Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги



Download 5,11 Mb.
bet78/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Фумигантлар
Хорижий юклаш портларининг балкер типидаги кема трюмларида маккажўхори ва буғдой донларини фумигацияқилиш учун фосфин асосли препаратлар қўлланилади.
Донни фосфин асосли препаратлар билан фумигация қилишга фумигациядан харорати 15°С ва ундан юқори бўлган донни ташишда рейс давомийлиги 4 кеча-кундуздан кам бўлмаган (рециркуляция усулини қўллаган холда) ва бошқа усулдаги фумигацияда рейс давомийлиги 17-20 кеча-кундузниташкил етувчи кемалардагина рухсат етилади.
Фосфин асосли препаратлар (фосфинал) билан фумигация қилинган донни ташувчи кема екипажи аoзолари, кеманинг юк иншоотлари ва ундаги фосфин асосли препаратлар билан фумигация қилинган (юклаш портида) донни назорат қилиб борувчи мутахассислар, шунингдек бундай донларни юкловчи порт хизмати ва докер ишчилари техника хавфсизлиги тадбирлари бўйича инструктаждан тутиши ва техника хавфсизлиги бўйича инструктаж журналига имзо чекиши лозим. Инструктаждан ўтмаган ишчиларнинг ишлашига рухсат етилмайди.
Портга келган кема ва донни текшириш бўйича комиссиятаркибига карантин инспексияси махсус ўқишдан ўтганфумигация отрядининг мутахассисларини киритади. Уларгаҳавода фосфин миқдорини тахлил килиш ва донни хавфсиз юклашни назорат килиш топширилади.
Текширувни бошлашдан олдин карантин инспексияси мутахассиси кема капитанидан уйидагилар қайд етилган фумигация сертификати, каргоплан ва бошқа хужжатларни олиши шарт донга препарат киритилган сана хар бир трюм бўйича донга киритилган препарат миқдори ва киритиш чуқурлиги, рейс вақтида палуба, яшаш ва хизматчи бинолар ҳавосида фосфин миқдорини ўлчаш натижалари рейс вақтида донни дегазация килиш бошланган вақт ва унинг давомийлиги. Бундан ташқари карантин инспексияси мутахассиси кема капитанидан юклаш портида фумигация фирмаси томонидан ҳаводаги фосфин миқдорини аниқлаш учун берилган барча зарур жиҳозларни олиши лозим. Газ-ҳаво намуналарини олиш учун иккита насос, ҳаводаги фосфин миқдорини тахлил қилиш учун “Дрегер” ёки “Ауер” индикатор трубкалари ва фосфин учун газга қарши коробкалар.
Фумигация отрядининг мутахассиси кемадаги юклаш ва бошқа ишларда иштирок етувчи екипаж аoзолари, докер- механизаторлар ва бошқа шахсларнинг газдан ҳимояловчи ниқоб ва бошқа зарур ҳимоя воситалари билан таoминланганлигига ишонч хосил қилиши лозим.
Рейд вақтида донни дегазация қилиш бошланган пайтдан уни якунлашгача кемада оддий ҳаёт фаолияти тартиби ва екипажига риоя етилади. Трюмларининг чуқурлиги 10 м дан кам бўлган кемаларни фумигация қилиш учун фосфинни 1,6 г/м3 меёрда сарфлаш усулига боғлиқ равишда хар хил чуқурликка препаратни киритиш технологияси қўлланилади.
Рециркуляцияда препаратлар трюмдаги дон уюмининг юқориги қатламларига жойлаштирилади, дон юклангунга қадар еса бу ерга пластмасса қувур-ўтказгич тизимлари ва вентилятордан иборат бўлган рециркуляция механизми ўрнатилади.
Вентилятор учқунланиш ва портлашга хавфсиз бўлиши лозим. Трюмларининг чуқурлиги 10 м дан ортиқ рейсининг давомийлиги 4-10 кеча-кундузни ташкил етувчи кемаларда донни фумигация қилиш учун фосфин бўйича препарат сарф меёри 0,8 г/м3, рейс давомийлиги 10 кеча-кундуздан ортиқ бўлганда еса - препарат сарф меёри 0,5 г/м3бўлган рециркуляция усули қўлланилади. Вентиляторнинг иш давомийлиги рециркуляцияни таoминлаши учун 4 кеча-кундуздан кам бўлмаслиги лозим.
Америка ва Аргентина буғдойи, жўхориси, тапиок вашроти фақатгина рециркуляция усулида фумигация қилинади. Тавсия етилаётган услуб ташувчи ва харидор ўртасидаги келишувга мувофиқ Европа ва Хитойдан келтирилувчи соя дуккаклари, шрот, тапиок, жўхори ва донда хам қўлланилишимумкин. Мазкур дон маҳсулотлари учун препаратнинг сарф меёри ва зарарсизлантириш технологияси ташилаётган маҳсулотнинг ғоваклиги ва уларнинг зарарсизлантириш амалиётига боғлиқ равишда белгиланади.
Кема портга келгач кема екипажи трюм қопқоқлари ва ҳаво люкларини очган холда (об-ҳаво шароитлари имкон берса) донни тезкор шамоллатишга киришади. Қопқоқлар шамол оқимига қарши томонга харакатланган холда навбат билан очиб чиқилади. Трюм қопқоқлари ва ҳаво люкларини очувчи екипаж аoзолари газдан ҳимояловчи ниқобларда бўлиши лозим. Ушбу пайтда кемада палуба усти биноларининг иллюминаторлари ва кириш ешиклари зич ёпилади, дегазация ишларида иштирок етмайдиган шахслар еса палубадан тушириб юборилади. Трюм қопқоқлари очилгандан сўнг доннинг чуқур қатламларидан фосфинни чиқаришни осонлаштириш учун рециркуляция тизими вентиляторлари ишга туширилади.
Текширув комиссияси кема бортига келгач, комиссия аoзолари фумигация сертификати мазмуни билан танишиб чиқади ва карантин инспексияси мутахассиси далолатнома бўйича уни ва хорижий фумигация фирмаси томонидан берилган жихозларни (насос, индикатор трубкалар, газдан ҳимояловчи ниқоб) олади.
Дондан фосфин асосли препарат қолдиқларини чиқариб юбориш учун барча трюм қопқоқлари ва ҳаво люклари очилгандан сўнг 1 соат ўтгач, рециркуляция вентиляторлари ўчирилиб, карантин инспексияси мутахассиси дон юзасидан 0,5-1м баландликдаги ҳавода ва тахлил учун дон намуналари олинадиган нуқталар юзасидан 0,3 м чуқурликдаги дон бўшлиги ҳавосида фосфин миқдорини аниқлайди. Ўлчаш натижалари кема журналида қайд етилади.
Дон юзасидан 0,5-1 м баландликдаги ҳавода фосфин миқдори 0,1 мг/м3 дан ва дон юзасидан 0,3 м чуқурликдаги дон бўшлиги ҳавосида 50 мг/м3 дан ошмаса карантин инспексияси мутахассиси санепидемстансия вакили билан келишувга мувофиқ телафонограмма орқали донни текшириш, унинг сифатини ва карантин хамда бошқа хавфли дон зараркунандаларининг мавжуд емаслигини аниқлаш учун дондан намуна олишга, шунингдекюкни туширишни бошлашга рухсат беради. Агар текширилганнуқталарда фосфин миқдори кўрсатилган меёрлардан ортиқбўлса, карантин инспексияси мутахассиси қўшимча 1 соатдегазация қилинганидан сўнг такрорий тахлил ўтказади.
Донни текшириш ва тахлил учун намуналар олишга фақатгина трюм қопқоқлари ва ҳаво люклари тўлиқ очилган холатда рухсат етилади. Дондан намуна олиш, унинг сифатини ва карантин хамда бошқа хавфли дон зараркунандаларининг мавжуд емаслигини аниқлаш одатдаги донлар учун ўрнатилган тартиблардан фарққилмайди. Трюмлардаги донни текширишга барча трюмлардаги фосфин консентрацияси юқорида таoкидланган меёрларга мувофиқ бўлгандагина рухсат етиладию
Ҳар қандай причалда донларни грейферлар ёки дон насослари билан хар қандай ҳаво хароратида тушириб олиш мумкин. Дон причалдан темир йўл вагонларига ёки портелеваторларига (маккажўхоридан ташқари) ташилиши мумкин. Порт елеватори орқали донни ташиш ёки қабул қилишда харакат маршрутида аспирация ишга туширилиши лозим.
Метил бромид ёки фосфиннинг дозаси зарарсизлантириладиган маҳсулот тури, атроф-муҳит харорати, бошқарилувчи експозиция вақтида енг чидамли зараркунандатури (капр қўнғизининг суст личинкалари) учун летал соат-грамм меёрларини олиш учун фумигант еркин буғларининг етарлича консентрациясини яратиш заруратига боғлиқ равишда танланади.
Консентрацияни аниқлашмаoлумотлари бўйича капр қўнғизининг суст личинкалари учун летал соат-грамммеёрларига еришилгач експозиция тўхтатилади.
Газ бериладиган шланглар ва метил бромидли баллонлар газланадиган контейнернинг яқинига жойлаштирилади. Баллонларни тик тушувчи қуёш нурларидан ҳимоялаш учунбостирма ўрнатилади ёки уларнинг усти брезент билан беркитилади. Бевосита газни чиқаришдан олдин баллонлардан сақлагич қопқоқчалари ва ёпувчи жўмракларнинг тиқинлари олиб ташланади, сўнгра резина-мато шланглар баллоннинг ёпувчи жўмрагига тез қисмларга ажралувчи бирикма (штусер-струбсина) ёрдамида бириктирилади. Струбсина баллонга тигизловчи шайбали таянч винт билан ишончли маҳкамланади.
Метил бромид қоидага мувофиқ газ буғлатгич орқали берилади. Газ буғлатгич мавжуд бўлмаганда шлангнинг еркин учи контейнер ешиги орқали шундай киритиладики, шлангдан чиқаётган фумигант оқими маҳсулотга тушмаслиги керак. Унутмаслик лозимки, сиқилган газ машoали хавонинг хароратига боғлиқ равишда баллондан суюқ метил бромидни 3 м гача масофага сочади. Маҳсулотнинг бузилишига йўл қўймаслик ва контейнерни ёпиш учун оқим йўналиши бўйлаб 2-3 м масофага синтетик плёнка тўшалади, фумигантнинг буғланиш майдонини ошириш учун унинг устидан мато қоп ёйилади. Фумигантлар кам миқдорда сарфланганда битта баллондан газни дозалаш торозидатортиш билан ўтказилади.
Меёрдаги газ киритилган захотиёқ шланг контейнердан чиқарилади ва унинг ешиги тез ёпилади, индикатор асбоб (галлоидли горелка) билан ешик ва дарчаларнинг герметик ёпилганлиги текширилади. Ешик ва дарчалар тиркишидан газнинг чиқаётганлиги аниқланса, ушбу жойлар ёпипқоқ тасма ёки пеноуретан билан қўшимча герметик ёпилади.
Контейнердаги юклар фосфин препарати билан зарарсизлантирилганда тайёргарлик ишлари метил бромид қўлланилган ишлардан фарқ қилмайди. Фосфин таблеткалари контейнерлардаги юкларга қўйилувчи металл тагликлар остига, имкон қадар контейнернинг узунлиги бўйлаб ҳар хил жойларга жойлаштириб чиқилади. Шундан сўнг ешиклар ёпилади ва експозицияни ҳисоблаш бошланади.
12-жадвал

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish