Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича Комиссия
Иқтисодий ва Ижтимоий
Кенгаш томонидан 1946 йилда таъсис этилган. Комиссиянинг вазифалари
доирасига хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, фуқаровий, ижтимоий
соҳалар ва таълим соҳасидаги ҳуқуқларини рағбатлантириш тўғрисида
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга тавсиялар ва маърузалар тайёрлаш,
шунингдек эркаклар билан хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципини
амалга ошириш мақсадида хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги энг муҳим
муаммолар бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида тавсиялар ва
таклифлар тайёрлаш вазифалари киради. Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича
Комиссияга хотин-қизларнинг аҳволи бўйича умумжаҳон конференциясида
1985 йилда қабул қилинган хотин-қизларнинг аҳволини яхшилаш соҳасидаги
истиқболга мўлжалланган Найроби стратегияси амалга оширилишини
назорат қилиш, шу йўналишдаги ишларнинг аҳволига баҳо бериб таҳлил
қилиб бориш вазифаси топширилди. Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича
комиссия хотин-қизларга нисбатан камситишлар тўғрисида алоҳида
шахслардан ҳам, бир гуруҳ шахслардан ҳам олинган хабарларни кўриб
чиқиши мумкин. Якка тартибдаги шикоятлар бўйича чоралар кўрилмайди.
Бунинг ўрнига мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун сиёсий тавсиялар ишлаб
чиқиш мақсадида хотин-қизларни камситиш соҳасидаги тамойилларни
аниқлашга қаратилган таомилдан фойдаланиш билан чекланадилар.
Аёлларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари.
Ўзбекистон
Республикаси Конституциясига асосан ҳар бир шахс (24 модда), шахсий
ҳаёт ва уй-жой дахлсизлиги (27 модда), суд ҳимояси (26 модда) каби
ажралмас ҳуқуқларга эгадир.
Хар бир шахс ўз ҳаётига ва қадр-қимматига тажовуз қилинишидан,
шахсий ҳаётига аралашувдан ҳимоя қилиниш, уй-жой дахлсизлиги (27
модда), фикрлаш, сўзлаш, эътикод эркинлиги (29 модда), кўчиб юриш (28
модда), виждон (дин танлаш) эркинлиги (31 модда).
Аёллар ҳуқуқларини бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар. Бундай
ҳуқуқбузарликларга биринчи навбатда уларга нисбатан содир этиладиган
зўравонлик киради. Зўравонлик - бу инсонга жисмоний, рухий таъсир қилиш
шахснинг ҳаётига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига ва эркинлигига тахдид
солишдир.
«Аёлларга нисбатан ўтказилган ҳар қандай зўравонлик –ҳар қандай
жинсий белгига асосланган тазйик, аёл саломатлигига жисмоний, жинсий
ёки рухий путур етказадиган, ёки унга азоб-уқубат, изтироблар чекишга
олиб келадиган, шунингдек шахсни ёки жамоа эркинлигидан махрум
102
килинган ёки махкум этилган ҳаракатларини содир этилиши тушунилади.
Демак аёлларга етказиладиган зўравонлик қуйида келтирилган ходисаларга
мувофиқ келади, аммо улар билан чекланиб қолмайди:
а) оилада ўрин тутадиган жисмоний, жинсий ва рухий зўравонликлар,
жумладан калтаклаш, аёлларга зиён келтирадиган турли ҳил операциялар ва
бошқа турдаги ҳаёт амалиётида кузатиладиган анъанавий ходисалар,
шунингдек никохдан ташқари бўлган зўравонлик ва аёлларни номус-
нафсониятига зўравонлик қилиш билан боғлик бўлган тазйиқлар;
в) жамиятда алохида ўрин тутган жисмоний, жинсий ва рухий
зўравонлик, жумладан зўрлаб номусга тегиш, жинсий алоқага мажбурлаш,
ва иш жойларида, ўкув юртларида ва х.к жойларда аёлларга нисбатан
кузатиладиган товламачилик, қўрқитишлар, уларни камситиш, аёлларни
фохишалик қилиш учун сотиш хамда фохишабозликка мажбур қилиш;
с) аёлларга нисбатан қўлланилган жисмоний, жинсий ва рухий
зўрликлар қаерда содир этилаётганидан қатъий назар, давлат тарафиданми
ёки давлатнинг лаёқатсизлигиданми барибир аёлларни камситилишига
киради. (IV Аёллар холати буйича Жаҳон Конференцияси Ҳаракатлар
дастури, 113-банди)
Ўзбекистон Респебликаси Меҳнат кодекси фуқароларнинг меҳнат
муносабатларини тартибга солади ва меҳнат мухофазасини кафолатлайди.
Меҳнат мухофазаси тўғрисидаги қонунлар аёллар учун мухим ахамиятга эга,
чунки улар репродкктив саломатлик ва оналикни мухофаза қилишга
қаратилган. 1919 йилда тузилан ва ҳозирги вақтда БМТкошида ишлаётган
Халқаро Меҳнат Ташкилоти кишиларнинг меҳнат фаолияти ва мехнат
мухофазаси масалалари билан шуғулланади. Аёллар меҳнатини мухофаза
қилишга оид меъёрий хужжатлар илк бор аёлларни ишга қабул қилиш,
уларни иш билан таъминлаш ва хоказолар билан боғланган масалаларда тенг
ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қонунлар пайдо булгунча қабул қилинган эди. Бу
меъёрлар аёлларни оғир жисмоний меҳнатдан, тунги вақтда, зарарли
шароитларда ишлашдан ва хоказолардан мухофаза қилишни кўзда тутади
Иштирокчи давлатлар хотин-қизлар камситилишинига бархам бериш
мақсадида иш билан иш билан банд бўлиш, ижтимоий ва иқтисодий
ҳаётнинг бошқа сохаларида эркак ва аёллар тенглиги асосида уларнинг тенг
ҳуқуқларини таъминлаш борасида тегишли барча чораларини кўрадилар.
«Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам
бериш тўғрисида» конвенция, 11, 13 моддалар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир инсоннинг ғоят
хилма-хил шахсий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари мажмуини
мустахкамлайди. Хотин-қизлар билан эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги энг
103
асосий конституциявий принциплардан биридир. Ўзбек оиласининг ҳаётида
турмушга чиқиш энг асосий воқеадир. Отасининг уйидаги ўтган ҳаёти унинг
келин, хотин, она бўлишига тайёргарликдир. Халқ мақоли «Қиз бола
бировнинг хасмидир» дейди.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва
эркинликка эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб
чикиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида
тенгдирлар. Имтиёзлар факат қонун билан белгилаб қўйилади, хамда
ижтимоий адолат принцпларига мос бўлиши керак. (Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 18-моддаси.)
Аёллар оилада ғоятда мухим ўрин тутадилар. Улар жамиятнинг
ривожланиши ва оиланинг фаровонлигини таъминлашда ўзларининг ката
хиссаларини қўшадилар. Болалар тарбияси мажбурияти ота-оналар, аёллар
ва эркаклар хамда бутун жамиятда ўзаро тақсимлашни талаб қилади. Ўз
қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш тушунчаларини англаб
етмаган, жинсий ва репродуктив маданияти паст даражада бўлган ёш қизлар
ота-оналарининг зўрлигии билан турмушга чикмокдалар, яъни мустакил
ҳаётга қадам қўймокдалар, лекин кўп холларда улар ўз эрлари ва унинг ота-
онасига бутунлай қарам бўлиб, маънавий ва моддий камситишларга
учрамокдалар. Бундай холатларда келинлар ўзларини оиланинг тулақ
қимматли аъзосидек хис эта олмайдилар, бу эса ҳар хил мажоро ва қарама
қаршиликларга сабаб бўлади.
1 Иштирокчи давлатлар Хотин-қизларнинг қонун олдида эркаклар
билан тенглигини тан оладилар.
2. Иштирокчи давлатлар Хотин-қизларга эркаклар билан бир хил
фуқаролик ҳуқуқларини ва уларни амалга оширишнинг бир хил
имкониятларини берадилар, жумладан улар мулкни бошқариш ва
шартномалар тузиш вақтида Хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқларини,
шунингдек, трибунал ва суд мухокамасининг барча боскичларида уларга
нисбатан
тенг
муносабатларни
таъминлайдилар.
(Хотин-қизларни
ҳуқуқлариникамситилишининг барча шаклларига бархам бериш тўғрисида
конвенциянинг 15-моддаси)
Оилада тайзиклардан холи бўлиш ҳуқуқи. Оилада аёлларга нисбатан
тайзикнинг турли шаклларда булиши мумкин. Тайзик оилаларда, уларнинг
ижтимоий мақомига боғлиқ бўлмаган холда юз бериши мумкин. Тазйик
ҳаётга, соғлиқка, жинс дахлсизлигига, эркинликка Қарши, шахснинг кадр-
киммати, гурурига қарши қаратилган жиноят.
Тазйик жиноятнинг шундай турларига кирадики, улар ҳақидаги хабар
ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига камдан-кам етиб боради, чунки
104
жабрланувчилар кўп холатларда шикоят килмайдилар. Мутасадди
мутахасислар аёлларни уриш, калтаклаш, азоблашни- ижтимоий муаммо деб
хисобламайдилар, чунки улар кишиларга,болаликдан одат тусига кирган,
гендер стереопитлари замирида ётади деб уйламайдилар.
Бола, агар жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етишмаган бўлса,
махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғулгунга қадар ва
туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож
бўлади.
Бола тўғрисидаги Конвенциянинг 1-моддасига кўра «18 ёшга тўлмаган
ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан нисбатан қўлланиладиган қонун
бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади».
Болалар алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқига эгадирлар. Жамиятнинг
асосий ташкилоти ҳисобланиш оила ва тиббий муҳит унинг барча аъзолари,
айниқса, болалар ўсиб улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари, соғлом
ва ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камолотга етиши учун у оила
ғамхўрлигида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгли тушириш вазиятида ўсиши,
жамиятда мустақил ҳаётга тўла тайёрланиши, айниқса тинчлик, қадр-қиммат,
сабр-тоқат, эркинликлар, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши лозим.
Ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай
камчиликларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа
эътиқодлари, миллий этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, боланинг соғлиғи
ва туғилиши, унинг онаси ёки қонуний васийси ёки бирон-бир бошқа
ҳолатлардан қатъи назар ҳурмат қилиниши ва ҳуқуқлари таъминланиши
керак.
Буларни амалда бажарилиши учун ижтимоий масалалар билан
шуғулланувчи давлат ва хусусий муассасалар, судлар, маъмурий ёки қонун
чиқарувчи органлар томонидан боланинг манфаатлари яхшироқ
таъминланишига эътибор берилиши лозим.
Маълумки, ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳар бир бола туғилган заҳоти
рўйхатга олинади ва туғилган дақиқасидан бошлаб исм билан айтилиш ва
фуқароликка эга бўлиш, шунингдек иложи борича ўз ота-онасини билиш ва
улар ғамхўрликларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқларига эгадир.
Шунингдек бола ўзининг фикрини эркин ифодалаш виждон ва дин
эркинлиги, илм олиш, дам олиш ҳамда ота-онаси турли давлатларда яшаётган
бола алоҳида ҳолатлардан ташқари, отаси ва онаси билан мунтазам равишда
шахсий муносабатлар ва тўғридан-тўғри алоқалар боғлаб туриш ҳуқуқига
ҳақли ҳисобланади.
Конституцияда кўрсатилган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш
масаласи Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари билан тартибга
105
солинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил
16 июндаги «Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини
такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1994 йил 23 августдаги «Кам
таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги ва
бошқа фармонлар мамлакатимизда болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг
жисмоний аҳлоқий ва маънавий камол топиши учун қулай шарт-шароит
туғдириш чора-тадбирларини амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Аёлларга берилган кенг ҳуқуқ ва эркинликлар, улар тўғрисидаги давлат
ғамхўрлиги амалга оширилиб, республикамиз Меҳнат Кодекси, Фуқаролик,
жиноят кодексларида, соғлиқни сақлаш, фуқаронинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисидаги ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган. Шунга
алоҳида аҳамият бериш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
Кодексида аёллар Меҳнат қилиш ҳуқуқининг амалга оширилиши учун кенг
имтиёзлар берилган, уни ҳаёттга тадбиқ этилиши кафолатланган.
Жумладан, ҳомиладор аёлларни, боласи уч ёшга етмаган аёлларни тунги
ишларга жалб қилишга, иш вақтидан ташқари ишлашга, дам олиш кунларида
ишлатишга ва хизмат сафарларига юборишга йўл ғўйилмайди.
Ҳомиладор аёлларни енгилроқ ишга кўчириш, бу имтиёз ҳомиладор
аёлни ва кутилаётган гўдакнинг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган.
Бундан ташқари онасиз қолган болаларни тарбияловчи шахсларга имтиёзлар
ва кафолатлар берилиши, уларнинг соғлом бўлиб ўсиши, тарбияланиши ва
яхши шароитда яшашнинг кафолатидир. Аёлларга юқорида айтиб ўтилган
ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳар қандай бузилишларидан ҳимоя қилишда
жиноят кодексининг ҳуқуқий роли катта.
Жумладан, ЖК-148-моддаси «Аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани
парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний
равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, шунингдек ЖК-136-моддаси
«Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш
ёҳуд аёлнинг эркига ҳилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш,
шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш» каби ҳолатлар учун
жазо белгиланиши.
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ҳужжатларида аёллар билан
биргаликда бола яъни ёшлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳам ўз аксини
топгандир. Белгиланган қоидаларга риоя қилмаганлик учун эса
жавобгарликлар кўрсатилган. Бола ҳуқуқларига оид халқаро нормалар. 1989
йилдаги Бола ҳуқуқлари конвенцияси. Конвенция 54 моддани ўз ичига олган
бўлиб, уларни 4 та категориядаги ҳуқуқларга бўлиш мумкин:
1.
Do'stlaringiz bilan baham: |