Метил бромид билан заҳарланганда биринчи ёрдам бериш
Заҳарланиш ходисаси рўй берганда дархол енг яқин медпунктга врач чақириш учун одам юбориш керак. Заҳарланган кишини врач келгунга қадар хавфли зонадан иссиқ ва яхши шамоллатиладиган жойга олиб чиқиш, сиқиб турадиган кийимларини ва оёқ кийимларини ечиш, ўринга ёки столга қорнини юқорига, боши ва кўкрагини бир оз баланд қилиб ётқизиш (агар заҳарланган кишининг нафас олиши секинлашиб қолган бўлса, сунoий нафас олдириш) жун одеял билан иссиқ ўраб ташлаш, оёқларини иссиқ грелка билан иситиш керак.
Боши айланса, хушидан кеца, рўмолчага ёки пахтага нашатир спирт томизиб хидлатиш керак.
Заҳарланган киши қимирламай ва гапирмай тинч ётиши керак. Ёрдам кўрсатилаётган пайтда касални камроқ безовта қилиш керак. Уни яқин жойдаги касалхонага тез ва беозор олиб бориш керак.
Заҳарланган кишига доимо иссиқ ширин чой, кофе, сут ичириб туриш, терлатадиган дори бериш, клизма қилиш, ичак орқали суюқлик жўнатиб туриш керак заҳарланган кишининг юрак фаолияти яхшиланган сари бу тадбирларни кўпроқ қилиш лозим.
Алдоғич заҳарли емлар билан ишлашда ехтиёт чоралари
Алдоқчи заҳарли емлар тайёрлашда резина қўлқоплар ва респиратор кийиш керак. Зооцид ишлатилганда хонада ҳаво тортувчи шкафда ёки очиқ ҳавода противогаз кийиб тайёрлаши керак.
Алдоқчи заҳарли ем тайёрлаб бўлгандан сўнг идишлар, столлар ва бошқа инвентарлар қайноқ сув билан совунлаб ёки соданинг икки фоизли еритмаси билан ювилиши керак. Алдоқчи заҳарли ем тайёрлаш учун керакли заҳар сақланадиган идиш устига, шунингдек тайёрланган алдоқчи заҳарли емни ишлатиладиган жойига олиб бориладиган чемодан қопқоғининг ички томонига албатта «Заҳар» деган ёзув ва чемодан қайси ташкилот ва шахсга дахлли бўлса уларнинг адреси кам ёзилади.
Алдоқчи заҳарли ем ишлатилиши билан дератизация қилиниш олдидан дезинфектор пунктлар, базалар ва муассасалар рахбарларига алдоқчи заҳарли емнинг одам, уй хайвонлари, паррандалар учун заҳарли еканлиги ва бу емни ишлатишда тегишли еҳтиёт тадбирлари кўрилиши тўғрисидаги огохлантириш қоғозларини тилхат олиб топширилади. Бу ташкилотлар рахбарлари огохлантириш қоғозида таoрифланган тадбирларни тўда равишда бажариш учун жавобгардир.
Кемирувчилар емаган крисид билан қилинган алдоқчи емлар 3—5 кундан сўнг, ротиндан билан қилинган емлар 8 кундан сўнг ва зоокумариндан қилинган емлар 15 кундан сўнг, шунингдек фойдаланилмай яроқсиз бўлиб қолган емларни кам дезинфектор пунктлар, базалар ва муассасаларнинг вакиллари иштирокида йиғиб олади ва устига керосин қуйиб ёқади ёки 0,5 м чукурликда ерга кўмади (қолган заҳарли сувлар кам шундай қилинади).
Бажарилган дератизацион ишларни топшириш қабул қилиш актида хам бу хақда кўрсатиб ўтилади. Яроқсиз бўлиб қолган алдоғич заҳарли емларни ййқотилгани хақида алохида акт тузилади. Ўлган кемирувчиларни, пунктлар, базалар ва муассасалар томонидан махсус ажратилган киши қисқич билан тўплайди уларни пунктлар, базалар ва муассасалар томонидан албатта куйдирилиши ёки 0,5 м чуқурликда ерга кўмилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |