан, парламент
фаолияти билан чеклашга муваффақ бўлди. Натижада давлатнинг республика
шакли эълон қилинди, мулкдорлар алоҳида табақаларининг ҳуқуқий ҳолати
конституциявий актларда мустаҳкамлаб қўйилди. 1781 йилда АҚШ давлати
ташкил топганидан кейин, «Конференция моддалари» кучга кирди. 1787
йилда АҚШнинг Конституцияси қабул қилинди ва у шу кунгача амал қилиб
келмоқда.
1791 йилда Польша давлати Европада биринчи бўлиб ўз
Конституциясини қабул қилди. Дастлабки буржуа конституциялари мутлоқ
салтанатга қарши инқилобий кураш шиорларини байроқ қилиб, «халқ
суверенитети»ни расман эълон қилган эдилар.
Қулчилик ва феодал давлатларида «конституция» сўзи ишлатилсада
юридик конституциялар аслида буржуа революцияларининг маҳсули
ҳисобланадилар.
Буржуа давлатлари ўзларининг сиёсий майдонга чиққанлигини
фуқаролари ва бутун дунёга декларация орқали маълум қилганлар. Жумладан
АҚШнинг 1776 йилги Мустақиллик декларацияси; Франция буржуа
революциясини 1793 йилги Фуқаро ва инсонларнинг ҳуқуқлари
декларацияси
шундай
декларациялардан
бўлиб
ҳисобланади.
Бу
декларациялар аслида конституциялар тузилишининг дастлабки кўриниши
бўлиб
кейинчалик
конституциялар
қабул
қилинганида
улар
конституцияларнинг таркибига киритилган. Конституция - бу нафақат асосий
қонун, шу билан бирга у муҳим ва алоҳида олинган ҳуқуқий акт ҳамдир.
Конституциянинг ушбу ҳусусияти уни бошқа қонунлардан яққол ажратиб
туради.
Конституцияларнинг шаклланишида бир қанча омиллар ўрин тутган.
Бундай омиллар жумласига қуйидагилар киради:
I. Тарихий конституциявий аҳамиятга молик ҳужжатлар. Масалан,
АҚШнинг 1776 йилги «Мустақиллик декларацияси» ҳамда «Инсон ва фуқаро
ҳуқуқлари француз декларация»сини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Американинг Мустақиллик декларациясида илк бор «Халқ
−
давлат
ҳокимиятининг манбаидир» деган конституциявий қоида мустаҳкамланган
эди. Француз декларациясининг 16-моддасида эса «инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларининг кафолатлари ва ҳокимият ваколатларини тақсимлаш
принципига эга бўлмаган халқ конституциясига эга бўлмайди», дейилган эди.
II.
Инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули бўлмиш ва умуминсоний
ҳуқуқий қадрият ҳисобланмиш ҳуқуқий назариялар ва таълимотлар.
Масалан, инсон ҳуқуқларининг табиий ажралмаслиги ҳақидаги таълимот
80
конституциявий ҳуқуқнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Табиий
ҳуқуқ концепцияси Мустақиллик декларациясида ҳамда «Инсон ва фуқаро
ҳуқуқлари француз декларацияси»да қонуний равишда мустаҳкамланган эди.
Ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари конституцияларнинг асосий моҳияти ташкил
этувчи асосий масалалардан биридир.
III.
Жаҳон
ҳуқуқий
тараққиётига
улкан
ҳисса
қўшган
буюк
мутафаккирларнинг назарий ҳуқуқий мероси. Бундай олимлардан француз
мутафаккири Шарл Луи Монтескьёни кўрсатиш мумкин. У ўзининг
«Қонунлар руҳи» асарида ҳозирги замон конституцияларининг асосий
тамойилларидан бири бўлмиш ҳокимият тақсимланиши принципини илмий
ва амалий асослаб берган эди.
IV. Турли давлатларнинг конституциявий қонунчилиги ва амалиёти.
Америка ва Европада XVIII ва XIX
асрларда қабул қилинган конституциялар
конституциявий ҳуқуқнинг мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида шаклланишида
катта роль ўйнаган. Чунки конституциялар конституциявий ҳуқуқнинг
норматив ҳуқуқий асосини ташкил этади
41
.
Барча дунё мамлакатларининг Конституцияларини кўрсак, уларни ё халқ
қабул қилган ёки халқ номидан қабул қилинган деган ибораларни учратамиз.
Масалан, АҚШ Конституцияда “Биз АҚШ халқи…”, Германия
Конституцияда “Мазкур асосий қонунни немис халқи ўзини таъсис
ҳокимияти кучи билан қабул қилди”, Франция Конституциясида “Француз
халқи Конституциявий қонунни маъқуллади”, – деган сўзлар бўлса,
Ўзбекистон Конституциянинг Муқаддимасида “Ўзининг мухтор вакиллари
сиймосида Ўзбекистон Республикаси мазкур Конституцияни қабул қилади”
деб қайд қилинган.
Ҳамма Конституцияларда ё халқ номидан, ёки уларнинг мухтор
вакиллари томонидан қабул қилиниши кўрсатилар экан, табиий ҳолда у халқ
манфаатини ифода этиши керак.
Халқ манфаати эса уларда ҳуқуқ эркинликларининг ўрнатилиши ҳамда
уларни амалга ошириш механизмини таъминлаш чораларини белглаш; шу
мақсадда давлат ҳокимияти, уни тузилмаларини ташкил қилишни
демократик тартибини белгилаш; давлат ҳокимияти фаолиятини қонун
даражада ифодалаш; жамиятни бошқа тузилмалари билан давлат
муносабатини ўрнатиш орқали таъминланади.
Конституция яна халқ суверенитети, давлат суверенитети, давлат
ҳокимияти манбаларини мустаҳкамлайди. Россия Конституциянинг 3-
моддасида “Россия Федерациясида ҳокимиятнинг ягона манбаси ва
41
Қаранг: Таджиханов У., Одилқориев Х., Саидов А. Ўзбекистон Республикасининг
конституциявий ҳуқуқи.
−
Т., 2001.– Б. 64 – 65.
81
суверенитет эгаси ягона халқ”, Ўзбекистон Конституциясининг 7-моддасида
“Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган қоидалар
мавжуд. Шундан агар ҳокимият тоталитар бўлса, халқнинг табиий
ҳуқуқларини бузса, халқда ундай ҳокимиятни ағдариб ташлаш ҳуқуқи
бўлади. Бу халқ суверенитетининг ҳақиқиқй маъносини кўрсатади.
Шунингдек, Конституциялар мамлакат бирлигини, ҳудудлар бўлиниб
кетмаслигини таъминловчи нормалардан иборат бўлади. Конституция
АҚШда вужудга келсада, Конституцияни ривожланишида барча халқлар
ҳисса қўшган ва қўшади.
Ижтимоий муносабатларни кенгайиб бориши, ижтимоий ҳаётни
ривожланиши Конституция нормалари билан тартибга солинадиган ҳуқуқий
муносабатларни кенгайиб боришини тақозо этади, бу ўз навбатида
Конституцияларни такомиллаштиришни тақозо этади. Бу ҳолатни дастлабки
Конституциялар билан ҳозирги даврда қабул қилинган Конституцияларни
таққосласак, қиёсласак аниқ кўрамиз.
АҚШ Конституцияси фақат ҳокимият ва федерация субъектлари
ҳуқуқий ҳолати, кейинги киритилган қўшимчалар асосида фуқароларни
ҳуқуқ, эркинликларини тартибга солиш билан чегараланса, кейинг даврда
қабул қилинган ва қилинаётга Конституциялар вазифаси, мақсади жуда
кенгдир.
Ҳозирги конституциялар фақат шахс ва давлат муносабати, ҳокимият
тизимини мустаҳкамлаб қолмай, жамиятдаги бошқа тузилмалар фаолиятини
ҳам тартибга солмоқда, масалан жамоат бирлашмалари, оила ва бошқалар.
Бундан ташқари Конституцияларда, инсон ва давлат муносабатида инсон
манфаатларининг устунлигини таъминловчи, ҳокимият фаолиятини
чекловчи, давлатга аниқ мажбуриятлар юкловчи нормалар кенгроқ ўрин
олмоқда.
Ҳар бир мамалактнинг Конституциясига хос энг асосий хусусият бу –
Конституциянинг
асосий
қонунлигидир.
Конституциянинг
умумий
хусусиятлари ана шундан келиб чиқади ва уларга қўйиладиган умумий
талаблар бўлишини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўзининг йиллар давомидаги
муқаддас орзуси – ҳақиқий мустақил, суверен давлатчилигини барпо этган
ўзбек халқининг Асосий Қонунидир.
82
Do'stlaringiz bilan baham: |