Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги


Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият тушунчалари мазмуни ва



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   83
Bog'liq
2

Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият тушунчалари мазмуни ва 
юксалтириш масалалари
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш 
қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг 
муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ 
тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни 
шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида 
сезиларли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий 
онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг 
ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор 
муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда. 
Хусусан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий 
таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. 
Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва 
айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, 
маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича 
таъминланмаган. Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи 
омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда 
қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, 
ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига 
комплекс тарзда ёндашилмади. 
Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифаларнинг 
умумий тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ 
таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни 
35
Имом Исмоил ал-Бухорий. Ал-адаб ал-Муфрад (Адаб дурдоналари). Т., Ўзбекистан, 1990. Б.20


52 
юксалтириш борасидаги ишларнинг самарасиз олиб борилаётганлигини 
кўрсатади. 
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий 
манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш 
ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги 
ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини 
кўрсатмоқда. 
Аҳолининг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги, шунингдек, давлат 
органларининг қонунга хилоф қарорлари устидан судга шикоят қилиш 
имкониятидан деярли фойдаланмаслиги мансабдор шахслар томонидан 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилиши 
ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлмоқда. 
Бундан ташқари, ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт 
даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг 
инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, 
хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли 
даражада фойдаланилмаяпти. 
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга 
доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг 
ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини 
ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, 
айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам 
ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 09.01.2019 йилда ПФ-5618-сонли фармони қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши кўп соҳалар 
каби, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ фани соҳасида ҳам кўплаб янги тармоқларни 
вужудга келишига ва уларни ривожланишига имкониятларни яратиб берди. 
Чунки, масалан, ушуб инсон ҳуқуқлари ўқув курсини олиб қарайлик, ушбу 
курс 90 йилларгача илғор ғарб мамлакатларида ўқув юртларнинг энги асосий 
предметларидан ҳисобангани ҳолда, бошқа баъзи ўқув юртларида эса, 
ҳуқуқшуносликнинг бундай предмети борлиги тўғрисида мутахассислар ҳам 
билмас эди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейиноқ, инсон манфаатларига, 
унинг ҳуқуқ ва асосий эркинликларига олий қадрият сифатида қарай 
бошлади. Бунга, 1991 йилнинг 30 сентябрида Инсон ҳуқуқлари бутунжаҳон 
Декларацияси Ўзбекистоннинг аъзо бўлишининнг ўзиёқ яққол мисол бўла 
олади. Чунки, ушбу ёш давлат мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ ўз 
олдига, эркин бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат 
қуришни мақсад қилиб қўйган ва бу йўлда жаҳон ҳамжамияти томонидан 


53 
эътироф этилиб келинган умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги тан 
олинган эди. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish