Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги


Инсон ҳуқуқларини химоя қилишга доир



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83
Bog'liq
2

Инсон ҳуқуқларини химоя қилишга доир
халқаро ва миллий институтлар 
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
. БМТ Уставининг муқаддимасида 
Бирлашган 
Миллатлар 
халқлари 
«келажак 
авлодларни… 
уруш 
кулфатларидан ҳалос этишга ва инсоннинг асосий ҳуқуқларига… ишончни 
қайта қарор топтиришга, ижтимоий тараққиёт ва кенг озодлик шароитида 
турмушни яхшилашга ёрдам беришга» қатъий аҳд қилганликлари айтилади. 
Уставнинг 1-моддасига мувофиқ БМТнинг мақсадларидан бири ирқи, жинси, 
тили ва динидан қатъи назар ҳамма учун инсон ҳуқуқлари ва асосий 
эркинликларга 
бўлган 
ҳурмат-эҳтиромни 
рағбатлантириш 
ҳамда 
ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик амалга оширилишига эришишдан 
иборатдир.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан буён 
ўтган ярим асрдан ортиқ вақт мобайнида БМТ ўз Уставида инсон ҳуқуқлари 
соҳасида назарда тутилган мақсадларга эришишга қаратилган яхлит ва 
кўламдор стратегия ишлаб чиққан. Бу стратегиянинг асоси инсон 
ҳуқуқларига оид халқаро нормалар ва стандартлар мажмуи бўлиб, ҳозирги 
вақтда инсон фаолиятида улар қамраб олмаган соҳанинг ўзи йўқ. Ана шу 
пухта халқаро-ҳуқуқий негиз асосида ҳуқуқни муҳофаза этишнинг халқаро 
стандартларни янада ривожлантиришга ҳамда уларнинг амалга оширилиши, 
уларга риоя этилиши устидан назорат олиб боришга, шунингдек инсон 
ҳуқуқларини 
бузиш 
ҳолларини 
текширишга 
кўмаклашадиган 
механизмларининг ғоят кенг тармоғи барпо этилган. Мазкур стратегия 
ижтимоий информация ва техник ҳамкорлик дастури соҳасидаги 
фаолиятнинг турфа хил турлари билан мустаҳкамланган бўлиб, бундай 
фаолиятдан кўзланган мақсад замирида уларнинг инсон ҳуқуқларини 
рағбатлантириш ва ҳимоя этишга қаратилган куч-ғайратлари давлатлар 
томонидан амалий тарзда қўллаб-қувватланишига эришишдек эзгу ишлар 
ётади. 
Бу хил тузилмалар ва фаолият турлари БМТга инсон ҳуқуқлари ва 
асосий эркинликлар учун кураш йўлида норма яратиш ва раҳбарлик қилиш 
борасида етакчилик ролини таъминлайди. Қолаверса, инсон ҳуқуқларини 
рағбатлантириш ва ҳимоя этиш вазифаси муайян бир ташкилот зиммага 
олиши билан бажариладиган ёки шундай ташкилот ўз зиммасига олди дея 
кифояланса бўладиган вазифалар тоифасига кирмайди. БМТнинг инсон 


56 
ҳуқуқлари соҳасидаги амалий фаолиятида инсон ҳуқуқларини ялпи 
ҳурматлаш ҳар бир мамлакатнинг, ҳар бир фуқаронинг ёки алоҳида олинган 
ҳар бир гуруҳ ва жамиятдаги ҳар бир ташкилотнинг биргаликдаги саъй-
ҳаракатларини талаб этади деган асосий ғояга асосланилади. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish