45
1.9.
Ижодий тафаккур парвози
Режа
1. Анъанавий вертикал фикр юритиш
2.
Стандарт фикр юритиш качиликлари
3. Ижодкорликнинг физиологик сабаблари
23- расм. Мавзуга доир расм
Одатий фикрлаш, яъни вертикал фикр юритишда шаблон, стереотиплар
вазиятни тез англаш, ҳолатга баҳо бериш учун ёрдам беради. “Қатиқни ҳам
пуфлаб ичиш” ибораси шаблон стереотиплардан фойдаланиб фикр юритишга
мисол бўла олади. Яъни, бир мартта сут ичиб тили куйган инсон,
аввалги
сафар оғзи куйганлиги эсга тушиб, яъни хотирасидаги воқеа ёди билан - оқ
суюқликни эҳтиётлаб “пуф” лаб ичади. Бу ибора- кундалик турмушда ҳозирги
ҳолатга аввалги хотиралар асосида фикр юритишга мисол бўлади.
Хотирамиздаги шаблонларнинг йиғиндиси вертикал – одатий фикрлашимизга
замин бўлади. Вертикал фикр юритиш креатив фикр юритишга йўл қўймайди.
Яъни, шаблонлар янгилик яратишга тўсқинлик қилади.
Мутахассислар кексалар вақт ўтган сари янгиликни қабул қила
олмаслигини кузатишган. Бунинг сабаби - улар фикрлашидаги чегаралар,
чекловлар ҳосил бўлганида. Стандарт фикр юритадиганлар муаммоларни
ноодатий усулда ечишни аҳмоқона деб ҳисоблашади.
Бунга бадиий асарлар
ёки мумтоз кинофильмларимиз қаҳрамонлари ҳатти - ҳаракатида кузатиш
мумкин. Аскинча, болаларда фантазия кучли бўлиб, уларда ижодкорлик -
яъни креативлик кўпроқ учрайди.
Янгиликни тез қабул қила оладиганларда
46
тил ўрганиш, илм олиш қобилияти баланд бўлиб, ижодкорликнинг юқори
потенциали кузатилади. Аксарият одамлар ўзларини -ўзлари чегаралаб,
ўзларини- ўзлари танқид қилишади.
Адиблар
катта авлод вакиллари билан
ёшларнинг ўртасидаги нуқтаи назардаги зиддиятлардан, дунёқарашдаги
фарқдан
бадиий
асарнинг
зиддияти,
кульминацияси
сифатида
фойдаланишади. Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони”, рус адиби
С.Тургеневнинг “Отцы и дети” каби асарлар бунга мисол бўла олади.
Ўтган
асрнинг
50-йилларида
мутахассислар
ижодкорлик
қобилиятининг физиологик сабаблари устида изланишлар олиб борганлар.
Калифорния технология институти мутахассиси Р.Сперри
48
жониворларнинг
миясини тадқиқ этиш натижасида миянинг ярим шарликлари алоҳида-
алоҳида фаолият юритишини аниқлаган
49
.
Бу
тадқиқотни бошқа олимлар ҳам давом эттиришган.
Эпилептик(тутқаноқ) касаллигини ва бундай беморларни ўрганган олим
Ж.Леви комиссуротоми яъни - мия ярим шарликларини ажратиш бўйича
жарроҳлик амалиётини ўтказганларни кузатган. Леви қўйидаги хулосаларга
келган
- чап ярим шарлик- вербал, вақтинчалик, аналитик(яъни, таҳлилий)
функцияни бажариб, ўнг ярим шарлик, образли, синтетик, ижодкорлик
функцияни амалга оширар экан.
50
24- расм. Мавзуга доир расм
48
https://ru.wikipedia.org/
49
https://www.mann-ivanov-ferber.ru/assets/files/bookparts/psihologiya-uznat-za-60-sekund/psihologiya-
mail_stamped.pdf
50
https://wikigrowth.ru/
47
Аммо бу билан бош мия функцияларини тадқиқ этиш ниҳоясига етмаган.
Изланишлар натижасида профессионал рассом Ловис Корринт
51
миянинг ўнг
ярим шарида ўсимта ўсиб чиққанидан кейин расм чизишни унутиб қўйганлиги
сабабини ҳам аниқлашади.
Ўтган асрнинг 60- йилларида профессор Б.Эдвардс
52
ўнг ярим
шарликдаги фикрлашни кучайтириш орқали расм чизишни ўрганиш бўйича
илмий тадқиқотларга асос солган. Бу олимнинг ўқув курсларини якунлаб бир
неча ойда яхшигина расм чизишни ўрганишади. Шу билан бирга,
ҳусниҳатини яхшилаш, атрофдаги гўзалликни ҳис қилишни ўрганиш мумкин
экан. Қуйидаги электрон манзилда бу борада яна кўпроқ
маълумотларни
топишингиз мумкин : www.вooksgid.com.
Do'stlaringiz bilan baham: