Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83
Bog'liq
2

 
 
 
 
 
39
Саидов.А.Х. Национальный центр Республики Узбекистан по правам человека в 1999 году: основные 
направления деятельности. Т.,НЦПЧ. 2000. 12,18-бет. 


68 
4-Мавзу. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш 
 
Режа: 
 
1. Kонституция тушунчаси ва унинг турлари 
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш тарихи ва 
асосий тамойиллари. 
3. Инсон 
ва 
фуқароларнинг 
асосий 
хуқуқлари, 
эркинликлари 
ва 
бурчларининг Конституцияда акс эттирилиши. 
4. Ўзбекистон Республикаси конституциясига киритилган ўзгартириш ва 
қўшимчалар. 
Kонституция тушунчаси ва унинг турлари 
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курси 
мустақил ўқув курси сифатида ўрганилади. Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясини ўрганиш ўқув курси махсус курс бўлиб, унинг асосий 
вазифаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга киритилган 
ўзгартиришлар ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини 
ўрганишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш 
ўқув курси, курсга хос ривожланиш қонуниятларини, унинг ҳусусиятлари, 
белгилари, нормалари ва институтларини ҳамда уларнинг амал қилиш 
механизми ўрганади. Бу ўқув курси конституцияни ўрганишга доир назарий 
масалалар билан шуғулланади, конституциянинг давлатимиз ва жамиятимиз 
ривожланишидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб беради. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курси 
конституциявий ҳуқуқий институтларнинг Ўзбекистон Республикаси 
мустақиллигини мустаҳкамлашдаги, ижтимоий кафолатланган бозор 
иқтисодиётига ўтишдаги амалий вазифаларини, ўқув курси предметига
кирадиган ҳуқуқий нормалар ва институтларнинг фаолият самарадорлигини 
оширишга доир муаммоларни тадқиқ этади. Бу ўқув курси конституциявий
ҳуқуқий 
нормалар 
ва 
институтларни 
ўрганибгина 
қолмасдан, 
конституциявий ҳуқуқий нормалар тартибга соладиган ижтимоий 
муносабатларнинг, яъни конституциявий – ҳуқуқий муносабатларнинг 
моҳияти ва хусусиятини ҳам ўрганади. 
Маълумки, юридик фаннинг ҳар бир соҳаси жамиятнинг маълум бир 
давлат-ҳуқуқий тузилишини ўрганади. Бу умумий ҳолат Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсига ҳам тааллуқли, 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсидаги 
тадқиқот доираси (объекти) бошқа ижтимоий фанларникига нисбатан кенг 
бўлиб, ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларнинг муайян бир томонинигина эмас 
балки ҳамма асосий томонларини ўз ичига олади. Бу ўқув курсининг 


69 
тадқиқот 
доирасига 
жамиятнинг 
муҳим 
соҳаларидаги 
ижтимоий 
муносабатларни тартибга солувчи нормалар ҳам киради. Ушбу нормалар 
давлат конституциявий тузумининг асосий тамойилларини, давлат ва 
жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва ташкилий тамойилларини: инсон ва 
фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини, давлатнинг 
тузилиши, маъмурий-ҳудудий бўлиниши, давлат ҳокимияти тизимини, 
давлат органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари, иш тартибини акс 
эттиради. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курси 
амалдаги конституциявий ҳуқуқий нормалардан ташқари уларнинг 
ривожланиш тарихини ҳам ўрганади. Ўқув курсининг предмети ўзи 
ўрганадиган жамиятнинг тузилишига доир сиёсий ва ҳуқуқий қарашларни 
қамраб олади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини 
ўрганиш ўқув курси конституция тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти, 
конституциявий ҳуқуқий нормалар ҳамда институтларини, уларнинг амалга 
ошиши натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатларни ўрганади ва 
ушбу курснинг ривожланиш истиқболини кўрсатиб беради. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсининг 
асосий вазифаси
 
халқ ҳокимиятчилиги асосларини мустаҳкамлашдан иборат. 
Зеро, демократияни ривожлантириш, халқ ҳокимиятчилигининг самарали 
усул ва шаклларини қарор топтириш жамият манфаатларига тўлиқ мос 
тушади. Мазкур ўқув курси халқ ҳокимиятичилигини бевосита ифодаловчи 
«референдум», «сайлов», «парламент демократияси», «вакиллик демократияси», 
«умумхалқ муҳокамаси» каби бир қатор институтларни талқин этади. 
Шунингдек, конституциявий ҳуқуқ инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг 
конституциявий механизмини, одил судловнинг демократик асосларини ҳамда 
давлат идораларининг қонунлар ижроси бўйича фаолияти йўналишларини 
қамраб олади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курси 
Ўзбекистон Республикасида мустақил демократик ҳуқуқий давлатчилик 
ривожланишининг тамойилларини, ижтимоий кафолатланган бозор 
иқтисодиётини яратишда давлатнинг ислоҳотчилик фаолиятини, шу ҳуқуқ 
тармоғига кирувчи нормалар ва институтлар амал қилишининг 
механизмларини ҳамда конституциявий нормалар билан тартибга 
солинадиган ижтимоий муносабатларнинг мазмун-моҳиятини тадқиқ этади. 
Ўзбекистон Республикасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий 
вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни 
ривожлантиришга, давлат мустақиллигини ҳуқуқий таъминлашга, ҳуқуқ ва 
эркинликларни амалга оширишга фаол таъсир кўрсатиш, конституциявий 


70 
қонунчилик ва конституцияни ўрганиш ўқув курсининг муҳим 
вазифасидир
40

Ўқув курсининг вазифаларига, шунингдек, ўқув курсининг асосий 
манбаи бўлган конституцияни, конституция тўғрисидаги таълимотларни, 
уларнинг асосий мазмуни ва хусусиятларини ўрганиш киради. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish