Битирув ишининг амалий аҳамияти. Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзусини модулли ўқитиш юзасидан илмий тавсиялардан Олий таълим муассаларида “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанини ўқитишни самарали ташкил этишда кенг фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тадқиқот жараёнида олинган назарий ва амалий натижаларни бошқа турдош фанларни ўқитиш жараёнларини услубий жиҳатдан таъминлашда ҳам қўллаш мумкин.
Битирув ишининг таркиби. Битирув иши таркибий жиҳатдан кириш, асосий қисмда иккита боб, хулоса ҳамда фойдаланилган ва ўрганилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган.
I Боб. “АНИМАТОРЛИК ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.1. “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фани тараққиётининг устувор йўналишлари
Цивилизациянинг ривожланиши дам олишнинг узайиши ва униниг давомли таркибий ўзгариб туриши билан чамбарчас боғлиқ. Айни дамда иш суратининг ошиши, ҳаёт ритмининг тезлашиши, экологик ҳолатнинг ўзгариши инсонни танг ҳолатга солмоқда, жисмонан ҳамда руҳан толиқтирмоқда. Шу сабабли анимацияга эҳтиёж сезилмоқда, яъни унинг ёрдамида кишининг ички ва жисмоний кучини қайтадан тиклаш мумкин. Шу сабабдан у кейинги йилларда барқираб ривожланиб бормоқда.9
Кишининг маънавий, руҳий, жисмоний тикланишида кўнгил очар дастурлар юқори савияда, моҳирлик билан ижро этилиши талаб этилади. Хордиқ чиқариш профессионал ва оилавий масалаларни ҳал этишда, ўзига ишонч ҳосил қилишда, ҳаётга ижобий қарашда, шу билан бирга инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда яқиндан ёрдам беради.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги аниматорлик хизматлари замонавий хизмат турлари сифатида талқин қилиниб, унга талаб туристик фирмалар томонидан ортиб бормоқда. Бунда театр ва фольклор гуруҳлари томонидан ташкил этилаётган турли хилдаги дастурлар фикримизнинг исботидир. Ҳозирги замонда туризм нафақат тинчлик элчиси, балки халқлар ўртасида маданият ва санъат намуналарини тарғиб қилувчи куч ҳисобланади.
Мустақилликка эришгач бошқа соҳаларда бўлгани каби туризм соҳасида ҳам малакали кадрларни етиштириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан республика олий ўқув юртларида мутахассис кадрларни тайёрлаш долзарб масала ҳисобланади.
Истиқлолнинг дастлабки йилларидан таълим соҳасини ислоҳ этишга қаратилган меъёрий ҳужжатлар, жумладан, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида республикамиз таълим тизимида муҳим ижобий янгиланишлар юз берди ва бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати давлат раҳбарининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланганидек: “Нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликни кучайтириш керак. Келгуси йилда Россия, Жанубий Корея, Германия, Италия тиббиёт институтлари билан қўшма факультет ва филиаллар очиш бўйича амалий чораларни кўрамиз. ―...Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини беришимиз, ўйлайманки, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Олий таълим муассасаларига реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш керак. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтирилади. Чунки жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш – энг муҳим масалалардан биридир.10
Албатта барча яратилган имкониятлар педагог кадрлардан хам катта маъсулият билан ўз ишига ёндашишни, фаолиятини ривожланган жахон тажрибасига таянган холда олиб боришини талаб этади.
Барчамизга аёнки, хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи ва омили ҳисобланади. Жаҳон тажрибаси бугун айнан ушбу соҳа ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутишини кўрсатмоқда. 2018 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқариш ҳажми 46,9 фоизни ташкил этди.11
Ўзбекистонда мавжуд сайёҳлик инфратузилмаси ва қулай муҳит туризмнинг барча турларини ривожлантириш учун катта имконият яратади.
Шунингдек сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал ривожланишини таъминлаш учун албатта ушбу соҳада фаолият юритадиган мутаҳассисларнинг керакли билим ва кўникмалар мажмуига эга бўлишини талаб қилади. Ушбу масалаларни амалга оширишда “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанида ўрганиладиган мавзулар, назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият касб этади.
Анъанавий таълимга эътиборни қаратадиган бўлсак унда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатиб келинганлигига гувоҳ бўламиз. Бундай усул талабаларда мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббускорлик фаолияти кабиларни ривожлантиршдан йироқ.12
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол услублар (инновацион педагогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиш, овқатланиш ва жойлаштириш корхоналарида амалий машғулотларни олиб бориш таълимнинг самарадорлигини кўтаришга олиб келмоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талабалар эгаллаётган билимларни мустақил равишда қидириб топишларига, ўрганиб тахлил қилишларига ҳамда керакли хулоса ва таклифларини таклиф этишларига қаратилган. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу билан бир қаторда, бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Бундай ўқув жараёнида нигоҳ талабага қаратилган бўлади.
Педагог-олимларнинг йиллар давомида таълим тизимида “Нега ўқитамиз?”, “Нимани ўқитамиз?”, “Қандай ўқитамиз?” саволларига жавоб излаш билан бир қаторда “Қандай қилиб самарали ва натижали ўқитиш мумкин?”, “Олган билим ва кўникмалари унга ўз бизнесини яратишга имкон яратадими?”- деган саволларга ҳам жавоб қидиришларини тақазо қилади.
Бу эса, олим ва амалиётчиларни ўкув жараёнини технологиялаштиришга, яъни ўқитишни ишлаб-чиқаришга оид аник кафолатланган натижа берадиган технологик жараёнга айлантиришга уриниб кўриш мумкин, деган фикрга олиб келди.
Бундай фикрнинг туғилиши педагогика фанида янги педагогик технология йўналишини юзага келтирди.
Бугунги кунда таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилаётганининг асосий сабаби қўйидагилардир:
Биринчидан, педагогик технологияларда шахсни ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш имкониятининг кенглигида. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Иккинчидан, педагогик технологиялар ўқув-тарбия жараёнига тизимли фаолият ёндашувини кенг жорий этиш имкониятини беради.
Учинчидан, педагогик технология ўқитувчини таълим-тарбия жараёнининг мақсадларидан бошлаб, ташхис тизимини тузиш ва бу жараён кечишини назорат қилишгача бўлган технологик занжирни олдиндан лойиҳалаштириб олишга ундайди.
Тўртинчидан, педагогик технология янги воситалар ва ахборот усулларини қўллашга асосланганлиги сабабли, уларнинг қўлланилиши «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалга оширишни таъминлайди.
Ўқув-тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёқи маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса талаба (ёки ўкувчи)дан кўпроқ мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади.
Ҳар қандай педагогик технологиянинг ўқув-тарбия жараёнида қўлланилиши шахсий характердан келиб чиққан ҳолда, талабани ким ўқитаётганлиги ва ўқитувчи кимни ўқитаётганига боғлиқ. Педагогик технология асосида ўтказилган машғулотлар ёшларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади. Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак.
Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари - интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланишига оид билимлар, тажриба талабаларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.13 Жаҳон аҳамиятига эга бўлган модулли ўқитишнинг олий таълимнинг ўқув жараёнига тадбиқ этишнинг моҳияти қуйидагича: ишлаб чиқариш таълими ва маҳсус фанлар ўқув дастури блоки – модуллар асосида тузилади. Ўқув фаолиятининг ҳар бир блоки – олий таълим мазмунининг функционал тугалланган қисмидан иборат бўлиши лозим.
Блок – модулли ўқув тизими қуйидаги меёрий ҳужжатларга асосланади:
Ўқув режаси
Модулли ўқув дастури
Фаннинг ўқув мақсади ва мазмуни
Модулли технология асосида ўқитиш методикаси
Модулли ўқитиш олий таълимни такомиллаштирувчи қуйидаги афзалликларга эга:
ўқув дастурий ҳужжатларини ихчамлиги ва вариативлигини таминлаш;
мустақил Ўзбекистон чет мамлакатлар ишчиларига эквивалент бўлган ишчи кадрлар тайёрлаш;
олий таълимни босқичма – босқич амалга ошириш, таълим жараёнини аниқ мақсадга йўналтириб, бу жараённинг ўқувчи шахсига қаратиш;
касблар интеграцияси негизида кенг профилли ишчи кадрлар тайёрлаш тизимини жорий қилиш, таълим мазмунидаги такрорланишга тўла бархам бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |