Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Спорт ва чақириққача ҳарбий таълим факультети


Ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча ва педагогик аҳамияти



Download 0,7 Mb.
bet3/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#29886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ўқитувчиларни ҳаракатли ўйинларни ўтказишга тайёргарлик кўриши

1. Ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча ва педагогик аҳамияти.
Инсоният маданиятининг хазиналаридан бири - бу ҳаракатли ўйинлардир. Уларнинг турлари ҳар-хиллиги бепаён улкандир. Ҳаракатли ўйинлар одамларнинг барча моддий ва маънавий ижодиётини акс эттириб келган ва яна хам бойитиб келмокда.
Табиийдирки, ҳаракатли ўйинларнинг келиб чиқиши мазмуни ва аҳамиятини ўрганиб келишда кўпгина билим тармоклари азалдан ўрганиб келмокда. Жумладан тарих, этнопедагогика, антропология, педагогика хамда жисмоний маданият назарияси ва услубиёти, шулар каторида бошқа фанлар хам қизикиб келмокда.
Ҳаракатли ўйинлар тўғрисида озми кўпми, деярли даражада китоб ва мақолалар мавжуд. Собиқ совет даврида ёзилган ва чоп этилган назарий, услубий таснифида ҳаракатли ўйинларни роли, ахамияти, уларни кенг миқёсда тарғиб қилиниши, фольклёрли ўйинлар билан таққосланиши ҳамда барча халқлар ижодиёти ва амалиётида қўлланиши ва х.к. айтиб ўтилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасида хам ҳаракатли халқ ўйинлари тўғрисида бир қанча илмий-амалий ишларни олиб борилиб бир нечта қўлланма тавсияномалар ва китоблар чоп этилган. Шу юқорида айтиб ўтилган хамда жорий мамлакатларнинг мутахасислари ижодиётида чоп этилган адабиётларни ўрганиб тахлил қилишда шу нарсалар маълум булдики ҳаракатли ўйинлар онгли фаолият бўлиб уларнинг йўналиши ва максади тез ўзгарувчан шароитларда аниқ ҳаракат вазифасини бажаришга бағишланган. Ҳаракатли ўйинларда ўйинчини ижодий ташаббуси турли ҳаракатларни намоён бўлиши жамоанинг бирдамлиги билан келишилган холда ифодаланади.
Болаларни ўйин фаолиятида иккита жуда мухим объектив бири бирови билан боғланган мезонлар мавжуд: бир томондан болалар амалий фаолиятга киришиб жисмоний ривожланишида, мустақил ҳаракат қилишга одатланадилар. Иккинчи томондан - шу фаолият маънавий ва нафосат озуқа олишиб каноат хосил қилишади.теварак' атрофдаги мухитни ўртанишни чуқурлаштирадилар. Буларни барчаси натижада шахсни тўлиқ тарбияланишига кенг ёрдам беради. Шундай килиб ҳаракатли ўйин тарбиянинг мужассамланган бир воситаси: у хар томонлама жисмоний тайёргарликка йўналтирилган (жамоа фаолиятининг ўзгарувчан шароитида асосий ҳаракатларни ўзлаштирибгина қолмасдан, балки мурраккаб хадди-ҳаракатларни бажариш), бўлиб ўйин иштирокчиларини организмни функцияларини феъл-атворини хам такомиллаштиради.
Ҳаракатли ўйинларнинг энг асосий белгиси- бу уларнинг онгли хадди-ҳаракат таснифи. Ўйинчиларни олдида хар качон мақсад қўйилади-ўйинни асосий вазифаси қандай бўлмасин ютиб чиқиш, натижага эришиш, қандай йўллар ва усуллар бўлмасин фақат белгиланган қоидаларга риоя қилиш натижасида ва ўйинчиларни ўзлари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб масалаларни ечиш берилади.
"Ҳаракатли ўйин" тушунчаси ўзига кўпгина хар-хил фолькларли ўйин шаклини қамраб олиб, шулардан хар қайсиси ниҳоятда болаларни хар томонлама ривожлантиришига жисмоний психологик ва ақлий ўсишига ёрдам беради. Ҳаракатли халк ўйини фольклор ўйинларнинг бир туридан иборат бўлиб асосий мазмуни кўпроқ ҳаракат фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган.
Энг қадимий бошланиш давридаги ҳаракатли ўйинлар фақат мехнатга хамда уй рўзғор ишларига хос нарсаларни акс эттирган холос. Кейинчалик бу тушунчалар анчагина кенгайтирилиб, унга кенг миқёсда мазмуни бойитиб берила бошлади.
Бошланғич даврида ҳаракатли ўйинларнинг оёққа туриш холатларига эга бўлиб улар кўпроқ тақлид қилиш хамда кўрган, билган нарсаларни йиғиндиси ва овга чиқиш кабилардан (одамларнинг энг қадимий фаолиятларини шакли сифатида) иборат бўлган. Шуниг учун хам кўпгина ҳалқлар ҳаракатли ўйинларнинг мазмуний томонлари қушлар, хайвонат олами билан боғлиқ ("Ғозлар ва ок қушлар", "Бўри ва чупон", "Тулки ва товуклар"- рус халк ўйинларига талуқли: "Чўпон","оқ теракми, кўк терак", "Чавандоз", "Қирқтош", "Мушук ва сичқонлар" ва х.к. узбек ўйинларига хос)
Мехнатга тақлид қилиш ҳаракатли ўйинлари кўриниши бўйича, жуда эрта жисмоний тарбия воситаси каби обьектив хаётий манба сифатида қўллана бошланганлиги аниқ. Бинобарин жамиятни ривожланиши билан ўзига хос ва мос талаблар пайдо бўла бошлади, яъни ҳаракатли ўйинларни бошқача шаклларига ўтказиш-хаяжонлироқ, рақс, ашула, шеър ва х.к. фақатгина ҳаракатлар билан чегараланмай яна хам жонлироқ ўтказилиши тўғри келди.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish