Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Спорт ва чақириққача ҳарбий таълим факультети


Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш усуллари



Download 0,7 Mb.
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#29886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ўқитувчиларни ҳаракатли ўйинларни ўтказишга тайёргарлик кўриши

3. Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш усуллари
Жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказишда қуйидаги асосий вазифаларни назарда тутиши лозим:
1. Ўқувчиларнинг жисмоний баркамоллигига саломатлигининг яхшиланиши, чиниқиши, тана аъзолари ва умумий иш қобилиятининг ўсишига ёрдам бериш.
2. Ўқувчиларда ҳар хил шароитда эркин ҳаракат қилиш имконини берадиган билим ва керакли ҳаракат малакаларини ҳосил қилиш.
3. Ўқувчиларда ҳаётий фаолиятда ёрдам берадиган ақлий ва ирода сифатларини таркиб топтириш.
4. Ўқувчиларни турли ўйинлар ва жисмоний машқларга қизиқтириш, тартибга риоя қилишга одатлантириш.
5. Ўқувчиларда ҳаракатли ўйинларни мустақил ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур билим ва малакалар ҳосил қилиш.
Ҳаракатли ўйинлар ўтказишда ўқитувчининг ташкилотчи ва тарбиячи сифатидаги вазифаси катта масъулият талаб қилади. Бу икки вазифа бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Ўйинлар аввало тўғри танланиши, улар болаларда дўстлик, жамоатчилик, ватанпарварлик ҳислари, ижтимоий-фойдали меҳнатга онгли муносабатни шакллантирадиган тарзда ташкил қилиниши ва ўтказилиши керак.
Ўйин тўғри танланганида, ижобий тарбиявий самарага эришиш мумкин. Ўйинни тўғри танлаш ва мақсадга мувофиқ йўсинда ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо ўйин ҳар вақт ҳам тарбиявий вазифаларни ҳал этишга йўланган бўлмайди. Тарбия соҳасида яхши натижага эришиш учун ҳаракатли ўйинлар тарбиявий руҳда ташкил қилиниши ва ўтказилиши керак. Ўйин раҳбари болалар жамоасини яхши билиши, ҳар бир ўйиннинг мазмуни ва қоидалари билан муфассал танишиши, юксак педагогик маҳоратга эга бўлиши лозим. Шундагина у ҳаракатли ўйинлардан кўзланган таълимий ва тарбиявий мақсадларга эриша олади.
Болалар ўйин давомида ўз феъл-атвори ва шахсий хусусиятларини намойиш қиладилар. Бундан эса ўқитувчи уларнинг турли одатларини, салбий ва ижобий қилиқларини билиб олиши, тегишли тадбирларни белгилаши, ўйинни муайян йўналишга солиб, уларнинг софдиллик, мардлик, ўртоқлик сифатларини, жамоадаги ўз бурчини хис қилишни тарбиялаши мумкин. Шу билан бирга, у болаларга ўйин қоидаларини бузмаган ҳолда ижодий ташаббус кўрсатишда ҳар жиҳатдан ёрдам беради.
Ўқитувчи ўйинларни ўтказиш жараёнида халқ педагогикасининг дидактик принципларидан фойдаланиши ва доимо уларни амалга оширишга эришиши лозим. Ўқитувчи ўқувчиларга ҳар бир ўйин мазмуни, вазифаси ва қоидаларини тушунтириб беради. Бу эса уларга ўйинга онгли муносабатда бўлиш, уни тўғри ўрганиб олиш, ўз хатолари ва ютуқларини тўғри тушуниш ва ўз ҳаракатларини ўртоқларининг ҳаракатларига қиёслаб таҳлил қилиш имконини беради. Ўқувчининг ўйин ёки айрим машқларни ўрганишда ўқитувчига кўр-кўрона тақлид қилавериши ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Ўқитувчи ўргатадиган ва ўқувчилар онгли равишда бажарадиган ҳаракатлар болаларда ташкилотчилик кўникмаларини тарбиялашда ёрдам бериши керак. Бунга ўйинни ўтказиш учун ўқувчилардан ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчиларини тайёрлаш йўли билан эришилади.
Ўқитувчи болалар билан ўтказадиган ўйинлар муайян қийинчиликларни енгиш билан боғлиқ бўлишига, ўйин жараёнида бажариладиган ҳар бир вазифа амалга ошишига эришиши ва тўсиқлар қандай забт этилишига кўра мураккаблаштириб борилиши зарур. Бу иш болаларни меҳнатсеварликка ўргатади, улардаги ирода кучини орттириб боради. Ўйинни ташкил қилиш ва ўтказишда ўқувчиларнинг барчаси ташаббус кўрсатиб, уларни фаол қатнашишга рағбатлантириш жуда муҳим.
Болалар ижодий фаоллик кўрсатиб ўйнасалар, ўйинлар уларда ташкилотчилик малакасини ўстиради. Кўзланган мақсадга эришиш учун ўртоғига ёрдам бериш, ўз ҳолича ёки ўртоқлари билан дарҳол бир қарорга келиш ижодий ташаббускорлик ҳисобланади. Агар болалар ўйинни илгари ўзлаштирган бўлсалар, ўйин пайтида уларнинг фаоллиги янада ортиши мумкин.
Ўйин пайтида болаларнинг фаоллик кўрсатиши ўқитувчининг ана шу ўйинни ўтказишга қандай тайёрланишига ҳам боғлиқ бўлади. Ўқитувчининг ўзи ўйинни аниқ ва яққол тасаввур қилиши, ўйин пайтида ўйинчиларнинг ўзаро муносабатларини яхши тушунтириши лозим.
Ўйин раҳбари кейинчалик болалар ўйинини қандай ўзлаштиришларига қараб, уларга сардорлик, ҳакамлик қилиш ишларни топшириши ва болалар ўйинига уюшқоқлик билан қатнашадиган бўлганларидан сўнг, улар орасидан ўзига ёрдамчилар тайинлаши керак. Шунда ҳам болалар ўйинини раҳбарнинг ўзи кузатиб турмоғи лозим. Ўйинни образли қилиб тушунтириш энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Бу иш, айниқса мазмунли ўйинларни сўзлаб беришда ғоят зарур бўлиб, ўйин қатнашчилари ўз ролларини тўғри бажаришларида ёрдам беради. Ўқувчилар ўйин мазмунини пухта ўзлаштиришлари учун раҳбар оғзаки тушунтиришни амалда кўрсатиш билан, яъни ўйиннинг айрим ҳаракатларини бажариб кўрсатиш билан олиб бориши лозим. Ўйиннинг қоидаларини тушунтиришда, ҳаракатларни ифодалаб беришда, кўрсатмали қуроллардан фойдаланишда унинг аниқ вазифаларини доимо назарда тутиши зарур.
Ўйинларни режалаштиришда уларнинг мазмуни ва ўзаро боғлиқлигини ҳам унутмаслик, муайян ёшдаги ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш вазифаларига мувофиқлигини ҳисобга олиш керак. Масалан, янги билим, малакалар мавжуд билим ва малакаларга боғлаб борилиши лозим. Айтайлик, машғулотларда тўпни узатиш, илиб олиш, ўйнатиб олиб юриш ва саватга ташлашнинг асосий қоидалари ўрганилган бўлсин. Мана шунга оид билим-малакаларни мустаҳкамлаш учун «Тўп онабошига» ўйинини ёки уч вариантли «Тўп ўйинлари» ни тавсия этиш мумкин.
Шунингдек, бунда қатнашувчиларнинг ўсиш ва жисмоний тайёргарлик даражасига мос ўйинларни танлаш ва ўтказиш лозим. Ҳар бир ўйиннинг ўзига хос хусусиятлари ва қийинчиликлари бўлади. Шунинг учун ўйин танлашда ундаги қийинчиликларни ўқувчилар бироз куч сарфлаб енга олишларини назарда тутиш керак.
Тўсиқ ёки қийинчиликларни енгишга, яъни етарли даражада куч сарфлашга мажбур қилмайдиган ўйин болаларда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмайди. Лекин, куч талаб қиладиган ўйин болаларнинг қўлидан келадиган бўлиши ҳам керак. Шундагина у болаларда ўз кучларига ишончни ҳосил қилади ва уларга ижобий таъсир кўрсатади. Жуда енгил ёки ҳаддан ташқари оғир ўйинлар ҳам қизиқарли ўтмайди.
Ўқитувчи ўйинларни “осондан қийинга”, “оддийдан мураккабга томон” қоидаси бўйича белгилаши лозим. Ташкил қилиниши содда ва командаларга бўлинмай ўйналадиган ўйинлар оддий ўйинлар ҳисобланади. Бундай ўйинларнинг қоидалари жуда осон бўлади.
Тенг командаларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар бироз мураккаб ва энг мураккаб ўйинларга киради. Бундай ўйинларнинг қоидалари қийинроқ ва анча қийин бўлади. Ўқитувчи таниш ўйинлардан нотаниш ўйинларга ўтишни ҳам назарда тутиши керак. Бу тадбир болаларни ўйинга қизиқтиришда ёрдам беради. Янги ўрганиладиган ўйинлардаги ҳаракатларнинг таниш ўйинлардаги ҳаракатларга ўхшаши ва уларга ҳали болалар учун номаълум қоидалар ва ҳаракатлар киритилиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, ўқувчилар «Эпчил болалар» ўйинини биладилар.
Ўқитувчи ўйинни ўтказиш жараёнида ҳар бир ўқувчини кузатиб бориши керак. Ҳар бир ўқувчининг хулқини йўналтира билиш; ўзини тута билмайдиган ўйин қатнашчиларига жавобгарликни ҳис қила оладиган (ҳакамлик, ўйин боши) ишларни топшириш зарур; ўйиннинг пассив қатнашчиларини фаол ўйнашга жалб қилиш; бўш ўйинчиларга топшириқни бажаришда ёрдам бериш.
Ўқитувчи таълимий-тарбиявий характердаги асосий вазифаларни тўғри аниқлашн ушбу ўйинни ўтказишда ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Масалан, гимнастика, енгил атлетика дарсларида орттирган малакаларини мустаҳкамлаш, нишонга улоқтиришни, тўпни отиш ва илиб олиш ҳаракат малакаларини такомиллаштириш, шуғулланувчиларда ботирлик, жасурликка, ҳаракатнинг бир-бирига мослигини, жамоа бўлиб ҳаракат қилишни тарбиялаш, ўзини турган жойини аниқлашни ривожлантиришни тарбияланади.
Болалар учун одатда аниқ ва нисбатан енгил ва тезда эришиладиган вазифалар қўйилади, масалан, қўлга тушмаслик, «рақибини» излаб топиш, ўртоғини қутқариш, рақиби устидан ғалаба қозониш. Болаларга айрим ҳолларда ва қийинроқ етиладиган ва кўпроқ узоқдаги нишон таклиф қилинади, масалан, баскетбол ўйини учун тўпни узатиш, тўпни олиб юриш, тўпни халқага тушириш малакаларини эгаллаш.
Шундай қилиб, ҳаракатли ўйинларни ўргатиш доимий равишда тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши керак. Ҳаракатли ўйинларни ўргатиш методикасида миллий халқ педагогикаси маълумотлари, яъни маънавий ва маърифий тарбиянинг умумий қонуниятларини очиб берадиган, жумладан, дидактик принциплардан фойдаланиш зарур. Ўқитувчи болаларга ўйинни ўргатишда уларга унинг вазифаси ва мазмунини, ўйинда ўзларини тутиш қоидаларини етказиши шарт.
Ўйинчиларнинг онгли хулқ-атвори, ўйин учун зарур ҳаракат малакаларини эгаллайди, бу ўйинни такомиллаштиришга, уни ижодий бойитиш имконини беради; шу билан бирга ўйиннинг тарбиявий таъсири ортиб, ўйин қатнашчиларининг қизиқиши бирмунча ошади.
Шуғулланувчилар ўз шахсий муваффақиятлари ва камчиликларини синчиклаб таҳлил қилишни ўрганиши ҳамда ўз ўртоқлари ҳаракати ва хулқини таҳлил қилишни билиши шарт. Бу эса шахсий сифат ва малакаларни ривожлантириш имконини беради. Масалан, ўқувчи тўпни ноаниқ отса; ўз хатоси нимада эканлигини, англаб етса, уни осонгина тўғрилаши мумкин. Агар у ўқитувчи ҳаракатини тушунмай, фақат тақлид қилса, ушбу хатони тўғрилаши бирмунча қийин бўлади.
Ўйинда ўз ҳаракатларига онгли муносабатда бўлиш ўқувчиларга ҳар қандай ҳаётий шароитда эгаллаган малака ва кўникмаларидан фойдаланишга ёрдам беради. Ўқитувчи машғулотнинг ана шу таълимий томонига катта эътибор беради; у шуғулланувчиларда ўзларини кучига ишонч, қийинчиликларни тиришқоқлик билан енгиб ўтиш, олдидаги вазифаларни ҳал этиш хусусиятларини тарбиялаши шарт. Ўйин болаларнинг максимал ташаббускорлиги, фаоллиги шароитида ўтиши керак. Ҳаракатли ўйин иштирокчилари ўйинчилар ўз ижодий фаоллигини намойиш қилишлари ташкилотчилар, фаол шахсларни тарбиялашга ёрдам беради.
Ўйинни ўйновчилар ўзларининг фаолликларини кўрсата оладиган қилиб ташкил қилиш керак: ўртоқларини қутқариб олиш, улар билан бирга ҳаракат қилиш ёки ўйинда якка ҳолда яхши натижага эришиш мақсадида мустақил қарор қабул қилиш, қийин вазиятда дўстларига ёрдам бериш, ўйин қоидаларини аниқ бажариш кабиларни мустақил кузатиб бориш ва ҳ.к.
Шуғулланувчилар ўйинни яхши ўзлаштириб олсалар, ўйинда уларнинг фаоллиги ортади. Ўйинни тез-тез такрорлаш жуда фойдали: шуғулланувчилар бир-бирини тушуниши осонлашиб, ҳаракат малакалари такомиллашади ва шу билан бирга ўқувчилар ўйиннинг янги вариантларини ўйлаб топадилар (ўқитувчи билан биргаликда ёки унинг назорати остида амалга оширилади). Болалар ўйинга қизиқсалар, улар бу ўйинда жуда фаол қатнашадилар. Шунинг учун ўйинлар танлашда болалар ривожи, уларнинг тайёргарлиги, ёш хусусиятлари ва қизиқишлари ҳисобга олиниши шарт.
Болаларни ўйинга қизиқтира олиш, ўқитувчининг уни ўтказишга болалар билан қандай тайёргарлик кўрганлигига боғлиқ. Ўқитувчи томонидан пухта ўйланган, болалар билан аниқ ва тўғри ташкил қилинган ўйин қатнашчиларининг қизиқишини оширишга хизмат қилади.
Ўйинлар яхши ўтиши учун, ўқитувчи ўйин қатнашчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тушуниб етиш жуда муҳим. Бунда ўқитувчи ўйинда бевосита қатнашиши, ўйин жараёнида “кайфиятни” ҳис қилишига ёрдам беради. Энди уларга «Икки аёз» ўйинини ўргатиш мумкин ва бу иш анча осон кечади. Бу икки ўйин қоидалари ўхшаш бўлиб, фақат иккинчиси мураккаброқ.
Шу тариқа ўрганиладиган ўйинлар тобора мураккаблашиб, болаларда янги ҳаракат кўникмалари ҳосил бўл ва илгари ўрганилган ҳаракатлар такомиллашиб боради. Ўқувчилар ҳаракат кўникмалари, шунингдек, илгари олган билимларини пухта ўзлаштиришларга эришиш учун ўйинларни мунтазам равишда такрорлаб туриш зарур. Аммо бу бир хил ўйинларни ҳадеб такрорлайвериш лозим дегани эмас, балки турли мазмундаги ўйинларнинг маълум қисмини такрорлаш, ўқувчиларнинг ўйинларни пухта ўзлаштиришларига эришиш демакдир.
Болалар ўйинларни пухта ўзлаштиришлари бу ўйинлардан болалар оромгоҳлари ва бошқа жойларда мустақил равишда фойдаланиш имконини беради.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish