Дарсни мақсади: Бактериологик, вирусологик ва гелментологик экспертиза ўтказиш усуллари билан танишиш.
Дарсга зарур жихозлар: Фитопатологик лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун махсус жихозлар, аппаратлар (микроскоп, бинокуляр, центрифуга, термостат, қуритиш шкафлари, музлаткич, автоклав, Кох аппарати) зарур. Бундан ташқари майда жихозлардан устара, скалпел, пинцет, нина, микробиологик илгак, қайчи кабилар зарур.
Тадқиқотларни амалга ошириш учун шиша лаборатория жихозларидан: пробиркалар, Кох ва Петри ликопчалари, ҳар ҳил хажмдаги Эрленмейер колбалари зарур бўлади. Шунингдек буюм ва қоплағич ойна, ботиқ ойна, кимёвий стаканлар, ўлчаш цилиндрлари, томизғичлар, пипеткалар, шиша воронкалар, шиша таёқчалар, фарфорли ликопчалар ва банкалар, ҳовончалар, спиртовка, тупроқ элакчалари, штативлар, эмалли кюветалар, пахта, дока, филтир қоғозлари зарур.
Топшириқни бажариш тартиби:
Бактериологик экспертиза
Бактериологик экспертизанинг мақсади чет давлатлардан кириб
келаётган ўсимлик материалларидан бактериал касаллигининг қўзғатувчиларини ва карантин объектларни ажратиб олишдир.
Чет давлатлардан келтирилган турли қишлоқ хўжалик экинларининг, мевали дархтларнинг ва гулларнинг уруғлари карантин питомникларда етиштирилаётганда уларни вегетация давомида ўтказилган кузатиш жараёнида олинган намуналар ҳам бактериологик экспертиза қилинади.
Бу бўлим Ўзбекистон Республикаси учун карантин объекти хисобланган бактериал касалликларни таҳлил қилишга бағишланган.
134
Бактериологик лаборатория таҳлилида қўлланиладиган жихозлар
Бактериологик лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун махсус жихозлар, аппаратлар: микроскоп, бинокуляр, центрифуга, термостат, қуритиш шкафлари, музлаткич, автоклав, Кох аппарати, дистелатор, пробиркалар учун челак, техник торози, пробиркалар учун штативлар, қумли соат, вегетацион туваклар ва ўсимликларни зарарлаш учун вегетацион уйчалар зарур. Бундан ташқари майда жихозлардан устара, скалпел, пинцет, нина, микробиологик илгак, қайчи кабилар зарур.
Озиқа тайёрлаш учун 1,2,3 литрлик каструллар, гушт қиймалагич, термометр, плиткалар керак.
Тадқиқотларни амалга ошириш учун шиша лаборатория жихозларидан: пробиркалар, Кох ва Петри ликоп-чалари, ҳар ҳил хажмдаги Эрленмейер колбалари тайёрланади. Шунингдек буюм ва қоплағич ойна, ботиқ ойна, кимёвий стаканлар, ўлчаш цилиндрлари, томизғичлар, пипеткалар, шиша воронкалар, шиша таёқчалар, фарфорли ликопчалар ва банкалар, ҳовонча лар, спиртовка, тупроқ элакчалари, штативлар, эмалли кюветалар, пахта, дока, филтир қоғозлари зарур.
Реактивлар: 96 % ли этил спирти, агар агар, глицерин, бензин, формалин, иммерсион ёғ, желатина, пептон, картошка крахмали, ош тузи, селитра, сода, лакмус қоғози, фуксин, йод, калий, натрий, магний,
Do'stlaringiz bilan baham: |